Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туристлик стандарт
- Туристлик хизматларга ва хизмат кўрсатиш шароитларга талаблар.
чиқаришни
режалаштирган ) Узстандарт Корхона (хизмат кўрсатиш ёки ишлаб чиқаришни режалаштирган) Узстандарт 2-б 4-б 3-б 1-б 2-а 1-а Норматив ҳужжатларни экспертиза қилиш бўлими 208 Туристлик стандарт. Ўзбекистонда ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар барча туристлик корхоналар томонидан туристлик хизматлар сифатига мажбурий ва тавсия этилувчи талабларни белгиловчи стандарт мавжуд. Амалиётда бу система туристнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкининг ҳавфсизлигини ҳамда атроф-муҳитни қўриқлашни таминлайдиган туристлик хизматлар сифатига бўлган мажбурий талабларини ўз ичига олади Шуни айтиш керакки, туристлик хизматларга (экскурсия, поход, саёҳат) ва хизмат кўрсатиши шартларига бўлган талаблар мажбурий ва тавсияланув- чиларга бўлинади. Барча туристлик хизматларга мажбурий бўлган талаблар қуйидагилар: ҳаёт ва соғлиқ ҳавфсизлиги. турист ва экскурсантлар мулкининг сақланиши. атроф-муҳит муҳофазаси Турист ва экскурсантлар ҳаёти ва соғлиги ҳавфсизлиги. Барча туристлик хизмат турлари истеъмолчилар соғлиги, ҳаёти ва мулки учун ҳавфсиз бўлиши керак. Туристлик хизматлар ҳавфсизлиги нормал шароитда бўлганидек, фавқулодда ҳолатлар (табиий офат ва бошқалар) да ҳам таминланиши керак. Туристлик трассалар экологик қулай ва санитар- эпидемиологик шароитлари яхши бўлган ҳудудларда жойлаштирилиши керак. Туристлик хизматларга ва хизмат кўрсатиш шароитларга талаблар. Кўрсатилаётган туристлик хизматлар истеъмолчилар учун қўшимча қулайликларни ўз ичига олувчи талабларга мос келиши керак. Туристлик хизматлар ва хизмат кўрсатиш соҳасига тавсия қилинувчи талаблар қўйидагилар: туристлик хизматлар хизмат кўрсатиладиган истеъмолчилар хоҳиши ва жисмоний имкониятларига жавоб бериш керак; ижронинг аниқ ва ўз вақтида бўлиши истеъмолчиларга кўрсатилаётган туристлик хизматлар ҳажми, муддати ва хизмат кўрсатиш шартларига кўра, йўлланма, чипта, квитанцияда кўсатилган талабларга мос келиши керак; мажмуийлик (коплекслилик) кўрсатиладиган туристлик хизматлар нафақат асосий хизматларда балки, қўшимча хизматлардан (маиший, алоқа, савдо) фойдаланиш имконини яратиш керак; хизмат кўрсатувчи ходимларнинг одоб-ахлоқилиги, хизмат кўрсатувчи ходимлар ахлоқ нормаларига риоя этиши керак, ходимлар истеъмолчиларга нисбатан мулойим хушмуомила бўлишлари керак; қулайлик - туристлик хизматлар истеъмолчилар учун яратилган қулай шароитларда кўрсатилиши керак, бино лойиҳалари қулай, рационал жиҳозланган бўлиши керак; эстетиклик - биноларнинг бадиий масалалари, туристлик корхонанинг ҳудуди, ташкилот маршрути, бино интеръерлари жиҳозланиши мос келиши керак, ходимлар ташқи кўриниши ва нутқ маданияти эстетик талабларига тўла мос келиши керак; 209 давомийлилик яъни хизмат кўрсатиш давомийлиги, туристлик ва экскурсион маршрутлар давомийлиги ва мураккаблиги, ишлатилаётган транспорт воситалари ва бошқа хизмат кўрсатиш воситалари туристлар жисмоний ва руҳий имкониятларига мос келиши керак. Ўзбекистонда туристлик хизматларни лойиҳалаштиришда ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби мавжуд. Шунингдек, туристлик-экскурсион хизмат кўрсатиш соҳасида стандартлаштириш объектлари, стандартлар комплексининг структураси ва бошқа стандартларштириш бўйича ҳужжатларнинг мақсади ва вазифасини белгиловчи стандарт бор.Менежерлар туристлик хизматлар учун ишлаб чиқилувчи лойиҳа материаллари, корхона ва туристлик хизмат кўрсатиш объектлари (меҳмонхоналар, турбаза, маршрутлар ва бошқалар) давлат экологик экспертизасидан ўтиши шарт. Хизматлар эса амалдаги қонунлар ва норматив ҳужжатлардаги талабларга мос келиши керак. Туристлик хизматларни лойиҳалаштириш туристлик корхоналар томонидан амалга оширилиши мумкин ёки бошқа ташкилот томонидан ҳам бажарилиши мумкин. Бу ҳолда манфаати бўлган корхона ёки ташкилот ташаббуси билан шартнома тузилади. Хизмат кўрсатишни лойиҳалаштиришни асоси бу туристлик хизматларниниг қисқа баёнидир, яъни бозорни тадқиқ этиш натижасида аниқланган, буюртмачи билан келишилган ва ижро этувчи имкониятларини эътиборга олган талаблар мажмуасидир. Шу асосда, у қуйидаги тартибда амалга оширилади: хизматлар тавсифи нормаларини белгиланиши; туристларга хизмат кўрсатиш жараёни технологиясини белгилаш; технологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш; сифат назорати усулларини аниқлаш; лойиҳа таҳлили; лойиҳани тасдиққа тақдим этиш. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling