Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оммавий туристлик хизмат бозори
- Машҳур туристлик хизмат бозори
- Индивидуал туристлик хизмат бозори
комплементарлигидир (жамланмадорлик) бу хусусият туристлик маҳсулот ва
хизматнинг бир-бирини тўлдира олишидир. Бу хусусият шундай тушинилади, яъни истеъмолчи томонидан сотиб олинувчи товар кўпинча бутун бир бошқа 218 товар ва хизматлар сотиб олишга олиб келади. Масалан, транспорт хизмати автоматик равишда бошқа турдаги хизматлар (овқатланиш, кўнгил очар дастурлар) сотиб олинишига сабаб бўлади Бу эса ўз навбатида туристлик товар ва хизматларни кенгайтириш учун ҳаражатга олиб келади, шунингдек турли ҳолдаги туристлик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида даромаднинг тақсимланшига олиб келади. Туристлик маҳсулот истеъмолчиларининг саноқбай тавсифига кўра уч хил турдаги туризм бозорлари ажратилади: оммавий, машҳур ва индивидуал. Оммавий туристлик хизмат бозори-катта гуруҳлардан иборат саёҳат қилувчи асосий туристлар массасини ўз ичига қамраб олади. Бундай турларнинг ҳаридорлари илгари келишилган дастурлар, хизмат ва кўнгил-очар тадбирлар, ҳамда олдиндан тўлаб қўйилган хизматларнинг стандарт жамланмасига рози бўлган кишилардир. Машҳур туристлик хизмат бозори-бир мунча камчиликлардан иборат туристлардан ташкил топган бўлиб, қимматроқ, инклюзив турлар, яъни юқори даражадаги сервис ва қимматбаҳо меҳмонхоналардан иборат, шунингдек саёҳат даврида истакларига қараб қўшимча хизматлар учун ҳақ тўланади. Индивидуал туристлик хизмат бозори-ушбу ҳолатда туристлар якка тартибда ўз маршрутларини мустақил белгилайдилар, зарурий ҳолларда транспорт хизмати ва меҳмонхонада жойлашиш учун буюртмалар берадилар. Бу турлар бадавлат кишилар учун анча қизиқарли бўлиб, уларни ўзига жалб қилади. Бундан ташқари ўз дам олишларини бизнес ёки бошқа бир машғулот билан биргаликда давом эттирадилар, бу эса ўз навбатида олдиндан дам олишни тугаллаш ёки қайтиш муддатини белгилашлари кераклигига йўл қўймайдилар. Саёҳатни ташкил қилишнинг тавсифланиши билан боғлиқ бўлган ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган туризм хизмат бозорларига ажратилади. Ҳаракатланиш услубига кўра: пиёда, темир йўл, авиация, денгиз ва дарё, ҳамда автомобил туризм хизмат бозорларига ажратилади. Ҳар бир қайт этиб ўтилган туристлик хизмат бозорлари хилма-хил бўлиб: иш билан боғлиқ туризм ўз ичга делегациялар ёки алоҳида шахсларнинг келишувларда, мажлисларда, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш мақсадини ўз ичига олади. Бошқа турдаги иш билан боғлиқ туризм махсуслашган гуруҳлар (касб, ихтисослик) бўйича тузилган, аммо уларнинг йўналтирилган мақсадли ҳолдаги аниқ бир дастур орқали саёҳатлари уларни иш билан туризмнинг алоҳида бир гуруҳига ажратиш лозимлигини билдиради. Маркетинг фаолиятининг алоҳида хусусияти ва таркибига кўра қуйидаги бозорлар ажратилади: Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling