219
18.2. Туристлик хизмат бозорини сегментациялаш
Ўзбекистон бозорларида туристлик хизмат кўрсатувчи
корхоналар
ўртасида рақобатчилик бир қадар кескин равишда кечади,
чунки корхоналар
сони тобора ортиб бормоқда. Кўпгина корхоналарнинг молиявий, меҳнат ва
бошқа ресурслари чекланган бўлиб, улар барча мижозлар истакларини тўлиқ
амалга ошира олмайдилар. Туристлик корхонанинг иш фаолиятини унумли ва
даромад келтира оладиган қилиб ташкиллаштириш
учун улар бозор
сегментациясидан фойдаланадилар.
Бозор сегментацияси - истеъмолчиларнинг
талабларини бирлаштирувчи
ҳарактерга эга бўлган бозор қисмларини тушунамиз. Ушбу сегмент (қисм)
ларнинг ҳар бири мақсадли бозор сифатида танланиши мумкин.
Истеъмолчиларнинг талабини ҳар бир маҳсулот қондира олмаслиги боис,
сегментациянинг асосий мақсади-туристлик маҳсулотни аниқ (манзилий)
таъминлашга қаратилади. Туристлик хизмат
бозорининг сегментацияси
вужудга келувчи саволларга, яъни:
хусусияти, қизиқиши, фикрлаши, қабул
қилиши, маънавий қадриятлар ва ҳар бир сегмент
вакилининг заруриятига
қараб жавоб беради. В.Сапрунова томонидан таклиф қилинган туристлик
фаолият саволларига жавоб берувчи меъзонлар
сегментациясининг асосий
гуруҳи 18.1. жадвалда келтирилган.
Жадвал 18.1.
Туристлик маҳсулотга талаб сегментацияси
Мезонлар
Талаб сегментлари
Географик мезонлар
1.Турист
ташриф буюрадиган
мамлакат
Чиқувчи
Кирувчи
Ички
2.Туристлик саёҳатдан
географик мақсад
Дунё давлатлари бўйлаб туризм
Дунёнинг алохида худудлари бўйлаб туризм
Турист яшайдиган давлатнинг алохида
худудлари бўйлаб туризм
Do'stlaringiz bilan baham: