Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


уни истеъмоли орасида вақт узилиши бўлади


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   190
уни истеъмоли орасида вақт узилиши бўлади, шунинг учун
турмаҳсулотни таклиф қилиш каналларининг (маҳсулотни сотувчи) 
аниқлиги ва ишонарли бўлиши ўта муҳимдир. 
- Туристлик талабга мавсумий алмашувлар ва туристлик оқимнинг 
шакли таъсир қилади. Ушбу салбий ҳодисаларнинг олдини олиш учун 
нарх-навони дифференсациялаш (хизмат кўрсатув элементлари бўйича 
мавсумга қараб) шунингдек туристларни етказиб бериш ҳажмини 
мувозанатлаш орқали эришиш мумкин. 
- Маҳсулот сифати кўп ҳолларда аниқ ижрочиларга боғлиқ, шунинг учун 
туристлик корхоналар ичидаги менежмент доимо ривожланиши лозим. 
- Туристлик хизмат бозорида истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида 
ҳудудий тарқоқлик мавжуд, шунинг учун узоқлашган ҳамкорлар билан 
тезкор алоқалар ўрнатиш мухим ҳисобланади. 
Туристлик талаб деганда-тўлаш имкониятига эга бўлган аҳолининг 
турмаҳсулотга бўлган талаби тушинилади. Туристлик талаб амалдаги нарх-
наволарда аҳоли томонидан аниқ бир туристлик-экскурсия хизматларини сотиб 
олиши билан белгиланади. 
Бозордаги талабга мувофиқ туризмда таклифлар вужудга келади, яъни 
турист учун унинг дам олиши ва саёҳати жараёнида лозим бўлган турли 
хилдаги хизматлар шулар жумласига киради. Таклифлар-бу маҳсулот ишлаб 
чиқарувчининг бозорга талаб қилинадиган аниқ маҳсулотни етказиб бериш 
учун идеал тайёргарлик ва аниқ имкониятга эга бўлиши тушунилади. Бу 
ҳолатда таклифлар ишлаб чиқариш билан бир хил бўлмаган ҳолда ундан сони 
жиҳатидан фарқ қилади. Аниқ бир туристлик маҳсулот (маршрут) нинг таклиф 
қилинадиган сони бозордагидан юқори бўлиши мумкин. Туристлик маҳсулотга 
бўлган таклиф - ишлаб чиқарилган маҳсулот сони, туристлик индустриянинг 
ривожланиш даражасига ва туристлик ресурслар ҳажмига боғлиқ бўлади. 
Талаб ва таклиф ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлади: талаб фақатгина 
таклифни юзага келтирмайди, бундан ташқари таклиф аниқ бир тарзда талабга 
таъсир кўрсатади. Масалан: туристлик хизматга боғлиқ бўлган талаб ҳажми 
унга бўлган нарх кўтарилганда ортиб боради, нарх тушса таклифлар сони ҳам 
камаяди. 


216 
Туристлик хизмат бозорида туристнинг хизматга бўлган талаби учун пул 
воситасининг алмашинуви содир бўлади. Мувофиқлаштирилган ҳолатдаги 
алмашинувда бир томондан туристлик маҳсулот иккинчи томондан эса 
туристлик индустриянинг кириб келиши учун шароит яратилади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling