Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   190
Ҳаётдан лаззат изловчи шахс- бир хил ишни бажарувчи ва тоза ҳавода 
ҳақиқий фаолият турларидан қониқиш ҳосил қилишни истовчи шахс. Балиқ 
овлашга, овчиликка, спорт билан шуғулланишга ва қимматбаҳо спорт 
автомобилларига қизиқади. Унинг даромади яхши, лекин ҳарид бўйича 
қарорлар у томонидан қўл учида ҳал қилинади. Ҳаётини узоқни кўзлаб 
режалаштирмайди. Спорт, саргузашт ва бошқа дастурларнинг доимий мухлиси. 
Аниқ бир мақсад сари интилувчан фаол шахс-ўзида барча маҳоратини 
ва энергиясини касби бўйича кўтарилиш учун ишга солади ва ўз ишига катта 
қизақиш билан қарайди. Ўзига ишонган
,
ҳаётнинг либерал бўлишини хохлайди 
ва замонавий ҳисобланади. Доимо фаол фаолият, янги таассуротлар олишга 
ҳаракат қилади. Масалан, яхтада сузиш, четга саёҳат қилиш, чанғида учиш ва 
ҳоказо. Замонавий маданиятнинг охирги йўналишларидан, ҳамда воқеа ва 
ҳодисалардан доимо хабардор бўлиши учун турли
журналлар ўқийди. 
Хабарлар, кўнгилочар ва спорт дастурларини кўради. 
Ишбилармонлар давраси аъзоси – аниқ бир мақсад сари интилувчан 
фаол шахсдан фарқли ўлароқ қимматли таътил учун ўзида кўпроқ маблағга эга. 
Доимий турар жойи ва ўзининг оиласи бўлганлиги учун узоқ масофага кетишни 
хоҳламайди. У ишбилармонлар журнали, газеталар ўқийди ва қисқа саёҳат, 
табиат ва ахборотлар тўғрисидаги кўрсатувлар мухлиси. 
Кўк ёқаликлар – унча катта бўлмаган шаҳарларда ёки катта шаҳарларнинг 
атрофида, четларида турадилар, халқнинг бойлиги тўғрисида қайғурадилар 
(ватанпарварлик ҳисси). Оиласи билан палаткаларда дам олишни ажойиб деб 
билади. Балиқ овлашни яхши кўради.
Анъанавий уй эгаси – унинг асосий муаммоси бўлиб, тез ўзгараётган 
замон билан бирга бораолмаётганлигидир. Эски урф-одатларга молик ва бошқа 
одамлардан ҳам шуни кутади. Ҳар бир ишлатилган пулидан максимал даромад 
олишга ҳаракат қилади. Ҳеч қачон кредитга ҳарид қилмайди. Таваккалчилик 
билан боғлиқ барча ишлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади. Комедияларни 
яхши кўради. Дунёдаги сўнгги янгиликлар ҳақида фақат телевизор орқали 
хабардор бўлишни афзал кўради.


223 
Юқорида қайд этилган сегментлар истеъмолчилар ҳақида юзаки тавсиф 
беради. 
Туристлик 
хизмат 
бозорини 
умумлаштирилган 
сегментлар 
ҳарактеристикаси бўйича бўлинганда турли талаб ва истакли истеъмолчилар 
гуруҳи намоён бўлади. Ҳар бир сегмент асосий бозорни ташкил қилиб, ушбу 
бозорда махсус тур маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ижтимоий демографик 
маълумотлар ҳар бир сегментнинг физик ва молиявий хусусиятлари ва 
чекланмаларини намоён қилади. Турмуш тарзини намоён қилиш ҳар бир 
сегментнинг талаб ва сўровномаси ҳақида маълумот беради. Ҳар бир 
сегментдан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар қайси восита ёрдамида мазкур
сегментни реклама қилиш мақсадида реклама компанияси ўтказиш кераклигини 
кўрсатади 
Шундай қилиб сегментлашни амалга ошира бориб туристлик фирмалар 
бирон бир аломатлари ўхшаш бўлган мижозлар гуруҳини аниқлайди. Ҳар бир 
бозор сегментлари ўзига хос туристлик таклифларга мувофиқ келиши керак. 
Бундай ёндашиш амалда бор бўлган талабни фақатгина қониқтирибгина 
қолмай, балки унга ўзгартиришлар киритади.
Бутун жахон туристлик ташкилот даромадлар даражасини белгилаш 
комбинацияси асосида ва таълим даражаси бўйича тўртта туристлик хизмат 
бозори сегментини ажратади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling