Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   190
Туристларга 
хизмат 
кўрсатиш 
жараёнидаги 
талабларни 
лойиҳалаштириш.
Туристларга хизмат кўрсатиш жараёнидаги талабларни батафсил 
кўрсатувчи ҳужжатларга қуйидаги элементлар киритилиши лозим: 

туристларга хизмат кўрсатиш жараёни, шакли ва усулларини баён этиш; 

туристларга хизмат кўрсатиш жараёни тавсифининг аҳамияти; 

фойдаланиладиган воситалар тури, миқдори ва хизмат қилиш 
имкониятларига эга бўлган талаблар; 

зарур ходимлар миқдори ва уларнинг профессионал тайёргарлик 
даражаси; 

хизмат ва маҳсулотлар етказишнинг келишилган таъминоти; 

кафолатлар; 

зарур келушувлар (рекреацион ресурс эгалари, санитар эпимидемиологик 
органлар ва ёнғин назорати, давлат автоинспекцияси ва ҳ.к.). 
Алоҳида турдаги туристлик хизматлар лойиҳалаштирилиши қандай 
кечишини мисол орқали кўриб чиқамиз. Масалан: «Чимён тоғлари» 


210 
туристлик фирмасига Чимён – Билдирсой рекреацион ҳудуди бўйлаб 
туристлик саёҳат хизматини лойиҳалаштиришга киришилди. Бу икки 
босқичда амалга оширилади.
1. Туристларга хизмат кўрсатиш дастурига мувофиқ ҳар битта турдаги 
хизматларни лойиҳалаштириш; 
2. Хизматларни тўлалигича лойиҳалаштириш. 
Фирма томонидан амалга ошириладиган турни лойиҳалаштириш корхона 
имкониятларининг туристлар талабига мос келишини кўзда тутади. 
Бу ерда аҳолининг эҳтиёжлари ва тўловга қодир талабларини ўрганиш 
асосида тузилган хизматларнинг қисқа баёнини киритиш қабул қилинган. 
Масалан, Тошкент аҳолисининг Тошкент вилояти Чимён - Билдирсой
рекреацион ҳудудидаги туристлик саёҳатлар тури, шакллари ва имкониятлари. 
Хизмат кўрсатиш дастурини ишлаб чиқиш қуйидагиларни аниқлашни ўз 
ичига олади: 

маршрутни аниқлаш, яъни километрдаги масофа (5, 10, 20 км ва ҳакозо) 
ва қандай жойдалигини (паст – баланд, тоғли, сувли, ўрмонли ва х.к.); 

туристлик 
корхоналар 
рўйхатини 

хизматлар 
ижро 
этувчи 
(меҳмонхоналар, транспорт ташкилоти, ресторан, экскурсия бюроси
ижара пункти); 

ҳар бир хизмат кўрсатувчи томонидан турни тақдим этиш вақти (иш 
вақти, мавсум); 

экскусия таркиби ва диққатга сазовор объектлар (яъни гуруҳнинг 
ихтисослашуви ва орнитологик, тарихий, экологик, йўлда учрайдиган 
табиий ва тарихий жойлар); 

туристлик сафар ва саёҳатлар рўйҳати (муҳитга тўғри келадиган 
юкламани ҳисобга олган ҳолда мавсумда қанча саёҳат уюштириш 
мумкинлиги); 

бўш вақтда ўтказиладиган тадбирлар мажмуаси(дискотека, ўйин заллари 
ва бошқалар); 

ҳар бир маршрут пунктида туриш давомийлиги (яъни, туристлар неча 
соат/ кун дам олиш жойларида тўхтайдилар); 

саёҳатда қатнашаётган туристлар сони (аниқланган гуруҳлар ҳажми); 

маршрут ичидаги ташишлар учун транспорт турлари (машина, верталёт, 
отлар, велосипед); 

туризм бўйича инструктор-методист экскурсавотлар, гид- таржимонлар
бошқа хизмат кўрсатувчи ходимларга ва уларни қўшимча тайёрлашга 
бўлган талаб; 

зарур миқдордаги транпорт воситалари миқдори; 

реклама, информацион ва кардографик материаллар шакллари ва 
тайёрланиши, туристлик путёвкадаги информацион варақалар учун 
саёҳат баёни. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling