Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   190
 
 


43 
4.2. Туроператор ва турагентликлар 
 
Туроператорлар туристлик маҳсулотни шакллантиришни (тузиш ёки 
лойиҳалаш), уни бозор томон ҳаракатини, шунингдек реализация 
қилинишини амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.
Турни шакллантириш деганда муддатлари, мақсадини аниқлаш бўйича 
тартиблаштирилган ва бир-бирига боғланган, нархи ва сифати бўйича, кетма-
кетлигига кўра келишилган хизмат кўрсатиш ва иш бажариш, уларни таклиф 
этиш бўйича шартномалар тузиш, тегишли равишдаги бронлаштириш ва 
резервлаштириш тушинилади. Йўналтириш деганда шундай ишлар мажмуи 
тушиниладики, бунда потенциал истеъмолчида шу ишларни сотиб олиш учун 
мойиллик туғдириш бўйича ишлар бажарилади
«Реализация» термини икки хил маънога эга: 
А. Сотиш 
Б. Бажариш. 
Фаолиятнинг анъанавий схемаси бўйича туроператор туристлик агент-
кутарачиларга туристлик маҳсулотни фақат улгуржи сотишни амалга 
оширадики, агент кутарачилар бу маҳсулотни минтақалар бўйича 
таксимлайдилар ва уларни маҳаллий туристлик агентликлар орқали сотадилар. 
Кўтарачилар WHOIESAIORS деб номланадилар. 
Турларни истеъмолчининг ўзига, туристга чаканалаб сотишни туристлик 
агентлиги (ёки қисқача турагентлик) амалга оширади. Баъзан туроператор ўз 
ҳузурида махсус структуравий бўлинма - фақат туристларга кўрсатишнигина 
эмас, балки барча агентлик ишларини ўзаро мувофиқлаштириш билан ҳам 
шугулланувчи турларни чаканалаб сотиш бўйича марказий туристлик 
агентлигини тузиши мумкин. Амалиётда туризм соҳасидаги корхоналар ичида 
туроператорларнинг сони 5 % дан ошмайди, турагентликлар эса 95 % ни 
ташкил этади. 
Бундан ташқари, туроператор туристлик маҳсулотни истеъмолчи (турист) 
олдида бажарилиши учун жавоб беради ва амалда туристлик маҳсулотни 
назорат қилиш ва оператив кузатиб боришни амалга оширади. Одатда 
туроператорлик функциясини амалга ошириш учун корхонани шундайлигича 
юридик шахс сифатида ёки юридик шахс маълумотига эга бўлмаган тадбиркор 
сифатида рўйхатдан ўтказишигина эмас, балки бундай фаолиятни амалга 
ошириш учун махсус лицензия ҳам олиш зарур. Масалан, Россияда лицензия 
олиш фақат халқаро туристлик фаолиятни амалга оширишда талаб этилади. 
Ички туризм соҳасидаги фаолиятда лицензия ва махсус рўйхатдан ўтиш талаб 
қилинмайди. Ўзбекистонда эса ички ва халқаро туризм учун ягона лицензия 
зарур.
Туроператор туристлик маҳсулот истеъмолчиси олдида жавобгар 
ҳисобланади, истеъмолчи кўпгина турли хил корхоналар хизматини ўз ичига 
олган хизмат кўрсатишлар пакетини айнан ундан сотиб олади. Бу жавобгарлик 
туроператорнинг тегишлича кафолатларини (маълум суммадаги маблағ 
депозити ёки бошқа таъминот учун банк кафолати, агар лицензиялаштириш 
қонунлари бўйича мумкин бўлса, малакавий жавобгарликни суғурталашни 


44 
назарда тутади. Турли мамлакатларда жавобгарликнинг таъминланиш 
даражалари турлича белгилангандир, масалан, 10 дан 250 минг USD.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling