Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Туристлик агентликлар (турагент) - бу истеъмолчига, яъни туристга


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   190
Туристлик агентликлар (турагент) - бу истеъмолчига, яъни туристга 
ёки мижозларга айрим туристлик хизматлар ва турларни чакана сотиш 
функциясини амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахсдир.
Агентлаштириш соҳасида фаолиятнинг бир нечта турлари фарқланади, 
шахс номидан ва корхонанинг топшириғи бўйича турларни сотиш. Моҳиятан 
бу турли хилдаги туроператорларнинг «туристлик йўлланмалар дўкони» дир. 
Туристлик йўлланмада доимо бундай сотишни амалга оширган туроператор ва 
турагентнинг барча реквизитлари тўлиқ кўрсатилади, агентлик фоизи 
тушунчаси бор бўлган мамлакатларда, агентлик фоизининг суммаси доимо 
туристлик хизматларнинг чеки ёки ваучерида кўрсатилган бўлади. Бундай 
мамлакатларда йўлланмалар юк ваучер бўлиб, унда касса аппаратидаги 
маълумотни ёзиб қўйиш учун махсус хошия мавжуд. Бундай ҳолда 
агентликнинг ўзи барча оқибатлари ва жавобгарликни бўйнига олган ҳолда 
туроператорлик функциясини бажаради
Ҳозирги пайтда турларни истеъмолчига Интернет тармоғи орқали сотиш 
шаклланмокда, лекин истеъмолчига фақат ахборот бериш ва маҳсулот таклиф 
этиш, уни мижознинг талабномаси бўйича ўзлаштириш босқичларгина 
автоматлаштириш имкониятига эга, баъзи ҳолларда, масалан, банкдаги ҳисоб-
китобларни ёки кредит карталарининг рақамларини кўрсатишда ҳақ тўлаш ҳам 
назарда тутилади. 
4.3. Транспорт ва меҳмонхона хўжалиги
 
Ташиш тизими туристларни пиёда бир жойдан бошқа бир иккинчи жойга 
ўтказишни истисно қилганда, техник тараққиёт даражаси билан белгиланади: 

филлар, туялар, отлар, эшаклар, итлар каби ҳайвонлардан; 

ер усти механик ҳаракат воситаларидан (велосипед, автомобил, 
автобус, темир йўлдан); 

ҳавода ҳаракатланиш воситаларидан (ҳаво транспортидан); 

сув транспортидан - қайиқ, соллар, дарё ва денгиз сув усти ва ости 
кемаларидан фойдаланиш асосида турғун равишда шаклланади. 
Туристларни бир жойдан бошқа жойга олиб борувчилар иш босқичларига, 
уларнинг туристлик маҳсулот таркибидаги ўрнига мувофиқ равишда асосий ва 
ёрдамчи ташувчиларга бўлинади. 
Иш босқичларига кўра уларни қуйидагиларга бўлиш мумкин: 

трансфер, кўп ҳолларда автобус, туристларни жўнатиш, жойидаги 
асосий ташувчига етказиб бериш, туристларни аэропорт терминалидан,
вокзалдан меҳмонхонага элтиш ҳамда худди шу операцияларни туристлар
ватанларига қайтаётганларида бажариш; 

туристларни боришлари керак бўлган узоқ масофаларга элтиш; 

автобус ва темир йўл турларида маршрут бўйича олиб юриш, бунда ташиш 
босқичи аслида турнинг зарурий ва асосий элементи бўлади, ташиш 


45 
воситалари эса, кўпинча тунаш жойларига айланади, бунга денгиз саёҳатига 
доир маршрутларни ҳам киритиш мумкин; 

экскурсион маршрутлардаги ташиш, масалан, шаҳар бўйича, тематик 
боғлардаги ва бошқа ташишлар

шоппинг турлар учун юк таш. 
Жойлаштириш - туризм индустриясининг энг муҳим элементларидан бири 
ҳисобланади. Жойлаштириш (тунаш) бўлмаса туризм ҳам булмайди. Бу 
туристларни қабул қилиб олиш ва ўз туристлик ресурсларини ишлатишдан 
қатъий назар ва катта даромад олишга ташна бўлган ҳар қандай туристлик 
регион ва марказ иқтисодиётининг талабидир. Меҳмонхона индустрияси 
мехмондўстлик тизими-нинг моҳиятидир. У инсоният тарихидаги ҳар қандай 
ижтимоий формацияга хос бўлган мехмонни ҳурмат қилиш, уни қабул қилиб 
олиш ва хизмат кўрсатиш тантаналари каби энг қадимги анъаналаридан келиб 
чиқади. Шуни таъкидлаш керакки, мутлақо транзит туристлар ва экскурсион 
хизмат кўрсатиш ҳисобига яшайдиган туристлик марказ ва жойлар мавжуд. 
Лекин бу ҳолда яхши фойда олиш учун туристлик маҳсулот товарни ташкил 
қилувчи хусусиятга эга бўлиш керак. 
Меҳмондўстликнинг (меҳмон қабул қилиш) индустрияси - бу минтақа ёки 
туристлик марказ хўжалигининг энг кучли тизмидир ва туризм иқтисодиёти-
нинг муҳим таркибий қисмидир. 
Меҳмон қабул қилиш индустриясини коллектив ва индивидуал 
жойлаштиришнинг турли хилдаги отеллар, меҳмонхоналар, мотеллар, 
ёшларнинг хостел ва ётоқхоналари, аппартаментлар, туристлик хуторлар, 
шунингдек, туристларни жойлаштиришда иштирок этвчи хусусий сектор 
воситаларини ташкил этади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling