Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   190
 
4.4. Овқатланиш хўжалиги 
 
Овқатланиш ҳар қандай инсоннинг табиий эҳтиёжидир. Овқатланиш, 
туризмда одатдаги оддий ва зарурий эҳтиёждан ташқари яна кўнгил очиш ва 
маҳаллий маданиятнинг, хусусан, гастрономиянинг муҳим таркибий қисмини 
англаш сифатида ҳам каралади. Миллий таом халқ маданиятининг муҳим 
қисми бўлиб, ўзида аниқ ажралиб турувчи хусусиятларни мужассамлантиради, 
билиш жараёнининг элементи ва хузур-ҳаловат олишнинг воситаси 
ҳисобланади. 
Умумий овқатланиш тизими туристлик марказ ёки минтақага ташриф 
буюрувчиларнинг эҳтиёжларини қондирувчи турли тоифадаги ресторанлар, 
барлар, кафе ҳамда ошхоналар, тез овқатланиш ва ўзига-ўзи хизмат қилиш 
пунктларидан ташкил топади. Овқатланишнинг тури - эрталабки нонушта
ярим пансион, тўлиқ пансион доимо туристлик хизматлари кўрсатиш 
таркибида белгиланган бўлади.
Ярим пансионда (икки марта овқатланиш) эрталабки нонушта ва тушлик 
ёки кечки овқат назарда тутилган бўлади. Пансион - бу уч марталик 
овқатланишдир. Қимматбаҳо хизмат кўрсатиш вариантларида бутун кун 
давомида ва хаттоки тунда исталган вақтда ва исталган миқдорда овқатланиш 
ҳамда ичимликлар (спиртли ичимликларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) ичиш 


49 
имконияти назарда тутилиши мумкин. 
Шунингдек, таклиф этилаётган овқатнинг зичлик градацияси (миқдори 
бўйича) ва кўпинча калориялилиги ҳамда хизмат кўрсатишнинг турлари 
белгиланган бўлади. Масалан, нонушта хилларининг миқдори ташриф 
буюрилаётган мамлакат ёки минтақанинг анъаналарига боғлиқ бўлади 
(европача, континентал, инглизча, америкача, ва х.к.). Мехмонларга хизмат 
кўрсатишнинг тури ҳам муҳимдир (шведча дастурхон). 
Умуман олганда, сайёҳ эрталаб енгил овқат тановвул қилиши, яъни енгил 
нонушта қилиши қабул қилинган. Шунинг учун, одатда, меҳмонхоналарнинг 
кўп қисми овқатланиш пунктларига ёки ресторанларга эга бўлиб, мехмон-
дўстликнинг зарурий таркибий қисми ҳисобланган хизмат кўрсатишларни 
таклиф қилади, бу эса кўп ҳолларда жойлаштиришнинг қийматига киритилган 
бўлади. Меҳмонхона қошидаги ресторанда овқатлантириш жойлари 
мавжудлигининг кўрсаткичи жуда муҳим. Агар бу кўрсаткич мавжуд номерлар 
фонди миқдорига мос бўлса яна ҳам яхши бўлади. 
Нонушта масаласида энг яхшиси шундаки, турист меҳмонхонадан 
ташқарига чиқмаслиги керак, гарчи овқатланиш пунктлари назарда тутилмаган, 
туристларга эса яқинрокда жойлашган ресторанда овқатланиши мумкинлиги 
тавсия қилинган жойлаштириш воситалари ҳам мавжуд бўлсада. Бундай ҳолда 
жойлаштириш хизматининг қиймати кескин пасайиб кетади. 
Овқатлантиришни ташкил этиш тиббий соҳани ҳам ҳисобга олган бўлиши 
керак. Нотўғри овқатланиш, ёмон (қоидаларга риоя қилмаган ҳолда) 
тайёрланган овқат заҳарланишга олиб келиши мумкин. Масалан, 40 % гача 
туристлар Миср ва Ҳиндистонга борганларида диареядан азият чекадилар. 
Айниқса, кўчадаги майда сотувчилар қўлидаги сув ва овқат, шунингдек 
сифатсиз ресторанлардаги таомлар хавфлидир. Айрим тоифадаги туристлар 
руҳида диний белгилар бўйича умумий қабул қилган чекланишалар (чўчқа 
гўштини истеъмол қилмаслик, рўза тутиш), вегетерианларнинг ўзига хос 
талаблари, болалар овқати талабларини ҳам ҳисобга олиш керак. Овқатланишга 
бўлган бундай талабларнинг ўзига хослигини туристлар тур сотиб 
олаётганларида кўрсатишлари керак. Бажаришнинг имконияти бўлмаган 
тақдирда турдан воз кечиш керак. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling