Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   190
Familiarization trip ёки famtrip, яъни таништирувчи, реклама сафари. 
Маршрутни қайтадан батафсил ишлаш ва унинг шартлари билан танишиш учун 
рекламали саёҳатларга асосан турли дилерлар ва туроператорлар ёки туристлик 
агентликлар ишчилари боришадилар. Улар бутун маршрутни тўлалигича босиб 
ўтишади ва яшаш шароитларини, экскурсия дастурларини, овқатланиш 
асосини, трансферни, маданий ва кўнгил очар дастурларни аниқлашадилар. 
Уларни маҳаллий шароитлар, удумлар, медицина ва суғурта хизматлари


60 
жиноий ҳолатлар ва бошқа критик ҳолатларда давлат органлари билан 
биргаликда олиб бориладиган ишлар ҳақида тўлиқ маълумотлар билан 
таъминлайдилар. Қоида бўйича таништирувчи туризмга маълум чегирмалар 
берилади ёки бундай туризм тўлалигича қатнашувчи компания томонидан 
тўланади. Баъзи мамлакатлар, масалан, Исроил қабул қилиш бўйича туристлик 
фаолиятни фаол қўллаб-қувватлаб, таништириш билан боғлиқ сафарларни 
давлат бюджетидан дотациялайди. 
Ўрганувчи туризм - соnnoisscur tоur. Туризм марказларига бирор нарса 
ўрганиш учун боришдан иборат. Булар дунёга машҳур Нюь- Йорк (ҳар йили 32 
млн турист бу ерга ўрганиш мақсадида боришади), Париж, Мадрид, Рим, 
Петербург, Қохира, Сингапур, Гонгконг, Рио-де-Жанеро ва шу каби 
шаҳарлардир. Туристларнинг қизиқиш объекти бўлиб қадимги жойлар, 
музейлар, ҳайкаллар, шаҳарларнинг чиройли ландшафтлари хизмат қилади.
 
5.4. Қишлоқ туризмининг ривожланиши 
 
Қишлоқ туризми - farm tоur, riral tour. Дам олиш вақти ҳар қандай 
шаҳарлик учун қишлоқдами ёки дала ховлидами жуда ҳам мароқлидир. Бу хаёт 
талаби бўлиб, доимо дала ховлиларини ёки бошқа жойларни кўп йиллар 
давомида синалган ва текширилган жойларда дам олиш учун ижарага олинади. 
Қишлоқ туризмининг ўзига хос томонлари шундаки, масалан, Сицилиянинг 
аграр вилоятларида ишчи кучи етишмаслиги туфайли камбағал туристлар ёки 
студентларни иш ҳақи тўламасдан, бошпана ва овқат учун ишга ёллаши 
мумкин. Бундай «дам олувчи» уша ерга бориб қайтиши учун маблағ топса 
бўлгани. Йўл-йўлакай бир-икки кун пляжларда чўмилиши, музейларни, 
ёдгорликларни ва бошқаларни кўриши мумкин. 
Ҳозирги вақтда қишлоқ туризми алоҳида даромад келтирадиган тур 
ҳисобланиб, дунё туризм хизмат бозорида алоҳида ўрин тутади.
Қишлоқ туризми денгиз курортлари каби катта ҳажмлар билан 
рақобатлаша олмаса ҳам, шунга қарамай туризм ишларида алоҳида ўрин тутиб, 
уни ўрганиб ривожлантириш алоҳида эътиборга лойиқ. Республикамизда 
қишлоқ туризми йўқ даражада. Қишлоқлардаги аҳолиниг самимийлиги, 
табиатнинг тозалиги, экологик жиҳатдан қулайлиги туфайли унинг келажаги 
бор. Лекин, шунга қарамай, хорижий туроператорларнинг фидойилиги, 
туристларни ўз қишлоқларига тортиши, туристларни ўз халқининг ва 
давлатининг ривожланиши учун олиб келиши, иш жойларини ташкил 
этишлари, ўз юртининг туристлик ресурсларини мустаҳкамлаб, давлатга 
валюта олиб киришлари ва шу даромадларидан солиқлар тўлаб хазинани 
тўлдиришлари тахсинга лойиқ. Умуман қишлоқларда турист бўлиб туриш, 
санаторий-курорт зоналарида ёки машҳур туристлик марказларга нисбатан анча 
арзон. Ҳамма ҳам қимматбаҳо туристлик марказларда дам олаолмайди, шу 
жиҳатдан қишлоқ туризмини ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Қишлоқ туризми қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 


61 

қишлоқ жойларда алоҳида категория одамлар учун уларнинг пул 
маблағлари миқдорига қарамай, оиласининг анъаналарига қараб амалга 
оширилади; 

врач 
маслаҳатига 
биноан 
қишлоқ 
иқлим 
шароитларида 
соғломлаштиришни олиб боришга қараб; 

табиат билан яқинлик, кўпроқ вақтни тоза ҳавода ўтказиш мақсадида; 

экологик тоза ва арзон маҳсулотлар билан озиқланиши мумкинлиги учун; 

қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлиши, ишлаш учун реал 
имкониятлар борлиги учун; 

бошқа ижтимоий тоифадаги одамлар билан мулоқотда бўлиши, уларнинг 
маданияти, урф-одатлари билан танишиш, байрамлари ва ўйинларида 
қатнашиш имкониятининг мавжудлиги учун. 
Қишлоқда дам олиш - бу табиат қўйнида бўлиш, йиллар давомида шаҳар 
шароитида йиғилиб қолган чарчоқларни чиқариш, тоза ҳаво, экологик тоза 
бўлган озиқ-овқатлар, иқлим шароитларини ўзгартириш, аҳоли сонининг 
камлиги, бошқа тартиб-қоида ва яшаш маданияти, қишлоқ хўжалик ишларида 
иштирок этиш, боғдорчилик, чорвачилик, табиат берган инъомларни тўплаш ва 
қолаверса, дам олишнинг арзонлигидан иборат. Шулардан келиб чиқиб, бу 
туризм тури ўз ҳарактерига кўра экологик туризмнинг бир кўринишига киради.
Шаҳар аҳолисининг ёзги иссиқ кунлардаги ва қишки қорли кунлардаги 
хордиқ олишларини тўғри ташкил этиш имконияти мавжудлигини эътиборга 
олиб, қишлоқ туризмини республикамиз ҳудудида қуйидаги тарзда ташкил 
этиш тавсия этилади: катта бўлмаган уйларни, қишлоқлардаги
катта бўлмаган 
хоналарни, коттежларни, табиат манзаралари чиройли бўлган жойларни 
ижарага олиш йўли билан.
Туристлар қишлоқдаги фермернинг уйида оиласини жойлаштириши 
мақсадга мувофиқдир, бу - туристларни қишлоқ ҳаёти ва у ердаги янги 
инсонлар билан яқиндан таништиришга, уларнинг урф-одатлари ва қишлоқ 
хўжалик ишлари билан кучи етган даражада ишлашга имкон беради. Шубҳасиз, 
бу уй эгалари учун ноқулайликлар яратади, лекин фермерлар учун қўшимча 
пул ва янгилик олиб келади. Бунда туристлар учун махсус бир ёки бир неча 
хона ажратилиб, барча зарурий нарсалар етказиб берилади. Бундай туризмдан 
давлат ҳам, фермерлар ҳам даромад кўради. Шу жиҳатдан қишлоқ туризмини 
қулай ва камҳаражат туризм тури дейиш мумкин. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling