Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   190
Диний зиёрат – (religious or piligrim tour) диний мақсаддаги саёҳат ва 
сайрлардан иборат. Диний мақсаддаги зиёрат тарихий саёҳат бўлиб, унинг 
илдизлари тарихга боради. Бу каби туристларнинг биринчилари ўрта аср 


63 
ибодатчиларидир. Бу хилдаги сайр диний ишонч, ўз ва ўзга динларга қизиқиш 
асосида вужудга келади.
Дунёдаги кўп одамлар Маккаи Мукаррамага, муқаддас ер бўлган Ватикан 
ибодатхоналарига ва бошқа жойларни зиёрат қилиш учун саёҳат қилишади. 
Ўзбекистонда бундай муқаддас зиёрат қиладиган жойларга Самарқанддаги, 
Бухородаги, Хоразмдаги ва бошқа вилоятларимизда жойлашган тарихий 
ёдгорликлар мисол бўла олади. Айниқса, мусулмон олами учун кичик ҳаж 
ҳисобланган Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи диний туризмни ривожлантиришда 
муҳим ўринга эгадир. 
Туризм бозорида Рождество ва бошқа байрамларни нишонлаш учун
Финляндия ва бошқа Скандинавия, Ғарбий Европа давлатларига сайр 
қилишадиган хизматлар мавжуд. Туристлар ичида айниқса Финляндиянинг 
қутб чегарасида жойлашган Рованиймига, Санта Клаус ватанига саёҳат машҳур 
бўлиб бормоқда. Бу ерда болалар ва катталар учун тантаналар ўтказилади. 
Лапландияда замонавий аэропорт қурилиб, у ерга хатто самолётлар ҳам 
қатнайди. Меҳмонлар учун Санта Клаус ва гномлар иштирокида томошалар 
уюштирилади, Санта Клаус қишлоғида супермаркет, ғорларда болалар 
томошагоҳлари қурилган. 
Маросим туризми – (ritual tour) одатда қариндошларнинг қабрлари ёки 
жангларда вафот этганлар дафин этилган жойларга уюштирилади. 
Қариндошлар ёки яқинлар қабрлари ва мақбараларини зиёрат қилиш маросим
туризмининг асосини ташкил этади. Кўпгина туристлар тарихий юртларга 
айнан қариндошларини кабрларини зиёрат қилишга борадилар. Яна бир
маросим туризми – бу яқин орада жанглар бўлиб ўтиб, шу жангларда ҳалок 
бўлган аскар ва зобитлар қабрини зиёрат қилиш учун уюштириладиган 
саёҳатдир. Республикамизда бу турдаги туризм билан «Нуроний», «Шахидлар 
хотираси», «Олтин мерос» жамғармалари шундай эзгу ишлар билан 
шуғулланадилар. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling