Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   190
Сувда саёҳат қилиш маршрутлари – (water tоur) шулардан энг кўп 
тарқалгани сув сайёҳлиги - boat tour - қайиқларнинг ҳар - хил турларида
яхталарда, пороход-кемаларда сайр қилиб, дам олишни ўз ичига олади.
Ҳаво орқали ташиш туризми. Ташишнинг каттагина қисмини ҳаво 
орқали ташишлар ташкил этиб, улар узоқ масофаларга ташишга асосий 
эътиборни қаратади. Бундан ташқари қитъалараро, океанлар орқали ташиш
ҳам киради. Йўловчиларни ташишга мўлжалланган юқори тезликка эга ва 
хавфсиз ҳаво лайнерларининг яратилиши билан туристларни қитъалараро 
ташиш ошиб кетди. Туристларни ташишда мавжуд маршрутлар билан бир 
қаторда «чартер» йўналишлари ҳам амалга оширилади. Ташиш тизимида
маҳаллий авиациянинг ҳам роли катта, унда мамлакат ичидаги кўпгина 
маршрутлар ва узоқ масофага чўзилган ҳудудларда туристларни самолётларда 
ташиш кўзда тутилади.
Кўпгина туристлик сафарлар турли хил транспорт воситалар орқали 
амалга оширилади. Туристларни узоқ масофаларга ташишда кўпинча ҳаво 
транспорти воситаларидан фойдаланилади. Туристлар узоқ масофадаги дам 
олиш жойларига боришда вақтни тежаш мақсадида самолётлардан 
фойдаланадилар.
Дастлаб Ла-Манш бўғозидан сайёҳлик автомашинаси Stena Link номли 


57 
денгиз солида олиб ўтилади, сўнгра темир йўл платформаларига юклаб 
белгиланган манзилга етказилади. Туристларнинг ўзлари шу поезднинг ётоқ 
купеларига жойлашадилар. Автомашиналарни жойида ижарага олиш ҳам кенг 
тарқалган. Хизматнинг шундай туристлик пакетлари мавжудки, улар 
самолётларда ташиш ва автомашиналарни аэропортнинг ўзида ижарага 
беришни – (fly/ drive tour) ўз ичига оладилар, автомобилларни ижарага бериш – 
(rent a car) кўпгина ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Россияда ҳам 
автомобилларни ижарага бериш фирмалари мавжуд, аммо улар фақат чет 
элликларга
берадилар.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling