Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ўзбекистон туризм тармоғидаги туристлик турларнинг умумий ҳажимдаги
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳайвонлар билан ҳаракатланадигаи маршрутлар
- Темирйўл туристлик маршрути
- Шахсий ёки ижарадаги автомобиллардаги туризм
Ўзбекистон туризм тармоғидаги туристлик турларнинг умумий ҳажимдаги
улушлари 7% 1% 2% 13% 67% 3% 3% 4% 4% 1% 55% 3% 7% 1% 14% 15% 0% 10% 20% 30% 40% 50% 60% 70% 80% Хиз м а т вази ф а с иг а кў ра Ў қиш Иш Ту рис тик Қ а рин д ош л а рга та ш риф би л а н д а м о л иш Д а вол а н иш Д ТЖ Тижора т Кирувчи туризм Чиқувчи туризм *ДТЖ- Божхона статистикасига кўра доимий турар жойи Ўзбекистон бўлган фуқаролар 5.2. Ҳаракатларнинг турларига нисбатан туризм маршрутларининг таснифи Ҳаракатларнинг турларига нисбатан туризм маршрутларнинг таснифини қуйидаги ҳолда ўрганиш мумкин: Пиёда – (walking or hiking tour) – туристлик йўналишлари. Traking tour - пиёда йўналиш ёки сайр қилиш туризмидир. Одатда йўналишнинг узунлиги 2– 6 км.дан хаттоки 20-50 км.гача чўзилиши мумкин. Ҳайвонлар билан ҳаракатланадигаи маршрутлар (фил, туя, эшак, от, итларда). Ноrsе riding tour - от билан сайр қилиш туристилик маршрути кенг тарқалган. Туристлар техника воситалари билан бориш қийин бўлган табиатнинг диққатга сазовор жойларига ана шу воситалар ёрдамида боришлари мумкин. Темирйўл туристлик маршрути – (rail adenture tоur) – бунда туристлар сафар давомида кўпгина жой ва минтақалар билан танишадилар, бу даврда улар вагонларнинг жуда ҳам қулай купеларида яшайдилар, кўчиб юрувчи ресторанларда овқатланадилар. Ҳаракатланишнинг асосий қисми кечаси амалга оширилади, кундузи эса туристлик дастурида кузда тутилган марказий 56 маҳаллий диққатга сазовор жойларни, музейларни ва бошқа объектларни зиёрат қилишадилар. Россияда катта шаҳарлар бўйлаб темир йўл туристлик маршрути кенг тарқалган (Санкт-Петербург – Новгород – Псков – Москва ёки Санкт- Петербург – Омск – Иркутск). Ўзбекистондаги темирйўл тизимидаги ислоҳатлар натижасида, Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива – Шаҳрисабз шаҳарларига тез юрар поездларда саёҳатларни амалга йўлга қўйилди. Туристлик поезди таркибига ётоқ вагонларидан ташқари вагон – ресторан, вагон- клуб, вагон - душлар ҳам кириши мумкин. Автобусли маршрутлар, бунда туристлар мамлакатларни, бутун туристлик дестинацияларни бир пунктдан иккинчи пунктга ҳаракатланиб кесиб ўтадилар, умуман туристлар автобусларда жуда оз ухлайдилар, асосан ухлаш учун қиммат бўлмаган меҳмонхона ёки отеллар кузда тутилади, аммо бугунги кунда махсус ётоқли автобуслар ҳам мавжуд. Шахсий ёки ижарадаги автомобиллардаги туризм (self drive itinerarries) ўз машинасидан ажралмаган ҳолда саёҳат қиладиган туристлар гуруҳи ҳам мавжуд. Улар бир қанча транзит визалар олиб, мураккаб маршрутлар бўйлаб бир неча мамлакатларни кесиб ўтишади, айрим вақтларда улар машиналари орқасида кўчиб юрувчи уйларни судраб юрадилар, унда улар таом тайёрлашадилар, овқатланишадилар ва тунашадилар. Бундай туристлар учун махсус автокемпинглар ва карвонлар учун тўхташ жойлари ўрнатилади. Self drive tоur – туризм, бунда турист автомобилни ижарага олиши ёки келишилган маршрут бўйича ўзининг шахсий машинасида ҳаракатланиши мумкин. Туристлик агентлар кемпингларда турар жойлар, отеллар, озиқ-овқатлар буюрадилар, хариталар етказиб берадилар, бир қанча қулай ва қизиқарли сафар маршрутларини таклиф этадилар, транспорт суғурталарини расмийлаш- тирадилар. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling