Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Актив ва пассив туризм турларининг хусусиятлари


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   190
5.1. Актив ва пассив туризм турларининг хусусиятлари. 
 
Туризмнинг актив ва пассив турларга бўлинишининг асосий мазмуни
одамнинг туризм жараёнида ҳаракатланиши ва мижозининг турларини аниқлаш 
билан белгиланади. Катта жисмоний куч талаб қилинадиган ва ҳамма туристлар 
қатламига ҳам тўғри келадиган туризмнинг актив турларига - дам олиш ва 
сайёҳат, вақти чоғлик, спорт кабилар киради.
Туризмнинг пассив турига туристлик сайёҳликнинг тинчроқ ва кам куч 
сарф қилинадиган, жисмоний зуриқишга хос бўлмаган тури киради. Бу тур бир 
маромда дам олишга мослашган шахсларга мўлжалланган, танишиш туризми
бўлиб, даволовчи ҳарактердаги соғломлаштирувчи хусусиятлардан иборат, 
яъни турли санаторий ва курортларни шулар қаторига киритиш мумкин. 
Бундай турдаги туризм кўпроқ ёш фарзандли оилаларга, катта ёшдаги 
туристларга ва нафақахурларга тегишлидир.
Актив туризмга ҳар - хил саргузаштли саёҳатларни киритиш мумкин: 
саргузаштли туризм (аdventure tour), экзотик жойларга, вулқонларга, оролларга, 
шаршараларга ва шу каби жойларга боришга айтилади. Одатда бу экзотик ва 
экологик жиҳатдан тоза табиий резервациялар, ғарб сайёҳатлари, ноанъанавий 
транспорт воситалари билан боғлиқ бўлган, бирон-бир қолипга тушмаган
туризмдир. Баъзи ҳолатларда бу хилдаги туризм жиддий жисмоний зуриқишлар 
(ехtгеmе tour) билан боғлиқ бўлади, туристдан мустаҳкам соғлиқ ва
довюраклик талаб қилинади. Масалан, Колораданинг тошқин дарёларида
шиширилган қайиқларда сайр қилиш, Шимолдаги мамалакатларда итлар 
тортадиган чаналарда ва тоғ-чанғи курортларидаги дам олиш ва бошқалар 
шулар жумласига киради. Уларда қатнашиш учун туристлар олдиндан маълум 
кўникмага
ва жисмоний тайёргарликка эга бўлишлари керак. Бу хилдаги туризм 
спорт туризмига яқин ҳисобланади, унда йўлаклар яхши тайёрланган, йўл 
кўрсатувчи ёрдамида хавф минимум даражага туширилган, оралиқ лагерлар 
туристлик анжомлари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Актив туризмга: 
ҳалокатлар содир бўлган жойларга қилинадиган саёҳат (зилзилалар, сув 
тошқинлари, вулқонларнинг отилиши, техноген халокатлар, вертолётдан 
Чернобил АЭС ни томоша қилиш ва экстремал ҳодисалар) киради.
Европадаги 
баъзи туристлар қамоқларда ўтирган кишиларнинг камераларига кириб, 1-3 кун 
давомида жиноятчилар бошидан кечирган кечинмаларни бошларидан 
ўтказишни хуш кўрадилар. Бунинг учун туристлар кунига 120 доллар тўлашга
ҳам рози бўладилар.


55 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда аксарият турфирмалар шакллантирадиган 
туристлик турларнинг хиллари қуйидаги 5.1. диаграммада ифодаланган.
Диаграмма 5.1.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling