Расм 8.1. Турмаҳсулотнинг асосий элементлари бўйича туристлик
ҳаражатлар таркиби
Туристлик ҳаражатлар таркибида кўрсатилганидек турист саёҳат учун
қиладиган умумий ҳаражатларининг ўртача 50% -тур (турпакет) ҳаражатлари,
30% - қўшимча туристлик хизматлар, 20% - товар (сотиб олиш: сувенир ва
бошқалар) ҳаражатларини ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики асосий
хизматлар турист ҳаражатларининг асосини ташкил этсада, қўшимча хизматлар
учун турист қолган бор пулининг аксарият қисмини сарфлай олар экан.
8.3. Жозибадор туристлик маҳсулот яратиш.
Туроператор фаолиятнинг асосий вазифаси тегишли хизмат кўрсатиш
дастури билан мустаҳкамланган тур яратиш ҳисобланади. Айнан шу маҳсулот
туроператор томонидан яратилган бўлиб, бозорга чиқариладиган асосий
туристлик маҳсулотдир. Сотишни ташкил этиш усули ва турист талабнома-
сининг турига қараб турлар индивидуал ва гуруҳли бўлиши мумкин.
Индивидуал турлар. Туристларга кўпроқ эркинлик ва мустақил
ҳаракатланиш имконини беради. Аммо бундай турлар гуруҳли турларга
нисбатан қимматроқ, чунки индивидуал турлар таркибига кирувчи ички
маршрутдаги транспорт, гид хизматлари ва баъзи бошқа хизматлар учун тўлов
тўлиғича турист зиммасига тушади. Гуруҳли турларда эса тўлов гуруҳдаги
аъзолари ўртасида тақсимланади. Айнан шунинг учун индивидуал турлар
кўпчилик туристлар орасида унчалик талабгор эмас. Ундан ташқари
индивидуал турларни ташкил этиш сермеҳнат жараён бўлиб, у брон қилиш
учун компютер техникасидан фойдаланиш, алоқа воситаларини тартибга
солиш, ҳисоб ва бошқа операцияларни амалга оширишни талаб қилади. Бошқа
томондан туристлик фирмалар гуруҳли туризмдан кўра индивидуал туризмдан
кўпроқ фойда оладилар. Бу албатта иқтисод нуқтаи назаридан, шу сабабдан
турфирма стратегиясида ҳам индивидуал ҳам гуруҳли туризм учун маълум
ўринлар топилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |