Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТЛАРИ


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   190
8. ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИ ВА МАҲСУЛОТЛАРИ 
Режа: 
8.1. Туристлик хизматлар ҳақида тушунча 
8.2. Туристлик маҳсулотлар ҳақида тушунча. 
8.3. Жозибадор туристлик маҳсулот яратиш. 
8.4. Хизмат кўрсатиш класслари ва пакети 
8.1. Туристлик хизматлар ҳақида тушунча 
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунидаги айрим 
моддаларда туристлик хизматлар билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифи 
берилган. Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида туристлик хизматлар тушунчаси 
ҳақида: «туристлик хизматлар–туристлик фаолият субъектларининг жойлаш-
тириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш 
борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган 
бошқа хизматлар», - деб таърифланади. Қонуннинг 11-моддаси: «Туристлик 
саёҳат ва туристлик хизматлар мажмуи»,-деб номланиб, унда қуйидаги 
фикрлар баён қилинади - «туристлик саёҳат якка тартибда ёки туристлар 
гуруҳи таркибида амалга оширилади. Туристлик хизматлар мажмуи транспорт 
хизмати кўрсатишни, яшаш, овқатлантириш, экскурсия хизмати кўрсатиш, 
маданий, спорт дастурларини ташкил этиш ва бошқа хизматларни ўз ичига 
олади», - дейилади.
Қонуннинг 10-моддаси: «Туристлик хизматларни сертификатлаштириш»,-
деб номланиб, унда қуйидаги жумлаларни ўқиймиз: «Туристлик хизматлар 
мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Туристлик хизматларни сертифи-
катлаштириш ва сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда амалга оширилади. Туристлик фаолият субъектининг туристлик 
хизматларни мажбурий сертификатлаштиришдан бош тортиши, туристлик 
хизматларни сертификатлаштиришнинг натижаси салбий бўлиши, шунингдек, 
сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш туристлик фаолиятни амалга 
ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишига ёки 
лицензиядан маҳрум қилишга сабаб бўлади».
Қонуннинг 12-моддаси: «Туристлик хизматлар кўрсатиш шартномаси»,-
деб номланиб, қуйидаги фикрлар баён этилади: «Туристлик хизматлар 
шартнома асосида кўрсатилади. Шартномада кўрсатилган хизматларнинг 
кўлами ва сифати, тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, ҳақ 
тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини ва 
уни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни, 
шунингдек, тарафларнинг келишувига кўра бошқа шартларни белгилайди». 
Қонуннинг 13-моддаси: «Туристлик йўлланма (ваучер)»,-деб номланиб, унда: 
«Туристлик йўлланма (ваучер) - туристнинг ёки туристлар гуруҳининг тур 
таркибига кирувчи туристлик хизматларга бўлган ҳуқуқини белгиловчи ва 
бундай хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат»,-дейилади.
Турист туристлик маҳсулотлар (туристлик хизматлар, ишлар ва товарлар) 
истеъмолчисидир. 


92 
Туристлик маҳсулотлар-туристлик асосий хизматлардан (бронлаштириш, 
трансферт, жойлаштириш, овқатлантириш, экскурсиялар), қўшимча хизматлар 
туристлик-ишлардан (фото хизмати, суғурта, ахборот, молия, банк хизмати) ва 
туристлик товарлардан (эсдалик совғалар, хилма-хил тур товарлари, истеъмол 
товарлари- парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника, 
кийим-кечак) иборатдир. 
Туристлик хизматлар - турист ва экскурсант эҳтиёжларини қондириш ва 
таъминлашга қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган 
ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, ҳарактерига ва 
туристлик хизматнинг қандай йўналтирилганлигига жавоб бериши ҳамда 
умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти 
таърифига кўра, туристлик хизматлар – туристларнинг эҳтиёжларини 
қондириш фаолияти билан шуғулланувчи туризм ташкилотларининг фаолияти 
маҳсулидир.
Умуман хизматлар - бу кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. 
Хизмат бевосита истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда 
бўлмайди, бу хизматнинг моддий товарга нисбатан асосий фарқидир. Бундан 
ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристлик хизматда эса 
истеъмолчи бевосита хизматнинг амалга ошириладиган жойига олиб 
борилади. Шунинг учун ҳам туристлик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
моддий товарларни сотишга алоқадор бўлган қонунлар асосида эмас, балки 
бошқа қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Туристлик хизматлар икки турга бўлинади:
Асосий ва қўшимча туристлик хизматларнинг бир-биридан фарқли 
томонлари қуйидагилардан иборат:
1. Асосий хизматлар (ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш) турпакетга 
киритиладиган хизматлардир. Қўшимча туристлик хизматлар эса 
турпакетга киритилмайди; Асосий туристлик хизматлар олдиндан сотиб
олинган (саёҳатни бошлашдан олдин) яъни тўлов олдиндан амалга 
оширилган бўлади.
2. Қўшимча туристлик хизматлар қўшимча туристлик хизматларда тўлов - 
хизматидан фойдаланиш билан биргаликда амалга оширилади. 
Аммо индивидуал турист ҳеч қандай дастур (турпакет) сиз саёҳат 
қилганда, унинг асосий ва қўшимча туристлик хизматлар тўлови бир хил 
кўринишда амалга оширилади. 
Юқоридаги келтириб ўтилган фарқлардан келиб чиққан ҳолда, қўшимча 
туристлик хизматлар деганда – турпакетда назарда тутилмаган, турист ўзининг 
қўшимча тўлови асосида фойдаланадиган хизматлар тушунилади. 
Бутунжахон туристлик ташкилоти қўшимча туристлик хизматларнинг 400 
хил турини келтириб ўтган. Қўшимча туристлик хизматларнинг аҳамияти 
шундаки, унда турист юзага келган эҳтиёжларини тулақонли қондиради, 
маълум бир вазифаларни бажаришда ўзини уринтирмайди (масалан: 
меҳмонхонада яшаётганида кийимини тозалаш ёки дазмоллаш учун 
меҳмонхона ходимларига мурожаат қилади). Турист қўшимча туристлик 


93 
хизматлар туфайли фақат дам олиш билан овора бўлади. Оқибатда ўз 
саёҳатидан кўнгли тўлади. 
Қўшимча туристлик хизматлардан турист 2 хил вазиятда фойдаланади: 
Тур пакетнинг танаффус қисмида ёки турист бўш қолган вақтда 
фойдаланадиган хизматлар (масалан: Регистон майдонида намойиш этиладиган 
овозли ва нурли панорама томошаси). 
Асосий хизматлар кўрсатилиши давомида ёки турист эҳтиёжидан келиб 
чиққан холда фойдаланадиган хизматлар (масалан: гид хизмати). 
Туристга биринчи вазиятдаги қўшимча туристлик хизматларни кўрсатиш 
учун қуйидагиларга эътибор бериш керак: 
- туристлар қизиқишларини инобатга олиб иложи борича туристларга фақат 
яхши кайфият бағишлайдиган қўшимча хизматлар тақдим этиш ўринли 
ҳисобланади. Шу ўринда бу хизматлар туристга ижобий таъссурот 
қолдира олиши керак. Масалан: туристни миллий концерт, фестивалларга 
таклиф этиш. Бунинг учун Республикада туристларга хизмат қиладиган 
миллий ансамбль гуруҳларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
- турист учун янгилик бўлган ва бундай вазиятга олдин дуч келмаган 
қўшимча туристлик хизматларни кўрсатиш. Масалан: Самарқандда бир -
бирига масофа жиҳатидан яқин жойлашган ёдгорликлар (Гўри Амир 
мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳизинда ансамбли 
ва бошқалар) га саёҳат қилишда туристларни туя, от-араваларда олиб 
бориш чуқур таъссурот қолдирувчи хизматлардир. Бунинг учун шу 
ёдгорликлар жойлашган ҳудудда пиёда туристлик йўлаклар ташкил этиб, 
туристлик-томоша ҳудудига айлантириш керак. 
- туристларни миллий урф - одатлар ва анъаналар билан таништириш 
орқали миллий ҳунармандчилик ва касаначилик жараёнларида бевосита 
қатнашишини ташкил этиш. Ёки ўзбек миллий таомларининг пишириш 
жараёнини томоша қилиш каби хизматлар кўрсатиш. Бунинг учун 
мамлакатимизда ҳунармандчилик, касаначилик ва миллий ошхоналарни 
туризмга жалб этиш ва бу соҳаларни ривожлантириш.
Туристга иккинчи вазиятдаги қўшимча туристлик хизматларни кўрсатиш 
учун қуйидагиларга эътибор бериш керак: 
- меҳмонхоналардаги қўшимча туристлик хизматларни ривожлантириш. Бу 
хизматларга: номерга таом ёки меҳмон буюртмаларини етказиб бериш 
хизмати, кийим тозалаш ва дазмоллаш хизмати, сейф хизмати, телефон, 
интернет, почта хизматлари, тренажор зали хизмати, бассейн (очиқ ёки 
ёпиқ), массаж, сауна, сартарош хизмати, техникани таъмирлаш хизмати, 
валюта айрибошлаш хизмати, аренда хизмати ва бошқалар. 
- овқатланиш корхоналарида қўшимча туристлик хизматлар махсус турист 
буюртмаси ва танловига асосан кўрсатиладиган хизматлардир. 
Қўшимча туристлик хизматлардан турист кетма-кет равишда ҳам 
фойдаланиши мумкин. Яъни турист бўш вақтида шаҳардан ташқарига тоғли 
манзараларни кўриш учун борганда у валюта алмаштириш хизмати, автомобиль 
аренда хизмати, қўшимча овқатланиш хизмати (шаҳардан ташқарида) дан кетма 
- кет фойдаланади. 


94 
Хулоса қилиб айтганда, қўшимча туристлик хизматлар нафақат ташкил 
қилиниши, балки сифатли ва фойдали равишда кўрсатилиши керак. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling