Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   190
Асосий восита ресурслари ишлаб чиқаришнинг биринчи омили хисоб-
ланиб, унга турли иншоотлар, жиҳозлар киради, улардан меҳнат фаолияти
орқали фойдаланилади. 
Асосий восита  элементлари таснифи мутахасислар томонидан қуйидагича 
белгиланган: 

асосий бинолар: отеллар, бар, ресторан, клуб ва б. 

ёрдамчи бинолар: гараж, иситиш системаси ва б. 

иншоот ва қўрилмалар: йўллар, туристлик поездлар, спорт майдонлари 
ва б. 

ўтказгич қўрилмалари: электроўтказгичлар, қувурлар ва б. 

машина ва жиҳозлар: трансфарматор, компютер ва б. 

транспорт воситалари: енгил автомобил, автобус ва б. 
Туризм салмоғининг юқорилиги иқтисодий томондан дароматнинг 
ошишига, янги иш ўринларини яратилишига ҳамда кичик бизнесни 
ривожланишига туртки бўлади.


85 
Туристлик мамлакатларда 50 фоиздан ортиқ меҳнатга яроқли аҳоли туризм 
соҳаси билан тўғридан – тўғри ёки билвосита боғланган. Агарда уларда 
туристлар келиши қайсидир сабабга кўра камайса, ишсизлар сони ортиб 
боради. 
Туризм соҳасида миқдор жиҳатдан таҳлил қилишдан ташқари, 
бандликнинг сифат жиҳатдан таҳлили ҳам мавжуд. Маълумки туризмда асосан 
паст малакали ишчилар, яъни хизматчилар, юк ташувчилар, официантлар 
ишлашади. Булар билан бирга юқори малакали гид – таржимон, бош ошпаз, 
менежерлар ҳам ишлашади. Албатта бу соҳани ҳам юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш катта аҳамиятга эга. Туризмда банд 
ишчиларнинг жинсий таҳлили ҳам аҳамиятга эга бўлиб, меҳмонхона 
хўжалигида аёл ишчиларнинг улуши 50 фоиздан ортиқ. 
 
7.5. Туристлик ахборот ресурслари 
 
Саёҳат вақтида ёки унга тайёргарлик кўришда туристлар эҳтиёжидан келиб 
чиқиб, уларга бериладиган маълум ҳудуд, объект тўғрисидаги маълумотлар 
мажмуаси туристлик ахборот ресурслари ҳисобланади. 
Мутахассислар туристлик ахборот ресурсларига туристлик маршрутда 
жойлашган ҳамда тарихий, илмий аҳамиятга эга объектлар бўйича 
маълумотларни киритишади. Ундан ташқари туризм аҳамиятига эга шаҳарлар, 
қишлоқлар, табиат манзаралари уларга боғлиқ афсона ва қиссалар, ҳар хил 
адабиётлар, хариталар, тасвирий албомлар, расмлар, аудио-видео маҳсулотлар-
ни ҳам киритишади. Кўпгина шаҳарларда туристлик ахборот берувчи 
марказлар ишлаб турибди, улар истеъмолчиларга барча маълумотларни етказиб 
беришади.
Умуман олганда, ҳозирги кунда туристлар учун маълумот асосий ўринни 
эгаллайди. Чунки турист бораётган жойи ҳақида қанча кўп билса, саёҳатини 
самарали ўтказади. Албатта ҳар қандай турист маълум вақт оралиғида иложи 
борича кўпроқ жойларга боришга ҳаракат қилади. Бунинг учун у албатта 
маълумотларга етарли даражада эга бўлиши керак. 
Инфраструктуравий ресурс сифатида қўйидаги гуруҳларни ўз ичига олади: 
транспорт таъминоти, жойлаштириш тизими, овқатлантириш тизими, сувенер 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқариш 
тизими. 
Ҳозирги 
кунда 
туризмни 
ривожланишини туризм инфраструктурасини жадаллашувисиз кўриш мумкин 
эмас. Чунки мавжуд туристлик ресурслардан самарали фойдаланишда бу 
ресурсларнинг ўрни бениҳоя катта. 
Ахборот берувчи ресурсларга Интернет тармоғи, адабий ва тасвирий 
нашрлар ҳамда халқ этнослари, афсоналари ҳам киради. Ахборот ташувчилар 
моддий объектлар – инсон ва унинг ижодлари, номоддий объектлар – турли 
ахборот манбалари ҳисобланади. Диний туризмда моддий объектлар бўлиб, 
монах ва диндорлар, экскурсия олиб борувчилар, ҳамда диний марказ ва 
шаҳарларнинг суръати, харитаси, схемалари ҳисобланади.
Шуни қайд қилиш керакки, туристлар нафақатгина ноёб ибодатхоналарни, 
пирамидаларни, бошқа қўлда ясалган ёдгорликларни, балки замонавийликка 


86 
эришилган йиғма автомабил заводларининг конвеерлари, туристлар томонидан 
қизиқиш ва иштиёқ билан қабул қилинадиган дегустация заллари (масалан, 
Жанубий Африкадаги Кейптаунда маҳаллий вино заводларида ўзининг вино 
тайёрлаш технологияси билан тайёрланадиган винолар «Виноли йўл» 
экскурсияси орқали тақдим этилади) ва колбаса заводлари, пиво пишириш 
цехлари, шахталар, гидротехник қурилмалар ва хатто госпиталлар ҳам 
туристлар томонидан ижобий кўтиб олинмоқда. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling