Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат ресурслари.
7.4. Ижтимоий – иқтисодий ресурслар
Туризм –иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларини ўз ичига олган, қурилишдан бошлаб, транспорт хизматигача бўлган фаолиятнинг ихтисослашган тури ҳисобланади. Ундан ташқари туризм иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, транспорт воситалари, 84 ишлаб чиқарувчи заводлар, мебел ишлаб чиқарувчи корхона ва бошқалар билан ўзаро алоқада ривожланади. Меҳнат ресурслари. Туристлик маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида инсонларнинг жисмоний ва ақлий меҳнати ишлатилади. Бунда инсонларни соғлиги ва жисмоний кучи, маълумоти ҳамда малакаси даражаси асосий ўринни эгаллайди. Меҳнат ресурсларининг миқдори, малакаси иқтисодий омил сифатида ката аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда жаҳонда ташкил этилган ҳар 7 ишчи ўриндан бири туристлик бизнесга тўғри келади. Яқин ўн йил ичида Европа мамлакатларида ва бошқа қатор мамлакатларда ҳам туризм соҳаси янги ишчи жойларни ташкил қилишнинг йирик манбаи бўлиб қолмоқда. Туризм жаҳон хўжалиги меҳнат ресурсларининг кўп талаб қилувчи тармоқларидан ҳисобланади. Туризм соҳасидаги банд ишчи кучининг ўзига хос хусусияти шундаки, 80% меҳнат ресурслари малакасиз ҳисобланади. Уларнинг ярмидан ортиғи аёлларни ташкил қилади. Ундан ташқари туризм индустриясида ёшлар ва чет эл ишчи кучидан кенг фойдаланилади. Мисол учун Европа иттифоқи мамлакатларида ҳар бир учинчи 16 ёшдан 21 ёшгача бўлган ўсмир туризмнинг хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайди. Бутунжаҳон меҳнат ташкилоти туризмда бандликни учта асосий шаклларга бўлади: 1. Мавсумий иш, бунда асосан сайёҳлик мавсумида туристлар сони бир неча баробарга ошиб кетади, шунда қўшимча ишчи кучига талаб ошади. 2. Тўлиқсиз иш куни, бу асосан ривожланган мамлакатларнинг меҳмонхона ва ресторан хўжалигидаги банд ишчи кучлари киради. 3. Турли мамлакатларда тулиқсиз иш куни билан ишлаётганлар бутун меҳмонхона бизнесида банд ишчи кучларининг 12 дан 52% гача ташкил этади. 4. Вақтинчалик иш билан бандлик (дам олиш кунлари, кўргазмалар ташкил этиш) Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling