Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   190
 
7.2. Табиий туристлик ресурслар 
 
Табиий туристлик ресурсларни асосий аҳамияти шундан иборатки
инсонларнинг жисмоний ва руҳий қобилиятларини тиклашда фойдаланиш 
воситалари бўлиб хизмат қилади. Туристлар асосий эҳтиёжларини табиатдан 
қондирадилар. Туристлик фаолиятни ташкиллаштиришда ландшафтлар, иқлим, 
сув объектлари, денгизлар, минерал сув ва даволовчи ботқоқлар асосий ресурс 
вазифасини бажаради. Бу ресурслар ўзи ёки инсон томонидан қайта тикланиши 
мумкин. Бу ресурсларни географик, биологик, геологик ва бошқа жиҳатларга 
кўра баҳолаш мумкин. Дам олишни ташкил этиш учун табиий туристлик 
ресурсларни таҳлил этишни талаб қилади. Табиий ресурслар сифатида алоҳида 
табиат компонентлари ёки бир бутун табиат компелксларини олиш мумкин. 
Барча табиий ресурсларни рекреация ёки туристлик потенциал нуқтаи назардан 
қараш лозим. Аммо табиий ресурслардан фойдаланиш даражаси минтақа 
ихтисослашувига кўра ҳар хил бўлиши мумкин. 
Табиий туристлик ресурсларнинг таснифи мавжуд бўлиб, у икки ёқлама 
хусусиятга эга, бир томондан табиий келиб чиқиши билан боғлиқ, иккинчи 
томондан туризм учун иқтисодий аҳамияти томонидан акс этишидир. Табиий 
ресурслар қўйидагича гуруҳланади: 
Келиб чиқишига кўра: 
- табиий (геологик, иқлимий, гидрологик, термал сувлар); 
- биологик – тирик табиат (тупроқ ресурслари, флора, фауна); 
- энергоинформацияли, табиатдан ўзига хос майдон ва ландшафт сифатида 
фойдаланиш бўлиб, бу ресурслар маданий, зиёратли каби туризм 
турларини ривожлантиришга асос бўлиб хизмат қилади. 
 
Рекреация сифатида фойдаланиш турига кўра: 
- минерал сувлар


82 
- ботқоқлар; 
- тузлар; 
- ўрмонлар. 
 
Ресурсларнинг давомийлик даражасига кўра: 

тугайдиган табиий ресурслар, улар ўз навбатида янгиланиб турадиган 
(чучук сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси) ва янгиланмайдиган (минераллар) 
турларга бўлинади. 

тугамайдиган табиий ресурслар, уларга қуёш энергияси, шамол, денгиз 
тўлқинлари, сувлари киради. 
1. Ўзи қайта тикланиши ва ўсиши имкониятига кўра: 

қайта тикланадиган ресурслар, бунга ўрмонларни мисол келтириш мумкин, 
ўртача 10 йилда қайта тикланади. 

қайта тикланмайдиган ресурслар. 
Табиий туристлик ресурслар орасида асосий ўринни рекреация ресурслари 
эгаллайди, улар мамлакат аҳолисини, ҳамда туристларни дам олиши ва 
даволаниши учун асос бўлиб хизмат қилади. 
Ундан ташқари табиий ресурслардан тўғридан-тўғри фойдаланиш 
натижасида бир қанча муаммолар ҳам келиб чиқмоқда. Бунда табиатдан 
нотўғри фойдланиш, кўплаб қурилишларни амалга ошириш туфайли бўлмоқда. 
Натижада экосистемалар мувозанати бузилиб, экологик муаммоларни келиб 
чиқишига сабаб бўлмоқда. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling