Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   190
7. ТУРИЗМ РЕСУРСЛАРИ 
Режа: 
7.1. Туризм ресурслари тушунчаси 
7.2. Табиий туристлик ресурслар 
7.3. Маданий – тарихий ресурслар 
7.4. Ижтимоий – иқтисодий ресурслар 
7.5. Туристлик ахборот ресурслари 
7.6. Туристлик ҳудудлар ва туристлик акватория
7.1. Туризм ресурслари тушунчаси. 
 
Туристлик ресурслар – туризм мақсадларида ва туризм жараёнида инсонни 
эҳтиёжини қондиришга қодир табиий-иқлим, ижтимоий -маданий, тарихий, 
меъморий, илмий ва индустрияга доир, томоша қилинувчи объектлар ёки 
ҳодиса лар йиғиндисидир.
Туристлик ресурслар ҳар бир мамлакатнинг миллий бойлиги бўлиб, давлат 
мулки ҳисобланади. Аммо улардан бир қисми жаҳон аҳамиятига молик 
объектлар ва ёдгорликлар ҳисобланиб ЮНЕСКО нинг рўйхатига киритилган. 
Бундай рўйхат ҳар йили ЮНЕСКО томонидан ўрнатилади ва янгиланади. Барча
табиий ва маданият ёдгорликлари давлат томонидан муҳофаза қилинади, 
умумжаҳон аҳамиятидаги объектлар ва ёдгорликларни таъмирлашга, сақлаб 
қолишга ООН (БМТ) томонидан маблағ ажратилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон катта туристлик ресурслар салоҳиятига эга 
бўлиб, унинг ҳудудида 4000 дан ортиқ тарихий-архитектура ёдгорликлари ва 
гўзал табиий-иқлимий ресусрлари мавжуд. Уларнинг 3/1 қисмигина фаолият 
кўрсатмоқда, қолганлари эса янги турмаҳсулотлар тайёрлашга ва янги 
турмаршрутлар очилишга имконият беради. 
Ҳозирги вақтда кўпгина тармоқлар каби туризм индустрияси ҳам тез 
ривожланиб бормоқда. Туристлик бизнесни мавжуд инвестиция, технология, 
ҳамда малакали ишчи – ходимлар орқалигина шакллантириб бўлмайди. Бунинг 
учун биринчи навбатда туристлик ресурсларга эга бўлиш лозим. 
Мутахассислар туристлик ресурсларга қуйидагича таъриф беришган: 
туристлик ресурслар – табиий, тарихий, ижтимоий – маданий ва бошқа 
туристларни саёҳатга қизиқтирадиган, инсоннинг жисмоний, руҳий ва ақлий 
кучини тиклаши ва ривожланиши эҳтиёжларини қондиришга қодир 
объектларга айтилади.
Рекреация фаолияти нуқтаи назардан туристлик ресурсларга табиий ва 
антропоген геосистемалар киради, табиат манзаралари, рекреация фаолияти 
эҳтиёжи қийматига ва маиший хусусиятга эга, инсонларни кўрсатилган вақтда 
маълум технологиялар ёрдамида соғлигини тиклаш ва дам олишида 
фойдаланиш мумкин бўлган, рекреация фаолияти қобилиятига эга ресурслар 
киради. 
Туристлик ресурсларнинг моҳияти шундан иборатки, туристлик маҳсулот 
шаклланишига асос ҳисобланади. Умумий қилиб айтганда, аниқ ҳудудда 
туристлик фаолиятда фойдаланиш мумкин бўлган барча объектлар киради.  


81 
Туристлик ресурслардан фойдаланиш хусусиятига кўра бевосита ва 
билвосита турларга бўлинади. Бевосита турдаги ресурсларга туристларни 
ўзлари тўғридан – тўғри фойдаланидиган табиий ва тарихий – маданий 
ресурслар киради. Билвосита турдаги ресурсларга бевосита туристлик 
ресурслардан фойдаланиш асос бўладиган ижтимоий – иқтисодий ресурслар – 
моддий, молиявий, меҳнат, ахборот берувчи ресурслар киради. 
Туристлик ресурслардан соғломлаштириш, туристлик, спорт ва танишув 
мақсадида фойдаланилади. Ундан ташқари туристлик ресурсларни шартли 
равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин: табиий ва инфраструктурали. 
Туристлик бизнесни ривожланишида юқоридаги икки гуруҳни ҳам аҳамияти 
юқори. Ҳар қандай юқори туристлик ресурс салоҳиятидан, коммуникация, 
алоқа воситалари, хизмат кўрсатиш соҳаларисиз фойдаланиб бўлмайди. 
Умуман олганда, бутун туристлик ресурслар мажмуасини табиий – 
иқлимий, маданий – тарихий, ижтимоий – иқтисодий, ахборот берувчи 
ресурсларга бўлиш мумкин. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling