Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Туристлик ҳудудлар ва туристлик акватория


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   190
7.6. Туристлик ҳудудлар ва туристлик акватория
 
Туристлик ҳудуд ёки акватория – бу қимматли бўлган туристлик 
ресурслар, туристлик минтақа таркибида ажратиб кўрсатиладиган туристлик 
эҳтиёжлар объектини реестр ва кадастрларда ҳамда бошқа ҳужжатларда қайд 
қилиш билан туризм мақсадларида фойдаланиш билан маълум географик 
ўриндаги комплекс туристлик ресурслар кўринишидан иборат.
Ҳудуд – қуруқликда ёки ер остида бўлиши мумкин. Қуруқликдаги, ер 
устидаги ҳудуд қўшимча тушунтиришни талаб этмайди. Ер ости ҳудуди мос 
равишда шахта ва тоғ ишланмаларида ғоршунос туризмини севувчилар учун, 
масалан, туристлар Иоганнасбург (ЖАР) даги олтин конлари шахталари ва 
олмос конларига ташриф бюрадилар. Баъзи шахталар фақатгина экскурсия 
мақсадларида эмас, балки ер остида табиат яратган ўта ўзига хос иқлимда 
даволаниш мақсадалари ҳам учун фойдаланилади. Бунга мисол қилиб, Алп 
тоғидаги эски олтин қазиб олинадиган шахтадаги Бад Гастойи жойини 
кўрсатиш мумкин. (юқори температура ва юқори намликда радион 
ингалацияси). 
Ғорларга ташриф – ғоршунослик туризм (рус тилида спелеотуризм)
ва 
экскурсияни энг кенг тарқалган турларидан бири ҳисобланиб, фақатгина 
Грецияда туристлар ташриф буюриши мумкин бўлган 3500 га яқин ғорлар 
ҳамда ундан ҳам кўпроқ ташриф буюрмайдиган ғорлар мавжуд. Улкан ғорлар 
Мексикада, АҚШ да, Жанубий Африкада ва Россияда ҳамда бошқа давлатларда 
ва ўзимизда ҳам мавжуд. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси тоғ 
тизмалари ва ҳудудларида турли хилдаги 400 дан ортиқ ғорлар мавжуд.
Акватория – муҳим туристлик ресурс ҳисобланади. Сув инсонга 
озиқланиш воситаси сифатида зарур ва шу сабабли танишув ёки саргузаштли 
маънода бу жуда қизиқ ҳисобланади. Дунёда маска билан унчалик чуқур 
бўлмаган чуқурликда ва акваланг билан 70 м чуқурликгача тушувчи сув ости 
туризмини нг 50 млн. га яқин ишқибозлари мавжуд. Катта Барер рифи сувости 
қоялари Австралия миллий бойлиги деб эълон қилинган ҳамда жаҳон 
аҳамиятига молик аквапарк деб эълон қилинган. Иккинчи кичик Барер қояси 
Белида қирғоқларида жойлашган ҳамда сувости дунёси ишқибозлари ва 
сувости саргузаштларини севувчилар учун ҳақиқий жаннат бўлиб ҳисобланади. 
Қизил денгиз сувостида сузувчилар учун чекланмаган имкониятларни 
туғдиради ва курортда дам олувчиларни кўнгил ёзишни ажралмас қисми бўлиб 
ҳисобланади.


87 
Қадимда таниқли ва машҳур сувости бойликларини излаб топиш, чўкиб 
кетган кемаларни қидириш туризмнинг муҳим турини ташкил этади. Греция, 
Кипр, Италия, Туркия каби Ўрта Ер денгизининг бошқа давлатлари ўз сувости 
хазиналаридан фаол, оқилона фойдаланадилар. Қадим замонда шундай 
хазиналар тўпланган сувости районлар фаолиятини тартибга солувчи кўпгина 
ўзига хос миллий қонуний ҳужжатлар қабул қилинган. Миллий ҳуқуқий 
ҳаракатлар доирасида сувости хазиналари ва предметлари юқорига кўтариб 
олиш ёки жойлаштиришга рухсат берилмайди, фақатгина уларни кўриб 
кузатишга ижозат берилган. Сувдаги ҳайвонот дунёсини ва маржон сувости 
қояларини кузатиш учун туристлик сувости қайиқларидан ҳамда деярли барча 
денгиз бўйи туристлик марказларида мавжуд бўлган сувнинг туби мусаффо 
тарзда кўриниб турадиган кемалардан фойдаланилади. Махсус туристлик 
сувости қайиқлари Бермуд, Канара оролларида, Қизил денгизда, Болеар 
оролларида ва Испаниянинг Коста-Браво курортли қирғоқларида мавжуд. 
Чўкиб кетган кемаларни излаб топиш – саргузаштли туризмни оммабоп тури 
ҳисобланади. Финландия кўрфази ва швед-русслар урушидан тортиб, то 
иккинчи жаҳон уришигача бўлган давр мобайнида турли асрлардаги 5000 
тагача сувости объектлари қайд қилинган. Ўта ўзига хос қизиқиш билан Виборг 
яқинидаги Крестовий кўрфази ҳисобланади у ерда уч юз йил олдинги бир 
вақтнинг ўзида шу ердаги жангда ҳалок бўлган жангчилар билан 150 дан ортиқ 
швед ҳарбий кемалари сув остида топилган.
Муҳим туристлик ресурслар бўлиб антиқа-ноёб маданий қурилмалар, 
пирамидалар, мавзолейлар, ҳайкаллар, ибодатхона меъморий ансамбллари ва 
парклари, музей коллекциялари ҳамда замонавий қурилмалар – осмонўпар 
бинолар, туғонлар ва бошқа гидротехник қурилмалар ҳамда бошқа объектлар 
ҳисобланади. Қанчалик таажубланарли бўлмасин туризмни ўзига тортувчи кучи 
барча асрларда мавжуд бўлган ҳозирда қабристонлар ҳам, Мисрда қурилган 
минглаб пирамдалар ҳам туризм доирасида тасарруф қилинмоқда. Мавзолейлар 
ҳам туристлар ташриф буюрадиган объектлар ҳисобланиб, улардан баъзилари 
ўз меъморий хусусиятлари ва нихоятда катта ўлчамларига кўра дунё 
мўжизаларига киритилган. 


88 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling