Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Буюртмали тур.
Хизматлар пакети (тўплами).
Комплекс хизмат кўрсатиш ўз ичига туристлик хизматлар тўплами турпакетни олади. Туризмда хизматлар турли тумандир: жойлаштириш, овқатлантириш, танишиш, экскурсион, дам олиш-кўнгилочар ва маиший хизматлар, спорт ва курорт дастурлари, туристлик сафарлар ва ҳ.к. Туристлик амалиётда асосий ва қўшимча хизматлар тушунчалари амал қилади. Улар ўртасида қандай фарқ бор? Истеъмолчилик хусусиятлари нуқтаи назаридан улар ўртасида ҳеч қандай фарқ мавжуд эмас. Экскурсиялар агар улар турнинг нархига ва комплекс хизмат кўрсатишига киритилган бўлса улар асосий хизматлар ҳисобланади, аммо агар турист ўз хоҳишига биноан тўланган турга қўшимча равишда яна бирор экскурсияни ҳарид қилса, бу қўшимча хизматга айланади. Шундай қилиб, асосий ва қўшимча хизматлар ўртасидаги фарқ уларнинг турист томонидан дастлабки сотиб олинган турга алоқадорлигига боғлиқ. Амалиётда асосий туристлик маҳсулот бу хизмат кўрсатиш комплексидир, яъни туристларга ягона пакетда сотилувчи хизматларнинг стандарт тўплами. Хизматлар пакети (тўплами)-туроператор томонидан яратилган бўлиб, маълум хизматлар тўпламидан: ташиш, жойлаштириш, овқатланиш, экскурсиялар ва ҳ.к. иборат туристлик маҳсулотдир. Турдаги хизматлар пакети турист томонидан танланган туристлик дам олиш тури бўйича уларнинг эҳтиёжлари ва саёҳат мақсадидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади. Тур ва унинг пакетини шакллантиришда туристлар билан ишлашнинг икки варианти мавжуд: а) буюртмали турлар сотилиши; б) инклюзив турлар сотилиши. Буюртмали тур. Буюртмали турларни сотишда дастурни шакллантириш ва хизматлар таркибини яхлитлаш турист хоҳишига биноан, унинг бевосита 100 иштирокида амалга оширилади. Туристга таклиф этилаётган дам олиш масканида турли хил тур хизматларнинг ҳар бири бўйича турли хизмат кўрсатиш вариантлари таклиф этилади: жойлаштириш-жойлашган жойи ва тури, даражаси бўйича турли хил меҳмонхоналар. овқатланиш-турли вариантлар (тўлиқ ёки тўлиқ ярим пансион, ёки умуман овқатланишсиз) швед столи ёки «аля корт» ва х.к. экскурсиялар, харид-кўнгилочар хизматлар. транспорт хизматлари – авиаучиш вариантлари, темирйўл ташувлар, автомобил арендаси ва ҳ.к. вариантлари. спорт ва даволаниш курорт хизматлари. виза хизматлари, шунингдек суғурта хизматлари. Юқорида айтилганидек, бундай турларни тузишда туристнинг ўзи бевосита иштирок этади. Турист томонидан таланган хизматлар тур дастурига шакллантирлади. Нарх ҳисобланади, уни турист турпакетга эга бўлгач тўлайди. Одатда бундай буюртмалар агентликларда шакллантирилади ва сўнг жорий учун туропера- торга йўналтирилади. Буюртмаларнинг тез ва сифатли таъминлаш учун бугунги кунда халқаро туризмда турагентликлар ва операторлик компаниялари томонидан замонавий компютер технологияларидан фойдаланмоқда. Халқаро туризмда пакетни яхлитлаш муаммолари, нархни ҳисоблаш ва турни сотишни оператив ҳал қилиш учун компьютер ва телефакс алоқасидан кенг фойдаланилади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling