Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Турпакет нархи.
Туртўплам
(турпакет) – истеъмолчиларга гуруҳли ёки индивидуал вариантлар бўйича тақдим этиладиган хизматлар тўпламига киради. Турпакетни ташкиллаштиришга таъсир этувчи омиллар: берилган саёҳатга талаб мавжудлиги; хизматлар, инфратузилма, моддий базанинг мавжудлиги; авикомпаниялар ва бошқа транспорт компаниялари билан муносабати; жўнатувчи ва қабул қилувчи мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар; ҳамкор туристлик ташкилотлар билан муносабат; белгиланган мамлакатда туризмнинг ривожланиш даражаси; белгиланган мамлакатнинг сиёсий барқарорлиги. Шуни таъкидлаш лозимки, сиёсий барқарорлик омили туроператор томонидан ўзининг стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланади. Бизга Грециядаги курд воқеалари, Мисрдаги террористик портлашлар билан боғлиқ талабнинг кескин пасайиш ҳоллари маълум. Ушбу йўналишларга ихтисослашган туроператорлар катта йўқотишларни бошдан кечирдилар. Аммо шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ушбу ҳудудларда вазият барқарор бўлиши билан туристлар оқими яна қайтади. Берлиндаги халқаро туризм биржасида қайд этилганидек турист хавф-хатарни енгиб ўтишга мойил. У сиёсий барқарорлик рўй берган мамлакатларда вазият яхшиланиши билан ўша ерга яна ошиқади, айниқса, иссиқ иқлимли ҳудудлар ва арзон нархлар бўлса. Турпакет нархи. Турпакетнинг муваффаққиятига таъсир этувчи энг муҳим омил бу – нархдир. Нархлаштиришда бошқаларникига ўхшамаган, алоҳида хусусиятли турпакетга эга бўлган туроператорлар кўпроқ эркинликка эгадир. Улар нархни асосан хизматларни сотиб олиш ва бошқа ҳаражатлар, шунингдек даромаднинг маълум фоизини киритишга асосланиб белгилайдилар. Оммавий 102 бозор туроператорлари асосан рақиблар нархига асосланиб нарх белгилашади, айниқса турпакетларга талаб пасайганда (ўлик мавсумда). Турпакет нархини аниқлашда туроператорлар бозор етакчилари нархларига амал қилишади. Йирик туроператорлар ҳаражатларни камайтиришади ва шу билан рақиблари- нинг нархлаштиришда омадга эришишларига йўл қўйилмайди. Энг кўп қўлла- ниладиган нархлаштириш усулларидан бири бу ҳаражатларга асосланган нархлардир, яъни маҳсулот таннархи ҳисобланади ва даромаднинг маълум фоизи қўшилади. Турпакет нархига кирувчи даромад фоизи қўшимча ҳаражатларни қоплаш, фондларга ажратмалар, маош ва соф даромадни ҳисоблаш орқали аниқланади ва 15 % дан 30% гача бўлади. Туризмда нархларни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятларини унутмаслик лозим. Масалан, агар мавсумий дастурда узоқ-вақтли чартер рейсларининг (сериясининг) кетма-кетилиги, жойлаштиришнинг «бакк то бакк» тамойили қўлланилаётган бўлса, ҳаражатлар мавсум боши ва охиридаги битта бўш рейс+маълум самалётдаги № жўнатишлар сони ва № та ўринлар сонини ҳисоблаш орқали аниқланди. Бу мавсумий чартер дастурига киритиладиган тўла ҳаражатлар. Улар киришлар сонига бўлинади ва бу турпакет нархига киритувчи битта учишнинг нархидир. Аммо туроператорлар нархларни ҳисоблашнинг ҳаражатлар усулини қўллашда маркетинг маълумотларини қўллаш билан бирга ўрта бозор нархларини ҳам инобатга олишади. Туризмда нархлар ҳаражатлар ва даромадлар нотекис тақсимланган вақтда бозордаги талабнинг тебранишини ифодалайди. «ўлик мавсум»да нархлар пасаяди ва мавсумда улар қайта тикланади (даромад эвазига). Нархлаштириш стратегияси ривожланиш босқичида турпакетлар учун хосдир. Турпакетлар нархи нафақат туристлик бозорнинг ҳолати, рақобатчиларнинг нархига балки бошқа турлар нархига ҳам боғлиқ бўлади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling