Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
маъданият ва спорт” масалалари Қўмитаси
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- МК қошидаги давлат корхоналари
- Хусусий туристлик ташкилотлар уюшмаси
маъданият ва спорт” масалалари Қўмитаси
Вазирлар Маҳкамаси хузурида туризм буйича Идоралараро Кенгаш «Ўзбектуризм» Миллий компанияси Вилоятлардаги минтақавий бўлимлари ва бюролари МК қошидаги давлат корхоналари: Диспетчерлаштириш ва хизмат курсатиш марказий бошқармаси, Курилаётган объектлар дирекцияси, 5 та мехмонхона комплекси ва «Узолмонхотелз» қўшма корхонаси Хусусий туристлик ташкилотлар уюшмаси 113 киритиш мумкин. Ўзбекистон тарихи узоқ, аждодлари буюк, маданий мероси сермазмун кўҳна юртлардан биридир. Айниқса, мамлакатимизни шарқ ва ғарбни боғлаб турувчи «Буюк Ипак йўли» даги белбоғ сифатида яхши биламиз. «Буюк Ипак йўли» қарийиб икки минг йиллик тарихга эга. Унинг бир учи Хитой бўлса, иккинчи учи Италиядир. Бу йўлни «Ипак йўли», «Карвон йўли» деб ҳам аталади. Бундай ном берилишига сабаб, ипак маҳсулотлари карвонлар орқали ташиб ўтилган, Шунингдек, бронза, чинни, жун хом-ашёлари ва улардан тайёрланган буюмлар ҳам олиб ўтилган. «Буюк Ипак йўли»да нафақат савдо- сотиқ, шу билан бирга маданият, санъат, илм-фан, маънавият, маърифат, одобу- ахлоқ, тинчлик, туризм, тарғибот-ташвиқот (реклама), талаб ва таклиф (маркетинг) ҳам муттасил шаклланган, юқори даражага етган. «Буюк Ипак йўли»да кўҳна Туркистон ҳудуди етакчи уринга, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Хўжанд, Чоржуй каби шаҳарлар эса муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди бу йўлнинг қоқ марказида жойлашган. Сохибқирон Амир Темур даврида «Буюк Ипак йўли» кенг ривожланган. Шуларни эътиборга олиб, қабул қилинган ушбу ҳужжатлар ғоят муҳим халқаро туризм йўналиши - «Буюк ипак йўли»ни қайта тиклаш, бунга хорижий туристларни жалб этиш, шунингдек, мамлакатимизда замонавий туризм сиёсатини вужудга келтиришга асосий мақсадни қаратди. Бунинг учун эса: «Буюк ипак йўли»даги шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халқаро туризм бўйича махсус очиқ иқтисодий минтақалар ташкил этиш, мазкур шаҳарларнинг аэропортлари ва темир йўл вокзалларида хорижий туристлар учун божхона расм-русумларининг халқаро меъёрларга мос соддалаштирилган тартиби, транзит туристлар учун махсус божхона зоналари, туристлик ташкилотлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилиш, имтиёзли кредит бериш кўзда тутилди. Фармон ва қарорларнинг муҳим жиҳатларидан бири шу бўлдики, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида туризм бўйича Идоралараро Кенгаш тузилиб, ушбу Кенгаш фаолиятининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб берилди: a) туризм соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш; b) жаҳон андозалари даражасида кичик ва ўрта меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар тармоғи шакллантирилишини мувофиқлаштириш; c) сайр-тамошалар замонаий индустриясини, маданий ва спорт - соғломлаштириш марказларини барпо этишга кўмаклашиш; d) ноёб туризм имкониятлари ва тарихий - маданий меросини кенг кўламда тарғиб қилиниши ва масканлаштиришни ташкил этиш; e) туризм тизимида мувофиқлаштирилган илмий-техникавий ва инвестиция сиёсатини ўтказиш; f) туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш. Юртимизда туризм ишини янада ривожлантириш ва уни ташкил этишни такомиллаштириш, туризм хизматлари бозорида кичик ва ўрта туристлик ташкилотларининг қатнашишини фаоллаштириш, хорижий сармоядорларни туризм соҳасидаги фаолиятга кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон 114 Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998-йил 8-августда «Туризм ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарорда Хусусий туристлик ташкилотлар уюшмаси (бундан буён - ХСТУ) ни ташкил этиш ва уни «Ўзбектуризм» МК таркибига аъзо сифатида кириши белгилаб берилди. Шунингдек, «Ўзбектуризм» МК ХСТУга туристлик ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш, маркетинг, малакали кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш ҳамда туризм фаолияти соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этиш билан боғлиқ масалаларда услубий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни маълумот учун қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, МК таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар рўйхатига, бошқарув ходимларининг чекланган сони 55 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) ижро этувчи аппарат тузилмасига, ХСТУ нинг намунавий ташкилий тузилмасига ва унинг бошқарувини ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмасига иловаларга мувофиқ розилик берилди. ХСТУ бошқаруви раиси лавозимига кўра «Ўзбектуризм» МК раисининг ўринбосари ҳисобланадиган бўлди. ХСТУ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: «Буюк Ипак йўли» ни тиклашда, республикада туризмнинг замонавий инфратузилмасини ривожлантиришда фаол қатнашиш; уюшма аъзолари бўлган хусусий туризм ташкилотларига кўмаклашиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш; туризм соҳасида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш; хусусий туризм ташкилотларини ривожлантиришга хорижий сармоя- дорларни ва мамлакатимиздаги юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиш; «Ўзбектуризм» МК да, давлат органларида ва жамоат ташкилотларида уюшма аъзолари бўлган хусусий сайёҳлик ташкилотларининг манфаатларини ифодалаш; уюшма аъзоларига ахборот, маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш; туризм бизнеси соҳасида ходимларнинг касб тайёргарлигига ва уларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш. Ўзбекистонда туризм соҳасини янги босқичга кутаришда Республика Президентининг 1999-йил 15-апрелдаги «2005 - йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» ги Фармони алоҳида аҳамиятга эгадир. Ушбу Фармон миллатлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш ҳамда халқаро туризм бозорига узвий қўшилиш, Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига тарғиб қилиш, шунингдек, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини халқаро андозалар даражасига кутариш мақсадида қабул қилиниб, 2005 - йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури ва уни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркиби тасдиқланди. Фармонда мулкчилик шаклидан қатъий назар, туристлик ташкилотлар хориждан келтириладиган технология ва меҳмонхона ускуналари, туризм 115 мақсадларига мўлжалланган транспорт воситалари учун божхона божлари тўлашдан уч йил муддатга озод қилиниши кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, «Ўзбектуризм» МК тизимидаги корхоналарга хорижий туристларга эркин айирбошланадиган валюта ҳисобидан туристлик хизмат ва қўшимча хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилиб, бунинг учун махсус кассалар очилишига рухсат берилди. «Умид» жамғармаси ҳар йили студентларни туризм индустрияси мутахассисликлари бўйича етакчи хорижий мамлакатларга таълим олиш учун юборишни кўзда тутиши кўрсатиб ўтилди. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар, Молия ва Маданият ишлари вазирликларининг ва «Ўзбектуризм» МКнинг Ўзбекистон Республикасининг АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, Франция ва Италиядаги элчихоналарида маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими бирликларини жорий этишларига ижозат берилди. Ушбу Давлат дастури олти бўлимдан иборат бўлиб, 1-бўлим: «Туризмнинг меъёрий - ҳуқуқий базасини шакллантириш»,-деб номланиб, унда Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида» ги Қонунини тайёрлаш, фуқарола- римизнинг хорижга чиқиши ва Ўзбекистонга хорижий фуқароларнинг кириши ҳақидаги таклифларни ўрганган ҳолда, хорижий туристлар учун бож, виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш Низомига ўзгартиришлар киритиш; Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling