Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Ўзбекистон туризмини ривожлатиришда тарихий


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   190
10.1. Ўзбекистон туризмини ривожлатиришда тарихий 
шаҳарларнинг ўрни 
 
Ўзбекистонда жаҳон маданияти хазинасига кирувчи кўплаб архитектура 
ёдгорликлари мавжуд. Ичан қалъа, Бухоро ва Шаҳрисабз шаҳарларининг 
тарихий марказлари, қадимий Самарқанднинг тарихий ёдгорликлари ЮНЕСКО 
нинг «Жаҳон мероси» деб номланган рўйхатига, Бойсун тумани аҳолисининг 
фольклори «Жаҳон номоддий мероси хазинаси» рўйхатига киритилган. 
Қадимий замонлардан бошлабоқ, Ўзбекистон жаҳоннинг кўплаб
мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликка киришиб 
келган. Савдо карвонлари орқали Шарқ ва Ғарбни боғлаган Буюк Ипак йўли
ҳам айнан Ўзбекистондан ўтган, Ўзбекистон унинг энг муҳим марказларидан
бири ҳисобланган. Буюк Ипак йўли орқали Шарқ ва Ғарб мамлакатларида
ишлаб чиқарилган хилма-хил моллардан ташқари турли маданиятлар, 
анъаналар, ҳунарлар ва динлар ҳам тарқалган. Маънавий қадриятлар билан 
алмашинувлар амалга оширилган. Мамлакатлараро алоқаларнинг ривожланиши 
жаҳон маданиятининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган: Буюк Ипак Йўли 
узоқ мамлакатлардаги янги ихтиролар, илм-фан ютуқлари ва маданий-
маърифий қадриятларни қўлга киритиш имкониятини берганки, бу халқаро 
алоқаларда фаол иштирок этаётган барча давлатларнинг ижтимоий - иқтисодий 
юксалишига сабаб бўлган. 
Туризм бу инсоннинг бошқа жойларга кўнгил ёзиш, янги нарсалар ва 
инсонлар билан танишиш, ўзининг маданияти ва маънавиятини ошириш, 
узоқлардаги қадамжоларни зиёрат қилиш ва қадрдонлари билан кўришиш 
мақсадларида вақтинчалик бориб келишидир. Демак турист бўлиш учун 
хорижий мамлакатларга чиқиш зарур эмас, масалан, Сурхондарёда яшовчи 
фуқоромиз Тошкент вилоятига Занги Отани зиёрат қилиш учун келадиган 
бўлса, шунингдек, Хоразмлик фуқоромиз ўз биродарлари билан Фарғона 
курортларида дам оладиган бўлса ҳам улар ўз саёҳатлари давомида турист деб 
ҳисобланаверади. Бунда бир шартга риоя қилиниши лозим: турист ташриф 
буюрган жойида мукофотланиб иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан 
шуғулланмаслиги керак. 
Ҳозирги кунда туризмнинг кўплаб турлари мавжуд. Саёҳат масофасининг 
узоқлигига қараб туризмнинг маҳаллий (масалан, фуқороларимизнинг 
Ўзбекистон бўйлаб қилувчи саёҳатлари) ва халқаро (Ўзбекистон 


129 
фуқороларининг чет элларга чиқиб келишлари ва хорижий туристларнинг 
Ўзбекистонга келиб кетишлари) шакллари мавжуд. 
Саёҳат мақсадларига қараб туризмнинг кўнгилочар (масалан, Тошкентдаги 
Аквапаркка келиб кетиш), соғломлаштириш (санаторийларда соғлиқни тиклаш 
ёки мустаҳкамлаш), маданий-оқартув (экскурсияларга чиқиш, музей ва 
концертларга кириш) ва спорт (стадионга футбол ўйинини томоша қилиш учун 
келиш, тоғда алпинизм билан шуғулланиш) каби турлари мавжуд. 
Ўзбекистонда туризмни ривожлатириш ва уни янги босқичларга кўтариш 
борасида, аввало кўҳна маданий ва архитектура ёдгорликларига бой бўлган 
Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон каби шаҳарлар муҳим 
аҳамиятга эга. Бу шаҳарларда жаҳон аҳолини ҳайратга солувчи ва лол 
қолдирувчи қадимги тарихий ёдгорликлар беқиёс кўп. Ер юзининг турли 
мамлакатларида истиқомат қилувчи ҳар бир инсон бу шаҳарларни ўз кўзлари 
билан кўриш орзусида яшайдилар. Кўп мамлакатларда Ўзбекистон ўзининг ана 
шу шаҳарлари билан машҳурдир. Ўзбекистоннинг ана шу тарихий 
шаҳарларини бемалол «Шарқнинг жавоҳирлари» деб аташ мумкин.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling