Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Тошкент Ислом конференцияси ташкилоти (ОИК) таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, Фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни 2007 йилда Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилди. Ўзбекистоннинг ислом маданияти ва илми олдидаги, ислом мероси ва ёдгорликларини асраш ва янада бойитиш борасидаги мисилсиз хизматлари учун Тошшкент шундай юксак ва фахрли унвонга сазавор бўлди. Тошкентда «Жаҳон маданияти ёдгорликлари» рўйхатига киритилган Усмон қуръони ҳамда Беруний кутубхонаси сақланмоқда. Тошкент-Марказий Осиёнинг энг йирик шаҳарларидан бири - Ўзбекистон Республикасининг пойтахтидир. Тошкент ҳақидаги энг дастлабки маълумотлар эрамиздан оддинги II асрдаги қадимги Хитой солномаларида учрайди, Хитойда у Юни деб номланган бўлса, Эрон шоҳи Шопур I нинг эрамиздан олдинги ёзувларида Тошкент атрофлари Чоч деб аталган. Чоч турли мамлакатларнинг олтин, қимматбаҳо тошлар, зираворлар ва ажойиб отлар экспорт қилинадиган йўллари чорраҳасида жойлашган. Ҳозирги кунда Тошкент ўзида Ўзбекистоннинг тарихий ўтмишини эслатиб турувчи тараққий топган замонавий шаҳри бўлиб, аҳолисининг сони турли меҳмонлари билан ҳисоблаганда 2 миллиондан ошиб кетган. Тошкентда кўплаб музейлар мавжуд. Масалан, Тасвирий санъат музейи ҳайкаллар, расмлар ва ҳунармандчилик маҳсулотларининг Марказий Осиёдаги энг йирик тўпламига эга. Ўзбекистон Амалий Санъат музейи 30 мингдан ортиқ ҳунармандчилик маҳсулотлари ва қимматбаҳо тақинчоқларга эга. Тарихий Эски Жува - шаҳарнинг энг қадимий бозорларидан бири, унда ҳозир ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб маҳсулотларигача барчасини топиш мумкин. Эски шаҳарнинг марказида XVI асрнинг ажойиб ёдгорлиги- Бароқхон мадрасаси жойлашган. МДҲ мамлакатларининг руҳонийлари таълим 130 оладиган Ислом Университети ҳам шу ердан ўрин олган. Булардан ташқари, 1966 йил зилзиласидан Юнусхон мақбараси, Кўкалдош мадрасаси каби ажойиб ёдгорликлар омон қолган. Тошкент метроси кўпчиликка маълум бўлган замонавий архитектура дурдоналаридан бири бўлиб ҳисобланади. 2007 йилнинг ноябр ойида ўтказилган ЮНЕСКОнинг 34-сессиясида ҳам Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги кенг нишонлаш тадбирларини ўтказиш юзасидан карор қабул қилинган эди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2008 йилнинг 2 апрелида «Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш» тўғрисидаги Қарорини қабул қилди. Унга кўра, Ўзбекистон пойтахти, илм-фан ва маданият маркази, тинчлик ва дўстлик рамзига айланган Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигини кенг нишонлаш ва муносиб ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган. Юбилей муносабати билан кўплаб тарихий ёдгорликлар қайта таъмирланди, янги бинолар қурилди ва шаҳарнинг ижтимоий инфраструктурасини янада обод бўлди. Тошкентнинг асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари: 1. Кўкалдош мадрасаси (XIV аср); 2. Каффол Шоший мақбараси (ХVаср); 3. Хазрати Имом архитектура мажмуаси (ХVI аср); 4. Абулқосим мадрасаси (ХIХ аср); 5. Бароқхон мадрасаси (ХVI аср); 6. Жомеъ масжиди (ХIХ аср); 7. Замонавий архитектура дурдонаси саналган Амир Темур музейи; 8. Амир Темур ҳиёбони; 9. Мустақиллик майдони; 10. Халқлар Дўстлиги майдони; 11. Жасорат монументи; 12. Хасти Имом майдони; 13. Тилла Шайх масжиди; 14. Ҳазрати Имом масжиди; 15. Хадра майдони; 16. Суфи Ота мақбараси. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling