Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   190
 
 
 


135 
Хива 
Хива кўплаб архитектура ёдгорликлари жойлашган Ичан- қалъада қадимий 
шарқ руҳини сақлаб қолган. Хиванинг архитектура ёдгорликлари асосан 
мадраса, масжид ва миноралар, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси (1835 йил), 
Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1850—1855 йиллар), Кўна Арк, Тош Ҳовли, 
Оллоқулихон карвонсаройи (1855 йил) кабилардан иборат. Рангли безаклар 
берилган Калта Минор (1835 йил) ва 218 та нақшли устунга эга бўлган Жума 
масжидларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. 2,5 километр узунликдаги 
деворга эга бўлган Ичан-қалъа, Отадарвоза, Шимолий, Шарқий, Жанубий, 
Бухоро ва Тошдарвозаларига эга. Унда 40 дан купроқ қудуқлар мавжуд. 
Хиванинг асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари:
1. Ичан-қалъа, Саидбой масжиди ва мадрасаси (ХVIII аср боши); 
2. Полвон Дарвоза атрофлари
3. Оллоқулихон мадрасаси (1834 й.); 
4. Қутлуғмурод-иноқ; мадрасаси (1804 й.);
5. Оллоқулихон Тими ва Карвонсаройи (ХIХ аср); 
6. Абдуллахон мадрасаси (1865 й.); 
7. Анушхон масжиди ва ҳарами (1657 й.); 
8. Тошховли (Оллоқулихоннинг саройи) (1830 й.); 
9. Оқмасжид (1832 й.); 
10. Жума масжиди ва минораси (1788 й.); 
11. Саид Оловуддин мақбараси (ХIV аср); 
12. Мухдммад Аминхон мадрасаси (1851 й.); 
13. Муҳаммад Аминхон мадрасаси (1871 й.); 
14. Калтаминор (1855 й.); 
15. Кўна Арк (1868 й.);
16. Тўрамурод минораси (1888 й.); 
17. Шерниёзхон мадрасаси (1718 й.); 
18. Борланди масжиди (ХIХ аср); 
19. Арабхона мадрасаси (1838 й.). 
 
10.3. Шаҳрисабз, Термиз, Фарғона ва бошқа шаҳарларнинг асосий тарихий 
ва архитектура ёдгорликлари 
 
Шаҳрисабз 
Боғлар ва узумзорларга бурканган Шаҳрисабз шаҳри хунармандчилик 
маркази бўлган. Шаҳрисабздаги дастлабки турар жойларга V-VI асрларда асос 
солинган бўлса, IХ-Х асрларга келиб у йирик савдо ва ҳунармандчилик 
марказига айланган. Амир Темур томонидан девор билан ўралганидан сўнг у 
маданият ва илм-фан шаҳрига айланган. 
Қарши шаҳри Самарқанд ва Бухородан Афғонистон ва Ҳиндистонга 
ўтувчи карвон йўллари асосида юзага келган. Қарши бир неча архитектура 
ёдгорликларига эга. Булар: Мирзо Улуғбек томонидан қурилган Кўкгумбаз 


136 
масжиди (1463 й.), Жомеъ масжиди, Минорали Қўрғонча (ХIХ-ХХ асрлар), 
Хўжа Абдулазиз мадрасаси (ХХ аср), Қиличбой мадрасаси (1714 й.), Захок- 
Морон шаҳарчаси ҳаробалари (эрамиздан аввалги I аср-эрамизнинг V асри) ва 
Қашқадарё дарёси устидан ўтган қадимий кўприк кабилардир. Шаҳарда 
Ўлкашунослик музейи бор. 
Қашқадарёнинг муҳим археологик ёдгорликлари-Темурий сулоласига 
тегишли Шамсиддин Мир Кулол мақбараси, Кўкгумбаз масжиди, Гумбази 
Зейдан мақбарасидир. 
Ҳисор тоғларнинг жануби-ғарбида 1975 йилда Қизилсой қўриқхонаси 
ташкил этилган. Бу ерда силовсин, айиқ, қор барси каби ноёб ҳайвонларни 
учратиш мумкин. Шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик ғорлардан бири – 
Амир Темур ғори ҳам шу атрофларда жойлашган. 
Қашқадарёда Хожа Убайдулла, Жарроҳ Абдурахмон Ота, Ғулом 
Нақшбандийлар зиёратгохлари, Султон Мирҳайдар мақбараси каби 
зиёратгохлари ҳам бор. 
Шаҳрисабзнинг асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари: 
1. Оқсарой (1380 й.); 
2. Дорус - Саодат мажмуаси (ХIV аср);
3. Хазрати Имом масжиди (ХIV аср); 
4. Жаҳонгир мақбараси (ХIV аср); 
5. Дор-ут-Тиловат архитектура мажмуаси; 
6. Кўкгумбаз масжиди (1435 й.); 
7. Гумбази Саидон (ХV аср); 
8. Шамсиддин Кулол мақбараси (ХV аср). 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling