Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Ўзбекистонда туризм соҳасидаги фаолиятининг ривожланиш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   190
 
Ўзбекистонда туризм соҳасидаги фаолиятининг ривожланиш 
салномаси 
 
1992 йил 
27 июн 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбектуризм» 
МКни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони
1992 йил 
20-октябр 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг
«Ўзбектуризм» МК фаолиятини ташкил этиш масалалари 
ҳақида»ги қарори 
1992 йил 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Покистон Ислом 
Республикаси ҳукумати ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, 
фан, техника, Кадрлар тайёрлаш, туризм, спорт ва оммавий 
ахборот соҳасида Ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим 
имзоланди. 
1993 йил 
Ўзбекистон Жаҳон туризм ташкилотининг аъзолигига қабул
қилинди. 
1993 йил 
5 ноябр 
Республика меҳмонхона хўжалиги ва Туризм Ўзбекистон-Туркия 
лицейини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 
1994 йил 
Тошкентда БМТ ва ЮНЕСКО кўмагида Жаҳон туризм 
ташкилотининг «Ипак Йўли» деб номланган семинари 
ўтказилди. 
1995 йил
2 июн
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Буюк Ипак Йўлини 
қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж 
олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш 
борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони қабул қилинди 


123 
ҳамда шу йилнинг октябрида Буюк Ипак Йўлида жойлашган 
мамлакатлар вакиллари иштирок этган дастлабки «Буюк Ипак 
Йўли бўйлаб» туристлик ярмаркаси ўтказилди. 
1995 йил 
3 июн 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
«Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий 
инфраструктурасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 
№ 210-сонли қарори қабул қилинди. 
1995 йил 
22 май 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Покистон Ислом 
Республикаси ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик 
тўғрисида Битим имзоланди. 
1996 йил 
25 сентябр 
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигида маданият, 
фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини 
ташкил этиш тўғрисида Қарор кабул килинди. 
1998 йил 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туристлик 
корхоналар фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга 
бағишланган 346-сонли Қарори қабул қилинди. Шунга кўра 
хусусий туристлик ташкилотлар Ассоциацияси тузилди. 
1999 йил 20 
август 
Олий Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг «Туризм 
ҳақидаги» Қонуни қабул қилинди 
1999 йил 
30-июн 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда 
туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида» ги 
Фармони қабул қилинди. 
1999 йил 
15 апрел 
Республикамиз Президенти томонидан «2005 йилгача бўлган 
даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури» 
га имзо чеқилди. Бу дастур мамлакатимизнинг ички имконият-
ларини ҳисобга олган ҳолда, туристларга хизмат кўрсатишнинг 
ғарбдаги замонавий андозаларини ҳам, шарқдаги меҳмондўстлик 
ананаларини ҳам ўзида мужассам қилган миллий туризм моде-
лини шакллантириш учун янада кенг имкониятларни яратади. 
2000 йил 
Туристларга кўрсатилаётган хизматларни такомиллаштириш 
мақсадида Янги Бухоро ва Афросиёб меҳмонхоналари 
Германиянинг «Инпро» компанияси бошқарувига берилди. 
2001 йил 
Ўзбекистон ҳукумати томонидан туризм соҳасидаги амалга
оширилаётган ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишдаги эришилаётган ютуқлар учун «Ўзбектуризм»
Миллий компанияси туризм ва меҳмонхона иши бўйича 
бериладиган халқаро ХХVI мукофотини қўлга киритди ва 
компания савдодаги етакчилар гуруҳига қабул қилинди. 
2002 йил 
2 сентябр 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
«Ўзбекистон Республикасида меҳмонхона бизнеси ва халқаро 
туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 
қарор қабул қилди. 
2003 йил 
Ўзбекистонда ҳукумат ва хорижий инвестициялар асосида бир 
қатор меҳмонхоналар таъмирланди ва янгилари қурилди. 


124 
2003 йил 
17 январ 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
«Ўзбекистон Республикасида Меҳмонхона бизнеси ва халқаро 
туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 
2002 йил 2 сентябрдаги 310-сон Қарорини қисман ўзгартириш 
ҳақида қарор қабул қилинди. 
2003 йил 
11 ноябр 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
«Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомни 
тасдиқланди.
2004 йил 
25 март 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №144 сонли 
«Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш 
тўғрисида» ги қарорида 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб 
«Туризм» ва «Сервис» йўналишлари мутаҳассисликлари бўйича 
магистрлар тайёрлашни ташкил этиш таъкидланди. 
2004 йил
3 ноябр
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
«сайёҳларнинг ўзбекистон республикасига келиши ва кетиши 
тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланди. 
2005 йил 
25 май 
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбектуризм» Миллий компанияси 
билан Хитой Халқ Республикаси миллий туристлик маъмурияти 
ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим 
имзоланди. 
2006 йил 
17 апрел 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизмат кўрсатиш ва 
сервис 
соҳасини 
2006-2010 
йилларда 
ривожлантириш 
тўғрисида» ги ПҚ-325 сонли қарорига асосан туризм соҳасини 
ривожлантириш бўйича минтақавий ва миллий дастурлар ишлаб 
чиқилди. 
2006 йил 
4 сентябр 
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбектуризм» Миллий Компа-
нияси билан Қозоғистон Республикасининг Туризм ва Спорт 
вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 
Битим имзоланди. 
2006 йил 
3 октябр 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Ўзбектуризм» 
Миллий 
Компанияси билан Қирғиз Республикасининг , Савдо ва Туризм 
Вазирлиги ўртасида Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги 
Битим имзоланди. 
2007 йил 
Ислом 
конференцияси 
ташкилоти 
(ОИК) 
таркибидаги 
муассасалардан бири – Таълим, Фан ва маданият масалалари 
бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) Тошкентни Ислом 
маданияти пойтахти деб эълон қилди. 
2008 йил
17-18 март 
кунлари 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат делегацияси таркибида 
«Ўзбектуризм» миллий компанияси раҳбари Бирлашган Араб 
Амирликларида бўлди. Икки давлат ўртасида ҳамкорлик 
алоқаларини ривожлантириш мақсадида туризм соҳасида 
ҳамкорлик қилиш тўғрисида Ҳукуматлараро Битим имзоланди. 
Шу билан бир қаторда, «Ўзбектуризм» МК ва Дубайнинг 
«Арабиан Одиссей» компанияси ўртасида Агентлик шартномси 


125 
имзоланди. Шартномага мувофиқ ҳозирги кунда ушбу компания 
Ўзбекистонга 
арабистонлик 
туристларни 
жалб 
қилиш 
йўналишида фаолият юритмоқда. 
2007 йил 21 
май 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
“Ўзбекистон 
Республикасида 2010 йилга қадар хизмат кўрсатиш ва сервис 
соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-640 сонли қарор қабул 
қилинди.
2008 йил 24-
28 март 
кунлари 
«Ўзбектуризм» МК вакили Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги 
Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида 
иштирок этди. Йиғилиш доирасида Туркиянинг Анқара ва 
Истанбул шаҳарларида миллий компания вакили томонидан 
Ўзбекистон туризм салоҳиятининг тақдимоти ўтказилди. 
2008 йил 2 
апрел 
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳрининг 
2200 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш 
тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 
2008 йил 19-
29 май 
кунлари 
Ўзбекистон делегацияси АҚШ ва Бразилия давлатларига ташриф 
буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон туризм салоҳиятининг 
тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукуматлараро 
делегацияси икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш 
мақсадида ҳамда иккала томонлар ўртасида тузилган тадбирлар 
режасини бажариш мақсадида Бразилияга ташриф буюрди. Икки 
томонлама 
учрашувлар 
давомида, 
«Ўзбектуризм» 
МК 
раҳбарияти АҚШ ва Бразилия туризм и вакиллари билан 
музокаралар ўтказди. 
2008 йил
16-октябр
Навбатдаги XIV-Халқаро «Буюк Ипак Йўли бўйлаб» туристлик 
ярмаркаси ўтказилди. 
2008 йил
18-октябр 
«Ўзбектуризм» Миллик компанияси Бутунжаҳон туристлик 
ташкилоти (ЮНВТО) билан ҳамкорликда «Жаҳон туристлик 
бозорларига «Буюк Ипак йўли» брендини силжитиш» мавзусида 
Халқаро илмий-амалий конференция ўтказди. 
2008 йил
2 декабр 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида 
эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги 
Фармонига асосан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий 
зонаси ташкил этилди. Натижада Ўзбекистонга ташриф 
буюрувчи хорижий туристларнинг купайишига асос солинди.
2009 йил
24 февраль 
Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга 
келди. Ташриф чогида бу икки давлат ўртасида барча сохалар 
каторида туризм сохасида хусусан, «Ўзбектуризм» МК билан 
Туркманистон Давлат туризм ва спорт ишлари кумитаси 
уртасида хамкролик тугрисида Битим имзоланди. 
2009 йил
1 май 
Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонасида Узбекистоннинг 
туристлик салохиятига багишланган «Туризм-мамлакатнинг 
баркарор ривожланиш омили» мавзусида такдимот утказилди. 


126 
2009 йил
1 май 
Саудия Арабистони Подшолигида Узбекистон туристлик 
салохтятига багишланган такдимот булиб утди.Тадбир давомида 
иштирокчилар Узбекистон туризм сохасининг хозирги ахволи, 
унинг инфратузилмалари, бу сохада хамкорликни кенгайтириш 
борасида давра сухбати булиб утди ва мехмонларга 
«Узбекистонга хуш келибсиз» видеофильми араб тилида 
намойиш этилди. 
2009 йил 
27 май 
“Навоий” халқаро аэропортидан Хиндистон пойтахти Деҳли 
шаҳрига биринчи юк ташувчи А-300 русумли самолет парвози 
амалга оширилди. Бу билан “Навоий” Халқаро аэропорти 
тарихида яна бир янги сахифа битилди. 
2009 йил 
27-29 май 
Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов расмий ташриф билан 
Бразилия Федератив Республикасига келди. Ташриф чогида 
Узбекистон Республикаси хукумати билан Бразилия Федератив 
Республикаси 
хукумати 
уртасида 
маданий 
хамкорлик 
тугрисидаги, дипломатик паспорт эгаларининг визасиз кириб-
чикиши тугрисидаги хамда туристлик сохасидаги узаро 
хамкорлик 
тугрисидаги 
узаро 
англашув 
меморандуми 
имзоланди. 
2009 йил 
28 июнь 
Мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халк Республикаси 
билан Узбекистон уртасида учрашув булиб утди.Бу учрашув
давомида икки мамлакатлар уртасида туристлик ва темир йул 
транспорти каби сохалардаги хамкорликка оид хужжатлар 
имзоланди. 
2009 йил 
3 июль 
Мамлакатимизга ташриф буюрган Испания делегацияси билан 
Ўзбекистон ўртасида бизнес-форум бўлиб ўтди. Бизнес-форумда 
икки мамлакатлар уртасида савдо-иқтисодий, таълим, туристлик 
каби соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш учун 
жумладан, «Ўзбектуризм» МК билан Испания Қуроллиги , 
туристлик ва савдо вазирлиги уртасида узаро хамкорликка оид 
хужжатлар имзоланди. 
2009 йил
16 июль
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси IOSA 
операторларининг расмий реестрига расман киритилгани эълон 
қилинди. 
2009 йил
25 август
Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” VII халқаро мусиқа 
фестивали бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда 60 дан ортиқ 
давлатлардан иштирокчилар қатнашдилар.
2009 йил 
4-5 октябр 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Уммон давлатига ташриф 
буюриб, ушбу мамлакат билан бир қатор туризмга доир 
ҳужжатлар ва шартномалар имзолашди. 
2009 йил
16-октябр 
Навоий шаҳрида янги замонавий меҳмонхона “Комилла” 
меҳмонхонаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 
2009 йил
21-23 октябр
XV-Халқаро «Буюк Ипак Йўли бўйлаб» туристлик ярмаркаси 
ўтказилди. 


127 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling