Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


БТТнинг малака ошириш институтини ташкил этиш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   190
БТТнинг малака ошириш институтини ташкил этиш; БТТ орқали туризм 
бўйича халқаро марказларда (Америка, Европа ва Осиё мамлакатлари) 
«Ўзбектуризм» МК ходимларини, туризм ва гид-таржимонлик бўйича 
мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш; Маданий-тарихий 
иншоотларда халқ ижоди ва ҳунармандлик маҳсулотлари сотиш учун киоскалар 
ташкил этиш, халқ урф-одатлари, анъаналарини намойиш этувчи 


117 
видеороликлар тайёрлаш ва уларнинг савдосини ташкил этиш; Музей 
коллекциялари ва археологик топилмалар нусхаларидан тайёрланган совғалар 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш; Туризм объектларида миллий урф-одатлар ва 
анъаналарни намойиш этиш; Мулкчилик шаклидан қатъий назар туризм 
ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг раҳбарларини 
аттестациядан 
ўтказиш; 
туристлик 
хизмат 
кўрсатиш 
андозаларига 
мувофиқликни назорат қилиб бориш масалаларига асосий эътибор қаратилди. 
Мазкур бўлимда белгилаб берилган вазифалар ҳам амалга оширилмоқда. 
5-бўлим: «Жаҳон мероси, маданияти ва тарихига кирувчи қўриқхоналар, 
ёдгорлик шаҳарларини муҳофаза этиш ва улардан мақсадли фойдаланиш 
бўйича тадбирлар»,-деб номланиб, унда қуйидаги йўналишларга эътибор 
қаратилди: халқаро илмий-амалий туристлик экспедицияларни ташкил этиш 
ёрдамида хориждаги Ватанимиз маданияти, тарихи, фани ва санъати 
ёдгорликларининг қимматини ўрганиш; миллий боғлар, анъанавий чойхоналар, 
халқ амалий санъати ва кўргазмаларини ташкил этиш ва уларни туризм 
маршрутларига киритиш; туризм объектларини мамлакатимиз тарихи билан 
боғлиқ тарихий ва маданий ёдгорликларни доимий равишда қайта тиклаш. 
6-бўлим: «Ички туризмни ташкил этиш бўйича тадбирлар»,-деб номланиб, 
унда Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарлари туризм марказларида пиёда юрувчи 
туристлар учун махсус йўлаклар ташкил этиш; Тошкент, Самарқанд, Бухоро, 
Хива шаҳарлари ва Фарғона водийсига маънавий - маърифий ва тарихий 
экскурсияларни ташкил этиш; ўқувчи ёшларимизни ўтмиш меросимизга 
ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида музейларда доимий 
равишда очиқ эшиклар кунини ўтказиш; болалар уйлари тарбияланувчилари ва 
кам таъминланган оилалар фарзандлари учун бепул экскурсиялар ташкил этиш; 
Ўзбекистон фуқаролари учун Имом Бухорий, ал-Фарғоний, Баҳовуддин 
Нақшбанд, ал-Хоразмий, ат-Термизий, Шайх Нажмиддин Кубро ва бошқа 
ўтмиш алломаларимизнинг мемориал мажмуаларига экскурсиялар ташкил этиш 
вазифалари белгилаб берилди. Бу борадаги ишлар ҳам ҳозирда амалга 
оширилмоқда. 
Навбатдаги 
ҳужжатлар 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 1996-йил 21-ноябрдаги «Хорижий фуқароларнинг ва 
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, 
кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги
Қарори ва унга Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 16-апрелдаги 
Қарори билан ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг киритилиши бўлди. 
Ушбу қарорларда «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган 
шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ҳамда Ўзбекистон 
Республикасидан кетишлари тартиби» тасдиқланди. Тартибнинг биринчи 
бўлими «Умумий қоидалар»,-деб номланиб, унда республикамизга келиш ва 
кетишга ҳақли деб - хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, туризм, дам олиш, 
ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун бораётган шахслар ва бошқа 
масалалар белгилаб берилган. Иккинчи бўлим «Ўзбекистон Республикасига 
келиш «виза» ларини расмийлаштириш тартиби»,-деб номланиб, унинг 12-
бандида, айниқса тўлиқ маълумотлар мужассам. Учинчи бўлим «Ўзбекистон 


118 
Республикасидан кетиш «виза» ларини расмийлаштириш тартиби», тўртинчи 
бўлим «Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан кетиш ҳуқуқидаги 
чеклашлар», бешинчи бўлим «Чет элга кетиш ҳуқуқи рад этилганлиги устидан 
шикоят қилиш тартиби»,-деб номланган. 
Шунингдек, ушбу қарорларда «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги 
бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари» 
тасдиқланган. Бу қоиданинг биринчи бўлими «Умумий қоидалар», иккинчи 
бўлими «Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқароларни 
рўйхатга олиш»,-деб номланган. Қоиданинг 13-бандида: меҳмонхоналар, 
даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларининг масъул шахслари 
томонидан келиб жойлашган шахсларнинг ҳисоби юритилади. 19-бандида: 
Меҳмонхоналар маъмурияти Ўзбекистон Республикасига келиш «виза» сига эга 
бўлмаган, шунингдек, бошқа қоида бузишларга йўл қўйган хорижий фуқаролар 
тўғрисида ҳудудий ички ишлар органларига зудлик билан хабар қилишга 
мажбурдир. Бундай шахсларни меҳмонхоналарда расмийлаштириш ва 
меҳмонхоналарга жойлашган хорижий фуқароларнинг бўлиш муддатини 
узайтириш қабул қилувчи ташкилотларнинг ёзма илтимосномасида (туристлар 
учун турнинг амал қилиш муддатида) кўрсатилган, лекин «виза» нинг амал 
қилиш муддати даражасида оширилади»,- дейилади. Учинчи бўлим «Хорижий 
фуқароларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатномалар 
бериш», тўртинчи бўлим «Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида юришлари», бешинчи бўлим «Ўзбекистон Республикасида бўлиш 
муддатини қисқартириш ва ундан чиқариб юбориш»,-деб номланган.
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорларида, шунингдек, «Хорижий 
фуқароларнинг, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари» ҳам тасдиқланган. 
Республикамизда туризм соҳаси бўйича юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, туризмнинг иқтисодий 
салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 30-июндаги 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling