Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Туризмга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмуни
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туризм бўйича Самарқанд декларацияси
Туризмга оид бошқа меъёрий ҳужжатлар мазмуни
Ҳозирги пайтда «Ўзбектуризм» МК томонидан вазирликлар, корхоналар, ташкилотларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш марказининг 1998-йил 31-декабрда рўйхатдан ўтказган «Меҳмонхоналар классификацияси» ишлаб чиқилди. Мазкур стандарт камида 10 номерга эга бўлган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, туристлик базалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига келаётган туристлар ва фуқароларнинг бошқа вақтинча яшаб туриш жойларининг классификациясини белгилайди. Унда шунингдек, ишлатиладиган асосий терминларнинг шарҳи, меҳмонхоналарга қўйиладиган умумий талаблар, уларнинг жавобгарлиги, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талаблар ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Айниқса, турли тоифадаги меҳмонхоналарга қўйиладиган талабларда: бино ва унга тегишли ҳудуд, техник жиҳозлар, номерлар фонди, техник таъминот, мебел ва бошқа жиҳозлар таъминоти, жиҳозлаш ва номерлардаги санитария-гигиена буюмлари, умумий фойдаланиш санитария объектлари, жамоат жойлари, овқатланиш хизматлари кўрсатиш жойлари, хизматлар, овқатланиш хизматлари, хизматчилар ва уларни тайёрлашга бўлган талаблар ҳақида 1-5 юлдузли меҳмонхоналарга хос аниқ вазифалар берилган. Туризм бўйича Самарқанд декларацияси 122 1994-йил 5-октябрда Самаранд шаҳрида БТТ нинг мажлисида ушбу декларация қабул қилинди. Унда бутун дунёга мурожаат қабул қилиниб, туризмни ривожлантириш масалаларига эътибор берилди. Айниқса, «Буюк Ипак йўли» нинг марказини ташкил этган Ўзбекистонга туризм ишида кенг аҳамият берилиши хусусида, юртимиздаги мавжуд туристлик ресурслардан унумли фойдаланиш учун имкониятларни излаб топиш ҳақида фикр- мулоҳазалар билдирилди. ЮНЕСКО бўйича маълумотлар: Маълумки, Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларга бой мамлакат. Мана шу бебаҳо меросимизнинг кўпгина қисми инсоният мулкига айланганлигига кўп вақт бўлган. ЮНЕСКО нинг Жаҳон мероси рўйхатига Хивадаги Ичан Қалъа 1990-йил, Бухоронинг тарихий маркази 1993-йил, Шаҳрисабзнинг тарихий маркази 2000-йил киритилган. 2001-йил 12-16 декабр кунлари Финляндиянинг Хелсинки шаҳрида ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб, унда Самарқанд шаҳри ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, ушбу рўйхатга республикамиздан «Бойсун баҳори» номи билан Сурхандарё минтақаси ҳам киритилди. Демак, эндиликда мазкур тўртала тарихий маскан халқаро ҳамжамият муҳофазасида бўлади. Ҳозиргача дунёдаги 721 та маданий ва тарихий ёдгорликлар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling