Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   190
Инклюзив тур (ИТ) Бу олдиндан режалаштирилган ва дам олишнинг ёки 
туризмнинг маълум тури, ҳамда туристларнинг маълум ижтимоий гуруҳига ва 
унинг ёнига йўналтирилган қатъий хизматлар тўпламидир. Энг кўп тарққалган 
инклюзив турлар деб маршрутли турларни айтиш мумкин. Яъни бунда 
туристлар гуруҳи автобусда бир нечта шаҳарлар ва мамлакатлар бўйлаб саёҳат 
қилади. Ушбу турнинг ўзига хос хусусиятлари (саёҳат графиги ва муддатлари 
билан қатъий боғланган, барча учун ягона дастур) унинг буюртмали бўлишига 
йўл қўймайди. Круиз турлар, ҳобби турлар ҳам инклюзив турлардир. Инклюзив 
турларни сотишда хизматлар таркиби ўзгармайди.
Турист бундай турни тўлиғича сотиб олиши ёки ундан бутунлай воз 
кечиши мумкин. Инклюзив турлар барқарор талабга эга таниқли туризм ва дам 
олиш масканларидаги маршрутларда ташкиллаштирилади ва таклиф этилади. 
Инклюзив турлар нархининг катта қисмини жойлаштириш овқатланиш 
тўловлари ташкил этади. Халқаро (авиа) ҳаво транспортлари ассоциацияси 
талабига биноан, инклюзив турлар ўз ичига 3 тадан кам бўлмаган хизматлар: 
авиаучиш, жойлаштириш бутун маршрут бўйлаб саёҳат ва юқоридаги 2 таси 
билан боғлиқ бўлмаган бирор хизмат (экскурсия, автомобил ижараси ва ҳ.к.). 
Бундай турларга бўлган талабнинг тебранишига қарамасдан, уларни 
ривожлантиришнинг маълум афзалликлари мавжуд: 

умуман олганда комплекс саёҳат алоҳида сотиб олинадиган хизматлар 
тўпламидан арзондир; 


101 

нархлари олдиндан маълум бўлганлиги учун турагентларнинг 
туристларга қандай маршрутни танлаш борасида маслаҳат беришлари 
осон кечади. Бунда дастурлар ҳам олдиндан белгиланган бўлади; 

ўз маҳсулотининг жозибадорлигини кўрсатиш учун кўпроқ имконият 
бўлади. 
Инклюзив турларнинг камчиликлари: 

бундай турда мижозни қизиқтирмаган хизматларнинг мавжуд бўлиш 
эҳтимоли бор; 

дастурнинг ҳаддан ташқари тўйинганлиги; 

бундай тур рекламаси истеъмолчиларнинг фақатгина бир қисминигина 
жалб қилиши мумкин. 
Буюртмали турларда туроператор доимий равишда меҳмонхоналардаги 
тасдиқланмаган ўринларга квоталарни ушлаб туриш лозим. Сотишда турли
талабномалар бўлиши мумкин. Туроператор турли меҳмонхоналарда 
жойлаштирилган туристлар билан ишлашига тўғри келади. Туристларни бир 
меҳмонхонада жойлаштириб хизмат кўрсатиш анча осон кечади. 
Юқорида айтиб ўтилганидек туристнинг шахсий хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда барча туристлик саёҳатлар индивидуал ёки гуруҳли тарзда 
амалга оширилади,

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling