Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   190
15.2. Туризмда суғурталашнинг турлари 
 
Туристлик фирмалар худди юридик шахслар каби суғурта компанияларини 
хизматларидан фойдаланилади. Аммо туризм бизнесида мажбурий ва кўнгилли 
суғурталашнинг қўшимча турлари амал қилади.
Туризм тизимида суғурталаш қўйидаги турларга таснифланади

туристни ва унинг мулкини суғурталаш; 

туристлик фирмалар таваккалчилигини суғурталаш;

туристларни чет эл ташрифларини суғурталаш; 

чет эл туристларини суғурталаш; 

фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш; 

автотранспорт воситаларининг эгаларини фуқаролик жавобгарлигини 
суғурталаш; 

тиббий ҳаражатларни қоплаб, бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш. 
Суғурталаш ихтиёрий ва мажбурий суғурталарга бўлинади. 
Суғурталашни мажбурий турига фаолиятдаги ҳужжатларга мос равишда 
қўйидагилар киради. 

автотранспорт 
воситалари 
ҳайдовчиларининг 
фуқаролик 
жавобгарлигини суғурталаш; 

транспорт саёҳатларини суғурталаш. 
Туристларни суғурталашни қолган турлари ихтиёрий ҳисобланади. 
Туристни ва унинг мулкини суғурталаш туристлар мулкини йўқолиши ёки 
зарар етиши учун жавобгарликни ўз ичига олади. Бундай шартноманинг 
ҳаракати суғурталанувчини доимий яшаш жойидан чиқиб кетиш вақтидан 
бошлаб, унинг қайтиш даврида тугалланади. Бундай шартнома бўйича 
туристлар ўзлари билан бирга олган шахсий ва туризмга оид тегишли 
мулкларини суғурталаш мумкин. Юк деганда туристни қайд қилинган ва қайд 
қилинмаган нарса-буюмлари тушунилади. Бундан ташқари унинг устидаги 
мавжуд кийими ҳамда чет эл ташрифи давомида ҳарид қилинган нарса-
буюмлари суғурта қилинади. 
Суғурта жавобгарлигининг турлари: авария, ёнғинлар, портлаш, 
табиатнинг бахтсиз ҳодисалари, ўғирлик, зарар етказиш ва бошқа атайлаб 
ҳамда онгли тарзда ҳаракатлар, ҳарбий ҳаракатлар ва ҳоказолар. 


187 
Туристлик фирмалар таваккалини суғурталаш ўз ичига молиявий 
таваккални, туристларни уларни қариндош уруғларини учинчи шахс олдидаги 
даъволари бўйича жавобгарликни ўз ичига олади.
Молиявий таваккаллар қаторига қўйидагилар киради: 

тижорат таваккали (тўловни амалга оширмаслик ёки кечиктириш, форс-
мажор ҳолатларидаги шартномани бузилиш вазиятларини тан 
олинмаганда контрагентнинг жарима санкциялари; 

фирманинг банкротга учраши

божхона қонунларини, валютани тартибга солиш, паспорт назорати ва 
бошқа божхона расмиячилигининг ўзгариши; 

форс-мажор ҳарактерига эга бўлган ҳаракатларни юзага келиши; 

сиёсий таваккалчилик ва бошқалар.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling