Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.1. Суғурталаш туризм фаолиятидаги зарурий элемент сифатида
15. ТУРИСТЛАРНИ СУҒУРТАЛАШ
Режа: 15.1. Суғурталаш туризм фаолиятидаги зарурий элемент сифатида 15.2. Туризмда суғурталашнинг турлари 15.3. Туризмда суғурталашни расмийлаштириш 15.1. Суғурталаш туризм фаолиятидаги зарурий элемент сифатида Сўнгги йилларда суғурталанадиган ҳодисалар сони сезиларли даражада ортди, айниқса, ўлим ҳолатлари кузатилдики, жасадни унинг доимий яшаш жойига ватанига элтиб қўйиш вазиятларига дуч келишди. Қатор давлатларда одат тусига кирган суғурталаш ҳолатлари ёмонлашди. Суғурталаш ҳолатини ёмонлашувининг сабабларидан бири чет элда туристларни юриш-туриш қоидалари маданиятининг етарли эмаслигидир. Бахтга қарши, кўпгина бизнинг фуқароларимиз, «яхши бўладига» ишониб, туристлик ташрифлар олдидан кўнгилли суғурталаш хизматидан фойдаланишга шошилмайдилар. Бизнинг фуқоралар ҳар қандай суғурта турига ҳам ишончсиз муносабатда бўладилар, гуёки пул тўлаб ҳеч қандай натижа бўлмаганидек, ишончсизлик билан салбий муносабатда бўладилар. Шунга қарамасдан агар бошқа мамлакатга туризм мақсадларида ташриф буюришга отланиб турган немис, француз ёки америкалик туристдан сўралса, у энг аввало суғурта полисини ҳарид қилишини айтади. Чет элга чиқувчи турист ҳар қандай ҳолатда фавқулодда вазиятларга дуч келади: иқлим ўзгариши, сувнинг кимёвий таркиби, овқатланишни бошқача тартиби ва кўпинча бошқа ўзгаришлар ўз салбий оқибатларини олиб келиши мумкин. Сўнгги йилларда яна бир нечта салбий тенденциялар юзага келди: биринчидан, дунё бўйича қатор сурункали касалликларга эга бўлган ёши ўтиб қолган кишилар фаол тарзда ҳаракатлана бошлади. Улар қоидага кўра, айнан улар учун тўғри келмайдиган иқлимли давлатларга сафар қилишга интилмоқдалар. Кўпгина қариялар дунёни нариги чеккасида, масалан, АҚШ ва Исроилдаги ўз фарзандлариникига ташриф буюришда узоқ муддатли парвоз, иқлим ҳамда овқатланишни ўзгариши ёши ўтган қариялар учун ўзининг салбий натижасини кўрсатмасдан қолмайди. Яна бир муаммо – дам олишда кичик ёшдаги болаларни олиб юриш урф- одат тусига кирмоқда. Туристлар ҳанузгача дам олишда ўзлари билан 2-3 ёшли фарзандларини, баъзи ғайратли ота-оналар хатто эмизакли гўдаклари (чақалоқлари) ни эмламасдан саёҳатга олиб чиқмоқдалар. Мазкур ҳолат чақалоқлар учун мақбул яшаш шароитлари ҳамда озуқлантириш имкониятлари мавжуд бўлган беш юлдузли меҳмонхоналарга йўлланмалар ҳарид қилинган бўлса, ижобий натижага эришиш мумкин. Аммо икки-уч юлдузли пансионлардаги шароитларда гўдаклар учун имкониятлар мавжуд эмас. Суғуртачилар билан тўқнаш келадиган муаммолардан яна бири гуруҳ кузатувчиларини тажрибасизлиги ҳисобланади. 186 Таасуфлар бўлсинки, ҳанузгача суғуртани қўшимча юклама деб ҳисобловчи туристлик агентликлар билан дуч келинмоқда. Бундай агентликларнинг ходимлари суғурта хизматларини тўғри сотиш қобилиятини етарли даражада баҳоламаслик туфайли мижозлар олдида кўп нарса йўқотмоқдалар. Бунинг устига, ўз мижозларига номақбул суғурта компаниясининг полисини сота туриб, фирма ўз молиявий холатини бўлажак ҳодисаларга боғлиқ қилиб қўйиши мумкин. Аксинча суғуртага ва суғурталовчини танлашга онгли муносабат, сўзсиз туристлик фирмага бал қўшади ва унинг бюджетидаги пул маблағларини сақлаб қолади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling