Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
даражада ишлатиш ва таъминлаш тушунилади
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
даражада ишлатиш ва таъминлаш тушунилади.
Бу автомобил ва темир йўллар, йўл ҳаракатини, ҳаво йўлларини, денгиз ва дарё йўлари ҳаракатини тартибга солувчи, иссиқлик, электр ва телефон алоқалари билан таъминлаш ва бошқа коммуникация тизимлардир. Маълумки, туризм соҳасида туристлик ресурслари, яни табиий-иқлим, тарихий-маданий, маърифий, ижтимоий-маиший туризм объектлари бўлган ҳудудларда керакли инфратузилмани яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Йўл қурилиши соҳасини олиб кўрайлик. Албатта сайёҳлар оддий йўловчилар эмас. Йўлларнинг равонлигига қараб ҳам сайёҳлар оқимининг ошиши ёки камайиши мумкин. Йўллар, бозорлар мамлакатнинг иқтисодий ва маданий аҳволи қай даражада ривожланганидан далолат беради. Турист-аввало дам олувчи бўлиб, унга кўрсатиладиган хизматлар истеъмол- чиси эканлигини унутмаслигимиз лозим. Булар нафақат автомобил йўллари, шунингдек, темир йўлларга ҳам тааълуқлидир. Вокзал ва поезд релсларидан тортиб, унинг ичидаги коммуникация ва мухандислик тармоқларининг барчаси - туризм инфратузилмасининг таркибий бир қисми холос. Нафақат автомобил ёки темир йўллар, хатто туристлар учун махсус ажратилган йўллар ҳам талаб даражасида бўлмоғи керак. Меҳмонхона ва шунга тенглаштирилган жойлардаги коммуникация ва мухандислик тармоқларида ҳам муаммолар бўлмаслиги туризм соҳасининг янги поғоналарга кўтарилишида ўзига хос ўринни эгаллайди. Бир тасаввур қилиб кўрайлик: иссиқлик тармоғи ишламайдиган, электр тармоғи паст, канализация тармоғи бўлмаган ёки ичимлик суви талаб даражада бўлмаган меҳмонхоналарда туристнинг бўлиши, булар ва бошқалар туризм соҳасининг ривожланишидаги кечиктириб булмас ва тезда хал қилиниши зарур бўлган муаммолардир. Айниқса, олис, тоғли жойлар, йўл трассалари каби ҳудудларда бу муаммоларни ҳал этиш катта капитал маблағ талаб қилади. Ҳозир республикамизнинг автомобиллар қатнайдиган трассаларида шоҳ бекатларнинг аҳволи хорижий туристларга хизмат кўрсатадиган даражада эмас. Турист тезда ҳожатини чиқариб оладиган ёки зарур тиббий ёрдам бериладиган объектларнинг йўқлиги, 192 аччиқ бўлса ҳам айтиш керак: туристлар хожатхоналари-ю бошқа карвонсаройлар қурилиши замон талаби даражасида эмас. Бир вақтлар Буюк ипак йўли ўтган жойлардаги муҳим масканларда карвонсаройлар бўлган. Карвонсаройлар савдо карвонлари учун ҳозирги вақтлардаги меҳмонхоналар хўжалиги вазифасини ўтаган. Унда карвонлар ва савдогарлар тунайдиган хоналардан тортиб, ичимлик суви, овқатланиш хизмати ва бошқа хизматлар (табиблар, машшоқлар, қўриқчилар) ўз жойига қўйилган. Юртимиз кўҳна тарих ва маданиятга эга. Ҳозирда канализация деб аталувчи тармоқ бундан уч минг йил аввал хизмат кўрсатганлигини исботловчи далилларни археология соҳаси олимларимиз тадқиқот ишларида кўрсатиб беришган. Бу эса коммуникация тармоқлари, ичимлик суви (сардобалар) махсус қувурлар кулолчилик маҳсулотлари сопол қувурлар орқали олиб келинган- лигидан далолдатдир. Мана шундай тарихий, анъанавий меросимизни яна тиклаш, замонавий ҳолатга келтириш ҳам бугунги кунинг долзарб масаласидир. Ҳозирги пайтда туризм инфратузилмасида банк ва молиявий ташкилотлар - хизматларнинг ўрни алоҳида. Туристлар саёҳатда ва дам олишда хилма-хил хизмат турларидан фойдаланишни хохлайдилар. Яъни, ўз хоҳиши бўйича бирор нарса сотиб олишни исташади. Бунда улар кўнгил очиш учун ҳар куни кўп миқдорда пул сарфлашади. Пулни айниқса, катта миқдордаги пулни кўтариб юриш, туристларга ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Туристларнинг катта миқдорда пулни олиб юриши ўғриларни, қароқчи ва товламачиларни ва ҳар-хил турдаги жиноятчиларни жиноий ҳаракат қилишларига олиб келади. Туризм соҳаси ташкил топиши биланоқ, тўғриланиши ва тартибга олиниши мумкин бўлган хавфсиз пул билан таъминлаш муаммоси пайдо бўлди. Дастлаб Томас Кук туризмни ташкил этишдаги ушбу муаммони ҳал этиш билан шуғулланган ва туристлик фаолиятни ташкил этишнинг ҳамма томонларини ўрганиб чиққан. Натижада, у йўл чекларини ихтиро қилган. Бу хавфсиз пул тизими туризм мақсадида яратилган бўлиб, уни бутун дунё банкларида бемалол маҳаллий валютага алмаштириш мумкин бўлган. Бир қанча вақт ўтиб, бу ташаббусни Американ Экспресс фирмаси ўзига қабул қилди. Туризм соҳасидаги бу икки гигант суғурта молиявий хизматлар бўйича етакчи корхоналарга айланди. Кейинроқ, пластик карталар ихтиро қилинди. Виза, Амех, Динер Клуб каби дунё миқёсидаги тўлов тизимлари яратилди. Ушбу тўлов усулларининг қўлланилиши билан туристларнинг ўзлари билан катта миқдорда пул олиб юришлари чекланди. Барча дўконлар, ресторанлар ва бошқа туристлик марказларнинг корхоналари карталар бўйича нақд пулсиз тўловлар қабул қила бошладилар. Ахборот хизмати ҳам туризм инфратузилмасида туристларга ҳам ва унинг ташкилотчиларига ҳам жуда зарурдир. Турист саёҳатга тайёрланаётганда ҳамда саёҳат вақтида ўзи борадиган жой ҳақида ўша мамлакат ёки борадиган ҳудуднинг қонун-қоидалари, одатлари, мехмондўстлиги ҳақидаги қўшимча маълумотларга, шунингдек, ўша жойнинг харитасига, транспорт магистраллари схемасига муҳтож бўлади. Саёҳат ва туристларнинг саргузаштлари ҳақидаги маълумотлар оммабоп ва махсус адабиётлар кўринишида чоп этилади ва бу ҳолат туристларни саёҳат қилишга чорлайди. Замонавий туризмда бўлажак 193 туристларга бепул тарқатиладиган ахборотларни ранг-баранг кўринишида чоп этишга эътибор қаратилади. Туризм соҳаси бошқа соҳаларга қараганда 3-5 марта кўп реклама қилади. Ҳамма йирик туристлик марказлар туристлар ва туризм хизматлари учун ахборот CD ROM дискларини чоп этади. Туризм инфратузилмасини замонавий компьютер хизматисиз тасаввур этиш қийин. Тезкор ахборот ва сўзлашув, янгиликлардан хабардорлик туризмнинг яна бир жиҳатидир. Ҳозирги турист интернет, факс ва бошқа замонавий техника воситаларидан фойдаланиши туризм инфратузилмасини қай даражада эканлигидан яна бир нишонадир. Замонавий электрон воситалари, шу жумладан, туристлик хизматлар туристлик марказлар ҳақидаги маълумотлар жойлашган миллионлаб сайтларга эга бўлган интернет тармоқлари нафақат саёҳат ва туристлик агентликларни танлаш, хаттоки, тур саёҳатнинг чипталари, хизматлар учун тўловларни ҳам олдиндан тайинлаб қўйиш мумкин. Туризм ташкилотчилари ахборот хизматидан кенг кўламда фойдаланадилар. Улар ҳам туристлик маҳсулотни ташкил этаётганида махсус йўл кўрсаткичларини ўрганадилар. Колумбс Пресс нашриётида ҳар икки йилда қайта чоп этиладиган дунёга машҳур йўл кўрсаткич Ворлд Травел Гуиде да 200 мамлакатнинг схемаларини туристлик марказларнинг ва агентликларнинг ҳар хил каталоглари мамлакат ва бутун дунё бўйича транспортнинг ҳаракат жадвали чоп этилади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling