Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Мажбурий сертификатлашга туризм хизматларини тақдим этиш билан
боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишга лицензияси мавжуд бўлган туризм фаолияти субъектлари томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари тортилади. Сертификатлашни амалга оширишда кўрсатиладиган хизматлар тавсифи текшириб кўрилади ҳамда қуйидагиларга имкон берувчи текшириш усулла- ридан фойдаланилади: хизматларни идентификациялаш (тенглаштириш, айнан ўхшатиш) ни ўтказиш, жумладан, классификация гуруҳланишига (ОКУН) тегишли эканини текшириш; сертификатланадиган туризм хизматларини меъёрий ҳужжатларда белгиланган мажбурий талабларга мослигини тасдиқлаш. Бошқа текшириладиган кўрсаткичлар таркиби туризм хизматларини сертификатлаш мақсадларидан келиб чиқиб, сертификация текширувида аниқланади. Бунинг учун бир неча схемадан фойдаланилади. 205 № 1 схема хизматларни ижро этувчи маҳоратини, технологик ва меъёрий ҳужжатлардаги билимини текшириш билан боғлиқдир. Хизмат натижаларини танлаб текшириш билан бир қаторда ижро этувчини хизмат сифатини навбатдаги инспексия текширувида эксперт баҳолашдан фойдаланилади. Пулли экскурсиялар, дам олиш кунидаги саёҳат, тур бюролар учун тавсия этилади. № 2 схема. Йўлланмани сотишдан ва сифат тизими элементларини ўз ичига олиб тўрнинг тугашига қадар гуруҳларни шакллантиришдаги хизматларни кўрсатиш жараёнларини баҳолашни кўзда тутади: туризм хизматларини кўрсатувчи корхона имкониятлари ва истеъмолчи талаблари ўртасида фарқларни тартибга солиш мақсадларида (йўлланмани ҳарид қилиб олгунга қадар) тақдим этилаётган туризм хизматлари тўғрисида туристга маълумотлар бериш жараёни; субпурдатчилар билан шартномалар тузиш бўйича жараёнлар (туризм хизматларини реализация қилишда ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилувчи ташкилотлар билан шартномалар тузишдаги талабларни аниқлаш: меҳмонхоналар, транспорт корхоналари, суғурта компаниялари, умумий овқатланиш корхоналари ва ҳ.к.); мос равишдаги ходимни танлашда, хизматларни тақдим этишда иштирок этувчи ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш бўйича жараёнлар; хизмаларни белгиланган талабларга мослигини тасдиқлаш учун тақдим этиш жараёнида керакли ёзувларни юритиш бўйича жараён; кўрсатиладиган хизматлар сифатини белгиланган талабларга мослигини тасдиқлаш мақсадида раҳбарият томонидан таҳлил ўтказиш, аниқланган номувофиқлик бўйича ва ишларни янада яхшилаш бўйича таклифлар ҳамда қарорлар қабул қилиш.Турагентлик маршрутлари бўйича туризм саёҳатлари учун тавсия этилади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling