Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
№ 3 схема. Навбатдаги инспексия назорати билан хизмат натижаларини
танлаб текшириш билан туризм корхоналарини аттестациядан ўтказишни кўзда тутади. Мазкур схема бўйича сертификатлашда корхонага ГОСТ 28681. -95 га мос равишда маълум категория (юлдуз) берилади (тақдим этилади). У меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар учун тавсия этилади. Меҳмонхоналар тақдим этадиган туризм хизматларини сертификатлашни мажбурий шарти бўлиб, ўз ваколатлари доирасида хавфсизлик учун назоратни амалга оширувчи мос равишдаги давлат хизматлари (ёнғинни ўчириш хизмати, санитар-таббий хизматлар, техник ва бошқа назорат органлари) ҳужжатли тасдиғи бўлиб ҳисобланади (улар хулосаларнинг мавжудлиги). Бундан ташқари, меҳмонхоналардаги овқатланиш корхоналари мувофиқлик сертификатига эга бўлишлари керак. № 4 схема. Уни фаолият кўрсатишини барқарорлиги устидан навбатдаги назорат билан сифат тизимини сертификатлаштиришга йўналтирилган. Бу схема барча турдаги туризм корхоналари ва меҳмонхоналари учун зарур ҳисобланади, аммо, туризм бюролари учун янада афзалроқдир. Шунга қарамасдан ихтиёрий сертификатлаш схемаси сертификатлаштириш бўйича органлар билан келишув бўйича буюртмачини аниқлайди. Хизматлар сифатини 206 текшириш учун технологик жараёнлар назорати, хизмат кўрсатиш жараёнини баҳолаш, ижро этувчилар маҳорати (малакаси, уддабуронлиги, усталиги) тадқиқот ва ижтимоий (социологик) сўров натижалари усулларидан фойдаланилади. 17.4. Туризмда стандартлаштириш жараёнининг мазмуни ва моҳияти Стандарт ваколатли давлат органлари томонидан тасдиқланган нормалар мажмуасини, маҳсулот ва хизматларга бўлган қоида ва талабларни белгиловчи норматив техник ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Шуни такидлаш керакки, стандартлар нафақат моддий объект (товарлар, маҳсулотлар, хизматлар, буюм намуналар) балки, нормалар, қоидалар, ташкилий-методик ва умумтехник ҳарактердаги объектлар учун ҳам ишлаб чиқарилади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling