Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Туризм ва меҳмонхона хизматлари сертификатлашда мажбурий


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   190
Туризм ва меҳмонхона хизматлари сертификатлашда мажбурий 
ҳисобланади. Туризм соҳасида товар ва хизматларни сертификатлаш 
қуйидаги мақсадлар учун амалга оширилади: 

инсон ҳаёти, атроф-муҳит учун ҳавфли бўлган маҳсулотларни, ҳуқуқий ва 
жисмоний шахслар мулкини сотишни назорат қилиш; 

жаҳон бозорини рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш; 

истеъмолчини инсофсиз ишлаб чиқарувчидан ҳимоя қилиш; 

маҳсулотни яратилган (келиб чиққан, ишлаб чиқарилган) манзилини 
тасдиқлаш; 

ишлаб чиқарувчи тақдим этадиган маҳсулотларнинг/хизматларнинг сифат 
кўрсаткичларини тасдиқлаш. 
Туризмда сертификатлаш «маҳсулот ва хизматларни сертификатлаш 
тўғрисида»ги қонуни ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга 
солинади. Унинг объектлари бўлиб, маҳсулотлар, хизматлар ҳамда сифат 
тизимлари киради. Шуни қайд қилиш керакки, сертификатлашни икки тури 
қўлланилади – мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаш. 
Ихтиёрий сертификатлаш қўйидаги ҳолатларда қўлланилади, учинчи 
шахслар ёки қўшма корхонадаги чет эл шериклари ишлаб чиқариладиган 
товарлар ва тақдим этиладиган хизматлар учун қўшимча сертификатни талаб 
этган вазиятларда фойдаланилади.
Сертификатлаш жараёни давлат органи бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси 
қошидаги стандартлаш, сертификатлаштириш ва метрология агентлиги 
(Ўздавстандарт) 
ҳисобланади. 
Бундан 
ташқари, 
ҳоли 
бўлган 
сертификатлаштириш марказлари, тадқиқот лабароториялари, сертификатни 
назорат қилиш органлари ҳамда Ўздавстандарт томонидан тан олинган ёки 


201 
Талабнома берувчи 
(буюртмачи) 
Ўзстандарт ёки Ўзбекистон сертификатлаштириш 
миллий туризмида аккредитланган туризм 
хизматларини сертификатлаш бўйича ташкилот
(Ўзбектуризм МК) 
Сертификациялаш текширувини 
ўтказиш бўйича комиссия 
аккредитлашга мос равишдаги турли сертификатлаштириш функцияларини 
бажарувчи сифат эксперт-аудиторлари ҳам фаолият кўрсатади. 
Сертификатлаш 
давомийлиги 
сертификацияланадиган 
маҳсулотлар 
хизматнинг категориясига боғлиқ равишда 1 кундан то 1 ойгача бўлиши 
мумкин. Мана шу омил сертификатлаштириш органига бериладиган ҳужжатлар 
сонига ҳам таъсир кўрсатади. Туризм корхоналарида бу олтита ҳужжатдан 
иборатдир. Турмаҳсулот маршрут (йўналиш) ни сертификатлаштириш учун 
тўлов миқдори «Ўзбектуризм» Миллий компанияси томонидан белгиланади 
ҳамда мутаҳассисни бир кун давомида сарфланган вақтига нисбатан 
ҳисобланади.
Қўйидаги 17.1.расмда туризм хизматларини сертификатлаш жараёни 
кўрсатилган. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling