Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Расм 17.1. Ўзбекистонда туризмни сертификатлаш жараёнининг


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   190
 
Расм 17.1. Ўзбекистонда туризмни сертификатлаш жараёнининг 
босқичлари 
 
 
 




5

17.1. Расмга изоҳ: 
10. Буюртмачи «Ўзбектуризм» МК га сертификатлашни ўтказиш учун ариза 
беради. Сертификатлаш бўйича ташкилот уни қабул қилади ва қайд қилади; 
11. «Ўзбектуризм» МК дастлабки таҳлил ўтказиш мақсадда мазкур ҳужжатни 
(корхона тўғрисида маълумотлар – корхона номи, устав фонди, раҳбарни 
малакавий даражасини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси) фақатгина бир 
қисмини тўлдириш таклифи билан буюртмачига анкета-саволномаларни 
жўнатади (у ариза билан бир вақтнинг ўзида ҳам тақдим этилиши мумкин). 
Тўлдирилган анкетани олгандан сўнг «Ўзбектуризм» МК ариза бўйича, 
сертификатлаш схемасини танлаш бўйича қарор қабул қилади, хизматларни 
текшириш натижалари жараёнини аниқлайди, буюртмачи ва «Ўзбектуризм» 
МК ўртасида сертификатлаш бўйича ишларни бажаришга шартномани 


202 
тайёрлайди. Агар салбий қарор қабул қилинса бу ҳолатда унинг сабабларини 
буюртмачига ёзма равишда хабар қилинади. Ариза бўйича қарор қабул 
қилиш муддати ариза қабул қилинган кундан бошлаб – 1 ой; 
12. Туристлик хизматларни сертификатлаш бўйича ишларга ҳақ тўлаш ва 
имзоланган шартномани буюртмачидан олгандан сўнг «Ўзбектуризм» МК 
сертификация назоратини ўтказиш бўйича комиссияни тузади (комиссия 
компания ходимларидан ва штатдан ташқари мутахассислардан ташкил 
қилинади) ва ишларни амалга оширишга киришади; 
13. Комиссия сертификатлаш назоратини буюртмачи анкета-саволномани 
иккинчи қисмини тўлдириш таклифи билан бошлайди (асосан, корхонани 
фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган) ҳамда қатор тасдиқловчи 
ҳужжатларни тақдим этишни сурайди. Турагентликни сертификатлашда 
идора (офис, иш тартиби, алоқа воситалари ва ҳ.к.) лицензия, 
туроператорлар билан шартнома, ишчи ходимлар малака-тажрибасини ҳ.к. 
текширади; 
14. Сертификация текшируви тугагандан сўнг барча материаллар асосида 
буюртмачини сертификатлашни ўтказиш акти тузилади; 
15. Актни олгандан сўнг «Ўзбектуризм» МК барча материаллар экспертизасини 
ўтказади (актни, эксперт хулосаларини, анкета натижаларини ва ҳ.к. ни) 
ҳамда имзолангандан сўнг 10 кун муддат ичида қарор қабул қилади: 
а) махсус ресстрда қайд қилинган сертификатни бериш тўғрисида; 
б) ҳужжатни беришни рад этиш тўғрисида.
Агар буюртмачи «Ўзбектуризм» МК қароридан норози бўлса, у 
Ўздавстандарт қошидаги махсус комиссияга аппеляция (қайта кўриш) учун 
даъво қўзғатиш ҳуқуқига эгадир. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling