Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   190
Мустақил назорат қилиш учун топшириқ ва саволлар: 
 
1. Туризмда сертификатлаштиришнинг мазмуни ва турлари нимадан иборат? 
2. Туризм ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаш бўйича ишларнинг 
калкуляцияси нимани ифодалайди? 
3. Сертификатлаштиришда Давлат стандартларидан фойдаланиш қандай 
амалга оширилади? 
4. Ўзбекистонда туризмни сертификатлаш жараёнинг босқичлари нималардан 
иборат? 
5. Хизматларни стандартлаштириш деганда нима тушунилади? 
6. Туристлик – экскурсион хизмат кўсатиш соҳасида қандай стандартлар 
кўринишларини биласиз? 
7. Туристлик – экскурсион хизмат кўсатишнинг қандай жараёнлари мавжуд? 


214 
18. ТУРИСТЛИК ХИЗМАТ БОЗОРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа: 
18.1. Туристлик хизмат бозорининг функциялари ва таркиби 
18.2. Туристлик хизмат бозорини сегментациялаш
18.3. Туризм хизмат бозорига таъсир қилувчи асосий омиллар 
 
18.1. Туристлик хизмат бозорининг функциялари ва таркиби 
 
Туристлик хизмат бозори туристлик маҳсулотни сотиш ва сотиб олиш 
жараёнини таъминловчи талаб ва таклифларни бирлаштирувчи, ишлаб 
чиқарувчи ва туристлик маҳсулот истеъмолчиси ўртасида жамоа иқтисодий 
муносабатларини юзага келтирувчи жабҳадир. Натижада туристлик хизматнинг 
пулга айланиши (сотиш-сотиб олиш) жараёни вужудга келади. 
Ҳар бир турмаҳсулот ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасида бир-бирига 
мос тушмайдиган иқтисодий манфаатлар бўлади. Уларнинг бир-бирига мос 
келиши оқибатида эса турмаҳсулотни сотиш ва сотиб олиш жараёни вужудга 
келади. Бозорда ўзига хос хусусият содир бўлади, бунда хизмат кўрсатувчи ва 
истеъмолчи қизиқишларининг келишувидир. Бозорда марказий ҳолатни 
истеъмолчи яратади. Яхши сотувчининг вазифаси эса ўз мижозлари 
талабларини қондириш ҳисобланади 
Туристлик хизмат бозори мураккаб ҳисобланиб, бунда унинг маҳсулоти 
тўғридан-тўғри эмас, балки ўртадаги даллол орқали (хўжалик субъекти-
туроператор-турагент) сотилади. 
Ушбу омиллардан ташқари яна бир ҳолатни эътиборга олиш керак, яъни 
кўрсатиб ўтилган битим ҳар доим бир жойда амалга оширилмайди (масалан, 
меҳмонхона, туристларни қабул қилиш жойи ёки туроператорларда). Туристлик 
хизмат бозори маълум бир ўзига хос жой ёки географик ҳудуд билан чегаралан-
маган. Шунинг учун туристлик маҳсулотнинг олди-сотди ишлари сотувчи ва 
ҳаридорларни жалб қилмаган ҳолда телекс, телеграмма, факс, телефон, аниқ 
ҳисоб-китоб орқали амалга оширилиши мумкин. 
Қуйидаги аниқ шарт-шароитларга амал қилгандагина бозор самарали 
фаолият юритади: 

Эркин рақобат, бунда бозорнинг барча иштирокчилари ўз мақсадлари 
(максимал фойда билан маҳсулотни сотиш ёки минимал ҳаражат билан 
маҳсулотни сотиб олиш) га интиладилар; 

Кўрсатилаётган хизмат ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва 
хавфсизлиги бўйича асосий қоидаларнинг борлиги; 

Истеъмолчининг эркин холатда танлай олиш имкони.
Замонавий туристлик хизмат бозори қуйидаги ўзига хос бўлган 
функцияларни бажаради:
1.Туристлик маҳсулотдаги истеъмолчилик қиймати ва сотув қиймати 
функцияси. Бу туристлик маҳсулот ва ўзаро пул алмашувида аён бўлувчи 
қиймат ҳаракатини билдиради. Бунинг натижасида жамият такрор ишлаб 


215 
чиқаришнинг нормал йўналиши таъминланади, туризмни ривожлантириш учун 
пул маблағи пайдо бўлади ва йиғилади.
2.Истеъмолчи (турист)га туристлик маҳсулотни етказиб бериш 
жараёнини ташкиллаштириш функцияси. Турист ўз маблағини туристлик 
маҳсулотга сарф қилган ҳолда ўзининг моддий ва маънавий эҳтиёжини 
қондиради. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, туристлик хизмат бозори 
ишчи кучининг ҳаражатини қоплаган ҳолда жамоанинг асосий ишлаб чиқариш
кучини қайта тиклайди. 
3.Меҳнатга моддий манфаатни иқтисодий томондан таъминлаб бериш 
функцияси. Тақсимлаш бозоридаги ўзаро пул ва туристлик маҳсулотни 
тақсимлаш жараёнининг тугалланган шаклидан иборат.
Туристлик хизмат бозори ўзига хос хусусиятларига эга: 
- Туристлик маҳсулотни амалга оширишда маҳсулотни сотиб олиш ва 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling