Биринчи сегментга – ўртача ёки қисман паст даромадли шахслар киради.
Уларниннг саёҳатдан асосий мақсади денгизда дам олиш, бунда уларнинг
саёҳат жойи ва мақсади нарх – навога боғлиқ бўлади. Бундай туристлик хизмат
бозори сегменти учун кучли таассуротларга эга бўлиш шарт эмас. Бу тоифадаги
туристлар хизмат нархи юқори бўлган сервис хизматларга тайёр бўлмаган
ҳолда, уларнинг сифати учун жуда талабчан бўлишади. Бундай туристларнинг
асосий тамойили – ҳамма нарсани охиригача олиш, қабул қилиш. Улар
даражаси юқори меҳмонхоналарни танламайдилар, аммо кўнгил очар дастурлар
ва тунги экскурсияларга катта қизиқиш билан қарайдилар. Бутун дунё
туристлар алоқасида бундай турдаги туристлик сегмент энг кўп ҳисобланиб,
туристлик оммавий ёндашувчи массани ҳосил қилади, одатда бундай турист
яқин масофани, яъни биринчи дуч келган денгизни танлайди.
Иккинчи сегментга – даромадлари ўртачадан юқори бўлган шахслар
киради. Ушбу туристлар кўп ҳолларда юқори малакага эга бўлган, айрим
ҳолларда ўрта – махсус билимли шахслардир. Уларнинг асосий мақсади дам
олишни, теварак-атрофни ўрганиш билан ҳамоҳанг ўтказиш бўлиб, уларда
ўрганиш, кўриш истаги юқори бўлади. Улар агар қизиқтирувчи объектни
кўриш иложи бўлса ўзларининг комфорт қулайликлардан ҳам воз кечишлари
мумкин.
Учинчи сегментга – юқори даромадли шахслар киради. Улар юқори
малакали бўлганлари учун теварак-атрофни кўриш, билиш ва ўрганишга
ҳаракат қилишади. Бу ерда иккита ёш тоифаси бўлиб, улар: ўртача ва “учинчи”
ёшдир. Учинчи даража ёшдаги шахслар гуруҳлар таркибида сайр қилишади,
ўрта ёшдагилар эса танишлари ва дўстлари билан саёҳат қилишни ёқтирадилар.
Ушбу сегмент узоқ 2–3 хафта давом этувчи саёҳатларни маъқул кўради. Бундан
ташқари уларни қимматбаҳо сувенир – совғалар қизиқтиради.
224
Do'stlaringiz bilan baham: |