Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Расм 18.1. Туристлик хизмат бозоридаги талаб ва таклифлар


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   190
Расм 18.1. Туристлик хизмат бозоридаги талаб ва таклифлар 
Туристлик хизмат бозори ўзининг қабул қила олиш чегараси 
(сиғимдорлиги) билан тавсифланади, яъни аниқ бир белгиланган даврда 
(мавсум бир ойда) белгиланган туристлик маҳсулотни амалдаги нархлар ва 
таклифларга мувофиқ сота олишидир. Бозорнинг сиғимдорлиги аҳолининг 
талаб доирасида тўлов қобилиятига эгалиги, нарх даражаси ва туристлик 
таклифларнинг тавсифига боғлиқ бўлади. Туристлик маҳсулотга бўлган талаб 
ва нарх даражасига қараб қисқариши ёки бўлмаса, аксинча ошиб бориши 
мумкин. Бозорнинг сиғими ва унинг ўзгариш тенденциясини биладиган 
корхона ушбу бозордан равнақи даражаси учун фойдаланиш имкониятига эга 
бўлади. 
Туристлик хизмат бозорида: бир-бирига қарама-қарши ҳаракатланадиган 
ҳамда туристлик айланма ҳаракатни яратувчи пул оқими йўналиши ва 
туристлик маҳсулотнинг мунтазам ҳаракатланишини яратиб берувчи омил 
вужудга келади 
Туристлик айланма ҳаракат-иқтисодий алоқалар таркибига кирувчи 
хизматни пулга ёки бўлмаса пулни хизматга алмаштирувчи жараён киради. 
Ушбу жараён туристлик маҳсулот оқимининг ҳаракатланиш йўналиши, 
инвестицияларнинг туризм соҳасини ривожлантириш ва туристлик фаолиятдан 
келадиган даромаднинг бюджетга келиб тушишини кўрсатиб беради. 
Туристлик айланма ҳаракат қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: 
1. Турист йўлланмани сотиб олади ва туристлик компанияга пул тўлайди. 
2. Оқибатда турист ўзининг истак-талабини қондиради. 
Туристлик бозор 
Туристлик маҳсулот учун таклифлар 
Турмаҳсулотга талаб 
Даромад олиш 
мақсадида 
туристлик 
маҳсулот ишлаб 
чиқариш
Туристлар талабини 
сифатли ва
ҳар бири 
билан алохида қондириш 
мақсадидаги туристлик 
маҳсулот ишлаб чиқариш
Туристлик 
маҳсулотни сотиб 
олиш истаги ва 
имконияти бор 
истеъмолчилар 


217 
3. Туристлик корхона сотилган туристлик маҳсулот учун пулни олади, 
Туристлик индутриянинг ривожи учун инвестиция ўтказади ёки бўлмаса 
янги турдаги туристлик маҳсулотни сотиб олади. 
4. Туристлик корхона сотилган туристлик маҳсулот учун бож тўлайди, 
турли шаклдаги тўловларни бажаради, ўз ишчи ходимларига ойлик 
тўлайди. 
Туристлик корхона доимий ўзгариб турувчи рақобатчилик муҳитида 
барқарор тарзда қаттиқ тартиб вазиятида иш олиб бориши лозим. Ушбу муҳит 
элементлари бўлиб бир нечта бозорлар ҳисобланади. Улар туристлик маҳсулот 
конюкьтурасини аниқлаб берувчи ва туристлик корхонанинг иқтисодиётига 
таъсир ўтказувчи ҳисобланади: 
1. Мехнат бозори; 
2. Молиявий бозор; 
3. Инвестициялар бозори
4. Туристлик маҳсулотлар бозори. 
Мехнат бозори-ушбу бозор туристлик фаолиятни ривожлантириш учун 
зарур бўлган интеллект ва ишчи кучи жалб қилинувчи жабҳа ҳисобланади. 
Молиявий бозор-ушбу бозор давлат-кредит сиёсати томонидан 
бошқарилувчи бўлиб шахсий жамғармага таъсир ўтказади, йиғилган 
маблағларни истеъмол ва инвестицияга бўлинишини белгилайди.
Инвестициялар бозори-бу корхоналар томонидан “Узоқ муддатли моддий 
фойда” (асосан уй-жой қурилиш) ҳисобланувчи нарсалар учун сотиб олинувчи 
нарсадир. Инвестициялар бозори кредитлар бўйича қилинадиган талаб ва фоиз 
ставкаларига боғлиқ ҳолда ривожланади. Ишлаб чиқариш учун инвестиция 
ажратиш иш бандлигига сабаб бўлиб, янги асбоб-ускуналарни ишлатиш ва янги 
иш ўринларини яратиб беради. 
Маълумки бозор-бу турли механизмлардан иборат бўлиб, турли маҳсулот 
турлари ва хизматлар учун туғилажак талаб ва таклифларни мувофиқлаштириб 
туради. Унда катта ҳажмдаги бир-бири билан боғлиқ бўлмаган аниқ бир 
маҳсулот -яъни, туристлик маҳсулотни сотиб олишга хоҳиши ва иложи бор 
потенциал ҳаридорлар ҳаракат қилишади. Бу ерда товарни сотувчи ҳамда бозор 
ҳаракатланиши шароитини ўзгартирувчи ҳаридорлар, даллоллар шунингдек 
аниқ ва фаол рақобатчиларни аниқлаб олиш мумкин. 
Туризм хизмат бозорида сотиш ва сотиб олишнинг асосий манбаи хизмат 
ҳисобланади. Ҳаридор ва сотувчидан ташқари туристлик хизмат бозори 
механизмига сезирарли даражада даллоллик буғинлари ҳам киради. 
Туристлик хизматга бўлган талаблар бир неча хил хусусиятларга эга: 
моддий имкониятли иштирокчиларнинг турли - туман қатнови, ёшлари, мақсад 
ва сабаблар: эгилувчанлиги, алоҳида ҳарактерли ва дифференциялан-
ганликнинг юқори даражаси: туристлик таклифлардан вақт ва масофа бўйича 
узоқлиги.
Туристлик хизмат бозорининг мухим хусусиятларидан яна бири унинг 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling