Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


–моддаси: «Туристларни суғурта қилиш»


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   190
20–моддаси: «Туристларни суғурта қилиш». 
Туристларни суғурта қилиш мажбурийдир ва у туристлик фаолият 
субъектлари томонидан суғурта фаолияти олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган 
тегишли суғурта ташкилотлари билан тузиладиган битимлар асосида амалга 
оширилади. 
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ВТО) талаблари бўйича ҳар бир давлатда 
туристларнинг ушбу давлатга келиб –кетиши бўйича давлат низоми бўлиши
лозим. Бизнинг Республикамизда ҳам худи шундай низом ҳукуматимизнинг 
махсус вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
«Сайёҳлик 
ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» ги 
қарорига мувофиқ қуйидаги моддалар туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлашга қаратилган: 

хавф-хатар манбалари бўлган ҳудудларга чет эллик сайёҳларни олиб 
чиқишларидан олдин, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар 
вазирлигининг тегишли бошқармаларидан бахтсиз ҳодисалар ёки хавф-
хатарлар келиб чиқиши мумкин бўлиши ёки бўлмаслиги юзасидан тегишли 
маълумотлар олиш; 

рухсат этилган хавфсиз йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармаси билан 
келишилган ҳолда белгиланган хавфсиз йўналиш бўйича сайёҳат қилишни 
таъминлаш; 

белгиланган йўналишнинг хусусияти ва сайёҳларнинг ҳатти-ҳаракатига 
боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатар манбалари ҳақида 
уларнинг ўзини хабардор қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш; 

қабул қилувчи туристлик ташкилот чет эл сайёҳлари билан хавфсизлик 
чораларига риоя этишлари, Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, 
экологик хавфсизлик талаблари, миллий урф-одатларга ҳамда санитария-
гигиена қоидаларига амал қилишлари тўғрисида тегишли тушунтириш 
ишларини ўтказади. 
Туризм маршрутларида туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлашда 
кутиладиган ва кутилмайдиган хавфларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Экологик туризм маршрутларини ишлаб чиқиш мавзусида – «Экологик 
туризм маршрутларида туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш» 
юзасидан маршрут раҳбари амалга ошириладиган ишлар рўйхати келтирилди. 
Туристлик маршрутларнинг барчасида туристларнинг ҳаёти хавфсизлигини 
таъминлаш чора тадбирлари ишлаб чиқилиши ва маршрутни ўтказадиган 
туристлик ташкилот раҳбарининг имзоси ва гербли муҳри билан 
расмийлаштирилиши лозим. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling