Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Солиқ қўмитаси
- Микродаражадаги ташкилий механизм асосида
хизматлари (тоғ ҳудудларида, ўрмонларда, ёнғиндан, тиббий, ФҲВ ва
бошқалар.) – одамларни табиий офатлар ва техноген хавфлари мавжуд жойлардан қутқарадилар. Ташқи ишлар вазирлиги – вақтинчалик келган мамлакатда ҳар хил ҳолатларга тушиб қолган фуқароларга консуллик ҳимояси хизматини тақдим этадилар. Солиқ қўмитаси – иқтисодий жиноятчиликга қарши курашади, стандартлаштириш хизмати – истеъмолчиларга таклиф этиладиган товар ва хизматлар сони ва сифатини назорат қилади, прокуратура – давлат ва шахсга қарши ҳаракатларни олдини олади, ветеринария ва санэпидемиалогия хизмати – санитария талабларини текширади ва б. 3. Микродаражадаги ташкилий механизм асосида. Бу саёҳатчиларга бевосита хизматлар таклиф этувчи туристлик корхоналардир. Масалан: турфирма маршрутни сертификатлайди, суғурта компанияси – саёҳатчини суғурталайди, меҳмонхона-ёнғин ва эпидемиологик хавфсизликни таъминлайди, авторанспорт корхоналари машиналарнинг техник аҳволини текширади. Маҳаллий жамоа ҳам ташриф буюрувчиларга хавфсизликни таъминлашлари шарт. Бунинг учун гидлар махсус тайёргарликдан ўтадилар, маршрутлар хавфсизлиги (йўллар тошлоқ, заҳарли ўсимликлар, ёввойи ҳайвонлар) текширилади, туристларга махсус мосламалар (палатка, қутқарув жилети, дори-дармон) билан таъминланади, қутқарувчилар ва ўрмон хизматлари гуруҳ келгани ва уларнинг бу ерда бўлиш муддати ҳақида огоҳлантирилади ва бошқалар. Туристнинг ўзи ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши шарт. Яъни, унинг ҳаёти ва соғлиғига нимлар хавф солишини англаши, қабул қилинган талабларга риоя қилиши, ҳушёр бўлиши шарт. 251 4. Иқтисодий механизмлар асосида. Хавсизлик таъминланишининг иқтисодий механизмлари турист ҳаёти ва мулкига зарар етказилганда уни қоплашни назарда тутади. Масалан: суғурта компаниясининг суғурта фонди зарурий суммани тўлашга қурби етадиган бўлиши керак. Давлат муҳим органлар фаолиятини керакли даражада молиялаштириши зарурким, улар ўз вазифаларини яъни, йўқолган туристларни излаш, жиноятчилардан ҳимоялаш, касалликлардан даволашларни бажаришсин. 5. Ижтимоий – маданий ва сиёсий даражада хавфсизлик деганда жамиятни бошқа ижтимоий қарашлардан – диний, ғоявий, удумларнинг бузулиши ва бошқалар назарда тутилади. Афсуски туризм алкоголизм, наркомания ва бошқа салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлмоқда. Бу ерда халқаро терроризмга қарши кураш, диний экстремизмга қарши давлатлараро коалицияларни тузиш ҳам эътиборга олинмоқда. Жадвал 21.1. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling