Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Асосий Туризм ҳужжатларини аниқлаштириш
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Асосий Туризм ҳужжатларини аниқлаштириш.
Туристлик саёҳатининг технологик харитаси – мазкур саёҳат бўйича барча зарурий маълумотлар ва хабарларни яққол ҳамда лўнда кўринишда берадиган ҳужжат. Бир қатор вазиятларда (йўналиш ўзига хослиги ва хизмат хусусиятларига боғлиқ) баъзи бандлар қолдирилиши мумкин. Йўналиш бўйича туристлик ташкилотларининг юкланганлик жадвали йўналиши бўйича туристлик ташкилотлари юкланганлигининг аниқ манзарсини акс эттиради ва уни кузатиш ҳамда назорат қилиш имконини беради. Туристлик саёҳати йўлланмасига маълумот варақасида туристлар учун йўналиш бўйича зарурий ва қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиб, у йўлланма ёки ваучернинг ажратилмас иловасидир. Маълумот варақаси ўзида қуйидагиларни акс эттиради: туристлик саёҳатининг тури ва кўриниши, саёҳатдаги хизмат дастурининг асосий мазмунини, бутун йўналиш узунлиги ва давомийлиги, сафарлар тоифлари ва бошқа хусусиятлар кўрсатилади; 244 саёҳат йўлининг баёни - истеқомат манзиллари, истеқомат вақти ва ҳар бир хизмат кўрсатиш манзилида жойлаштириш шартлари (бино типи, хонадаги ўринлар сони, унинг санитар-техник хизматлари); саёҳат ҳудудининг қисқа баёни (эътиборли жойлар, табиатнинг ўзига хослиги), саёҳатнинг ҳар бир манзилида хизмат кўрсатиш дастури; қўшимча тўлов учун тақдим этиладиган хизматлар рўйхати; спорт иншоотлари ва майдончалари, машина тўхташ жойлари, йўловчи арқон йўллари, томошагоҳлар, болалар ўйин майдонча (хона) лари, кутубхоналар, кинозалларнинг қисқа тавсифи ва мавжудлиги ҳақида маълумот; туризм саёҳати бошланадиган туризм манзили ва унга бориш йўллари. Қўшимча маълумот рўйхатига саёҳат ўзига хослиги билан боғлиқ маълумотлар киради: ёшга оид чекловлар, фарзандли кишилар, оилавий жуфтликларни қабул қилиш ҳақида; сафарли туристлик саёҳатлари учун махсус маълумот; аниқ бирор саёҳат ёки йўналиш ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа маълумот ва тавсиялар. Туризм йўлланмасининг Тур-1 шакли қатъий ҳисоб-китоб бланки бўлиб, мижозга режалаштирилган саёҳат ҳақида имкон қадар тўлиқ маълумот берувчи реквизитлар мажмуидан иборат. Йўлланманинг бу шакли намунавий ҳисобланади ва Тур ташкилотлар йўлланмаларни кўпайтирганда уларни бошқа зарурий маълумотлари билан тўлдиришлари мумкин. Мазкур йўлланма шаклидан назорат-касса машиналаридан фойдаланилмай нақд пул орқали аҳоли билан ҳисоблашишда қатъий ҳисоб-китоб бланки сифатида фойдаланилади. Йўлланма ёзилган сана ва уни қўллаш санаси бухгалтер ҳисобида акс эттирилади. Йўлланма берилганда йиртма талон туризм маҳсулотини амалга ошириш санаси ва далилини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қолади ва ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Нақд ҳисоб-китобда йўлланма карешоклари бошқа касса ҳужжатлари билан бирга сақланади. Нақдсиз ҳисоб-китобда ташкилот ҳисобни таъминлаши ва берилган йўлланмалар карешокларини сақлаши лозим. Йўлланмаларни солиқ инспекциясида қайд этиш ва уларни рақамлаш тартиби қонунчилик томонидан белгиланмаган. Бронлаш варақаси – бу бир гуруҳ туристларнинг вакили бўлган шахс ёки турист туризм маҳсулотини ташкил қилиш учун туроператорга берган аниқ буюртмасидар. Ёзма шаклда олдиндан келишув хусусиятига эга шартномадек расмийлаштирилади. Шартноманинг муҳим шартлари қуйидагилар: туроператор (сотувчи) ҳақида маълумот, жумладан туризм фаолиятини юритиш ҳуқуқига лицензия, ташкилотнинг юридик манзили ва банк реквизитлари ҳақидаги маълумотлар; туризм тадбирини амалга ошириш учун зарурий ҳамда турист (ҳаридор) ҳақида маълумот; 245 қабулдаги туроператор (сотувчининг шериги) ҳақида, лицензияси, юридик манзили, банк реквизитлари ва алоқа телефонлари ҳақида маълумотлар; туризм маҳсулотининг истеъмол хусусиятлари, истеқомат дастури ва саёҳат йўналиши, саёҳатлар хавфсизлиги шартлари ва туризм маҳсулот сертификатланганлиги ҳақида маълумотлар; саёҳат боши ва охирининг санаси ва вақти, унинг давомийлиги; туристларни кутиб олиш, кузатиш ва ҳамроҳ бўлиш тартиби; томонлар ҳуқуқлари, бурчлари ва масъулиятлари; туризм маҳсулотининг чакана нархи ва уни тўлаш тартиби; туристларнинг гуруҳдаги минимал сони; гуруҳ тўлмаганлиги сабаби саёҳат бўлмаслиги ҳақида туристни огоҳлантириш муддати; шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш шартлари, бу билан боғлиқ тортишувларни хал қилиш ва томонлар зарарини қоплаш тартиби; турист томонидан эътироз билдириш муддати ва тартиби (туризм маҳсулоти сифатига эътироз турист томонидан туроператор ёки турагентга шартнома вақти тугаган пайтдан 20 кун давомида ёзма шаклда билдирилиши мумкин ва эътироз олингач 10 кун давомида қониқтириш зарур). Шартноманинг бошқа шартлари томонлар келишувига биноан белгиланади. Ҳамкор-хизмат кўрсатувчилар (меҳмонхоналар, авиакомпаниялар, автотранспорт ташкилотлари ва бошқалар билан) шартномалар тегишли хизматлар кўрсатиш имкониятларини тасдиқлайди. Калькуляция ёки саёҳат нархининг ҳисоби бронлаш варақасида кўрсатилган усулда амалга оширилиши мумкин. Бунда саёҳат нархи ҳар бир хизмат таннархини жамлаш ва даромаднинг меъёрий белгиланган фоизини қўшиш (у одатда туроператор учун саёҳат таннархининг 15-20 фоизини ташкил қилади) билан амалга оширилади. Йўналиш баёни менежерлар ёки маршурут (йўналиш) бўйича супервайзерлар, гидлар ишининг қулайлиги, шунингдек турагент билан шартномага илова қилиниш ва йўлланма маълумот варақаси матнига киритиш учун эркин шаклда тузилади. Йўналиш бўйича ҳаракат жадвали йўналишнинг ҳар бир жадвали бўйича келиш ва жўнаш санаси ва вақти кўрсатилган жадвал шаклида тузилади. Саёҳат технологик хусусиятларининг тавсифи – бу транспорт, чипта, музейларга экскурсиялар, меҳмонхоналарда жой банд қилиш, овқатланиш кабиларга буюртма бериш муддатлари ҳақида эслатма ҳамда виза ва суғурталарни расмийлаштириш қоидалари ва муддатлари, транспорт алмаштириш, кутиш, қабулдаги гидлар ёки хорижий вакиллар, ҳамрох гидлар ҳақидаги эслатиб қолувчи ҳужжат. Ишни қулайлаштириш учун санаб ўтилган хизматларга ариза бланкалари махсус тайёрланади. Буларнинг барчаси мазкур саёҳат ўтказилишини назорат қилаётган ходимларнинг тезкор ишлаши учун зарурдир. Туристлар учун эслатмалар матни алоҳида, зарурий вазиятларда тузилади. Масалан, махсус саёҳатлар ташкил қилинишида (саргузашт, спорт-анжомлар 246 бўйича, саёҳат вақтида соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик кабилар) ёки туристларининг эпидемик (жайдари) мамлакатларга сафар қилиш ҳолатларда. Ҳавфли инфекциялар (вабо, ўлат, сариқ безгак, ОИТС, безгак) мавжудлиги боис ёмон аҳволдаги давлатларга кирадиган ҳар бир туристга тураператор имзоси ва фирма муҳри билан тасдиқланган индивидуал эслатма бериш зарур. Бундай эслатмалар мавжудлиги «Шереметева», «Внуково» аэропортларидаги божхона текширувида албатта талаб қилинади. Йўналиш бўйича маълумот материаллари – бу ҳар хил маълумотномалар, буклетлар транспорт ҳаракати жадвали, музейлар иш вақти, меҳмонхоналар манзили ва улардаги етиб бориш йўллари ҳамда саёҳат ўзига хослигини эслатадиган бошқа материаллар. Реклама проспектлари ва буклетлар саёҳатлар бўйича туроператор имкониятларининг рекламаси ва туристларни улар билан таништириш учун зарур (саёҳат йўналишлари бўйича мувофиқ реквизитлар билан тизимли реклама маълумотлари). Прайс-варақа (саҳифа). Ҳар бир туроператор фирма учун прайс-саҳифа энг муҳим ишчи ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Турагентлар билан ҳамкорликнинг омадли кечиши кўп жиҳатдан Прайс-саҳифада маълумот нечогли лунда ва саводли баён қилинганига боғлиқ. Прайс-саҳифалар варақа, буклет ва каталог (кенгайтирилган нарх таклифлари) шаклида бўлиши мумкин. Ҳар қалай бу турли туризм хизматларига нархлар ҳақида маълумотдир. Варақаларда маълумот тўла берилган, турпакетлар нархлари ҳам қисқа муддатга кўрсатилган. Алоҳида ҳолатларда – бу турфирмаларнинг бир ёки бир неча сафарларга махсус иловасидир. Муфассал нархлар таклифи катта ҳажимли нашрлар (каталог, буклет) бўлиб нафақат таклиф қилинаётган саёҳатларнинг мавсумий нархлари, балки тавсиявий ва тавсифий тарздаги қўшимча маълумотларни ҳам ўз ичига олади: саёҳатни расмийлаштириш учун зарурий ҳужжатлар рўйхати, виза ва бронларни расмийлаштириш қоидалари (бронлаштириш шеваси билан), авиа парвозлар жадвали, нархлар ҳақида, автомобиллар ижараси ва меҳмонхоналар ҳақида маълумот. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling