Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   190
20.4. Туризмга оид ҳужжатлар 
Турфирмада услубий таъминот.
Туроператор ташкил қилган туризм маҳсулотининг фирмадаги услубий 
таъминланишини кўзда тутади. Услубий таъминот деганда саёҳатни, унинг 
амалга оширилиши ва туристларга тақдим этиладиган хизматларни батафсил 
тавсиялайдиган махсус технологик ҳужжатларни тайёрлаш тушунилади. Бу – 
фирма ходимларининг аниқ, тезкор ва уддабурон фаолияти ва шунингдек, 
саёҳат мазмуни, унинг амалга оширилиши ҳамда такомиллаш ишларини 
доимий назорат қилиш учун зарурдир. 
Саёҳатлар технологик ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни меъёрий 
ҳужжатларда кўрсатилган саёҳатлар ва уларнинг ҳужжатлари истеъмолчилар 
ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган меъёрий талабларга жавоб бериши лозим. 
Улар туризм маҳсулотининг сертификатлаш жараёнида назорат қилинади. 
Технологик ҳужжатлар саёҳатлар (ёки йўналишлар) тегишли папкаларига 
жойланади. 
Ҳар бир саёҳат учун технологик ҳужжатлар мажмуи қуйидагича: 

йўналиш бўйича туристлик саёҳатнинг технологик харитаси; 

туризм ташкилотининг туристлар гуруҳлари билан маълум вақтга 
юкланганлик графиги; 
8
Манбаа: 
www.e-samarkand.narod.ru
 


243 

туризм саёҳати йўлланмасига маълумот варақаси; 

Тур-1 «Туризм йўлланмаси» намунавий шаклидаги йўлланма бланкалари; 

брон қилиш варақаси; 

мижоз-турагентлар билан шартномалар бланкалари; 

ҳамкор–хизмат 
тақдим 
қилувчилар 
(меҳмонхоналар, 
транспорт 
компаниялари, саёҳат бюролари ва ҳокозолар) билан шартномалар;

саёҳат ҳаражатларини ҳисоблаш; 

йўналиш тавсилотлари; 

йўналиш бўйича ҳаракатланиш графиги; йўналиш харита-схемаси; 

йўл маълумотлари матни (автобусли саёҳатлар учун); 

саёҳат техник ўзига хосликларининг тасвири (транспортга буюртмалар
чипталар, экскурсиялар ва меҳмонхоналарда хона ажратиш, овқатланиш 
тадбирларига буюртма бериш муддати ҳақида эслатма;

аризалар бланкалари;

йўналиш бўйича транспорт ҳаракати графиги;

эҳтимолли транспорт алмаштириш, кўтиш ҳақидаги эслатмалар); 

туристлар учун эслатмалар матни (алоҳида вазиятларда, масалан: 
карантинли мамлакатларга сафар учун, махсус спорт ёки саргузашт 
саёҳатлар учун ва ҳокозолар); 

йўналиш бўйича маълумот материаллар; 

реклама воситаларининг вариантлари; 

прайс - варақалар (каталоглар). 
Автобусдаги турларда «автобус йўналиши паспорти» тўлдирилади 
(хорижий вариантда «Сафар варақаси»). Бу ҳужжат Ўзбекистон Транспорт 
Вазирлиги томонидан тасдиқланиб, нафақат йўналиш схемаси ва хизматлар 
технологиясини, 
балки 
автобуснинг 
техник 
жиҳатлари, 
автойўллар 
хусусиятлари ва километражи, автойўл ҳаракати таъқиқлари ва чеклашлар, 
ҳордиқ ва овқатланиш, йўлбўйи жойлари, санитар хизмат манзилларини акс 
эттиради. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling