Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


БТТ фаолиятининг асосий йўналишлари


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   190
БТТ фаолиятининг асосий йўналишлари: 
- Туризмни ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик. Туризмга оид кўплаб 
масалалар бўйича ҳукуматларга ёрдам ва тавсияномалар, жумладан генерал 
режалар ва техник-иқтисодий асослаш, технологиялар инвестицияси сиёсатини
ўтказишдаги эҳтиёжларни аниқлаш, шунингдек, туризм маркетинги ва 
тараққиётини белгилаш. 
- Инсоний захиралар тараққиёти. Туризм соҳасида маориф тизими ва 
малакавий тайёргарликни амалга оширадиган, «ўқитувчиларни ўқитиш» 


238 
курслари, қисқа муддатли ва сиртқи курслар, шунингдек БТТнинг кенгаювчи 
таълим марказлари ва малакавий тайёргарлик базалари.
- Атроф муҳит. БТТ туризмнинг барқарор ривожи ва экологик муаммоларни 
ҳал этиш бўйича чораларни қўллаб-қувватлайди. 
- Туризм ривожининг сифати. БТТ туризм йўлидаги тўсиқларни йўқотиш 
устида 
иш 
олиб 
бормоқда 
ва 
туризм 
хизматлари 
савдосининг 
либерализациясини рағбатлантиради ва хатто туристлар саломатлиги ва 
хавфсизлиги бўйича чоралар қабул қилади. 
- Статистика, туризм бозорининг тадқиқи ва иқтисодий таҳлили. БТТ 180дан 
ортиқ давлат ва ҳудудлар бўйича туризм ҳақида маълумотларни йиғиш, таҳлил 
қилиш ва тарқатиш маркази ҳисобланади. БТТ жаҳонда туризмнинг 
ривожланишини таҳлил қилади ва доимий назоратда ушлайди. БТТ аъзолари ва 
туризм и вакиллари учун бир туркум мақолалар чоп этилади; 
- Алоқа ва ҳужжатлаштириш. БТТнинг матбуот ва алоқалар бўйича бўлими 
нашриёт бўлинмаси сифатида фаолият кўрсатади. БТТ ҳужжатлаштириш 
марказида туризмнинг мазкур соҳалари бўйича маълум миқдорда манбалар 
жамланган.  
20.2 . Божхонага оид туризм расмиятчилиги.
 
Халқоро туризм ривожига турли давлатлар божхона тизимлари сезиларли 
таъсир қилади. Божхона қонунчилиги халқаро туризм фаолияти ривожини 
қўллаб-қувватлаши ҳам, турли туризмга оид расмиятчиликларни мураккаб-
лаштириш йўли билан тусқинлик қилиши ҳам мумкин. 
Туризм расмиятчиликлари деганда – мамлакатнинг давлат органлари 
кириш ва истеқомат қилишга оид ўрнатган қоида ва талаблар, маълум 
шартларга давлат чегарасидан ўтаётган шахслар, туристлар риоя қиладиган 
жараён тушунилади. 
Туризм бўйича Гаага декларацияси 1989 йил давлатлар ва туристлик
паспортлари, визалар, тиббий ва валюта назорати, саёҳат, сафар ва истеқомат 
қилиш билан боғлиқ туризм расмиятчиликлари ва божхона тартибларини 
осонлаштириш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлигини белгилади . Туризм 
расмиятчиликлари саёҳат қилишдаги мураккабликларни йўқотиш, туристлар 
томонидан бошқа мамлакат ва минтақаларга ташрифни енгиллаштиришга 
қаратилган бўлиши лозим. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling