Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Стратегияларни баҳолаш ва назорат қилиш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   190
 
19.4. Стратегияларни баҳолаш ва назорат қилиш 
Стратегияни танлаш корхона раҳбари томонидан амалга оширилади. 
Стратегияни танлашда биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак бўлган 
факторлар қуйидагилардир: 
- фирманинг рақобат афзаллиги, кучли ёки кучсиз томонларга эга бўлиш 
нуқтаи-назаридан рақобатчиларга муносабати бўйича фирма ҳолатини 
баҳолаш; 
- фирманинг мақсадлари, ҳар бир аниқ корхона учун мўлжалланган (хос 
бўлган) стратегияларни танлашнинг ноёб ҳамда оригиналлиги. Мақсадларда 
фирма 
нимага 
интилиши, 
унинг 
умумий 
стратегияси 
нимага 
йўналтирилганлиги акс этади; 
- раҳбариятнинг манфаатлари ва муносабати. Раҳбарлар тавакалчиликка 
мойил бўлиши ёки аксинча исталган баҳоналар билан ундан қочишга 
интилиши мумкин; 


233 
- молиявий ресурслар; 
- ходимларнинг малакаси
- корхона мажбуриятлари.
Янги стратегияга ўтиш муносабати билан барча аввалги мажбуриятлардан 
тўлиқ воз кечиш мумкин эмас. Шунинг учун уларни танлашда шундай фактни 
ҳисобга олиш керакки, янги стратегияни амалга ошириш имкониятларини 
тузатиш учун мос келадиган аввалги мажбуриятлар бир қанча муддат амал 
қилиши мумкин
.
Вақт омили. Режалаштириладиган ўзгаришлар ҳар доим вақт тўсиғига эга. 
Корхона танлаган стратегияни исталган вақтда ва исталган муддатда амалга 
ошира олмайди, фақатгина бунинг учун имкониятлар туғилсагина амалга 
ошира олиши мумкин. 
19.5. Маркетинг дастурини ишлаб чиқиш 
 
Стратегия ўз ичига корхона фаолиятини глобал йўналишларини қамраб 
олади, ҳамда маркетинг дастурини режалаштириш орқали аниқлаштиришни 
талаб этади. Мазкур босқичда сўз маркетинг элементлари шакли, уларни 
танлаш ва унинг аҳамияти тўғрисида, қўйилган мақсадлар комплекси нуқтаи-
назаридан янада оптимал вариантга бирлаштириш, ҳамда маркетинг бюджети 
доирасида молиявий маблағларни тақсимлаш тўғрисида боради. Бу 
муаммоларни ечиш ҳам назарий жиҳатдан ҳам амалиётда қўллаш мураккаб 
вазифадир. 
Фирмалар турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқишлари мумкин. Улар 
манзилига боғлиқ равишда олий раҳбарият ёки қўйи бўғинлар учун бўлиши 
мумкин. Қоидага кўра, раҳбарият учун дастурлар қисқа ва равшан бўлиб, 
навбатдаги ишларнинг фақатгина янада муҳим йўналишларини ажратиб 
кўрсатади.
Қўйи бўғинлар учун дастурлар деталлаштирилган, батафсил бўлиб, ўз 
ичига маркетинг тадбирларини конкрет тизимларини олади. 
Муддатлари бўйича маркетинг дастурлари қисқа муддатли (бир, икки йил), 
ўрта муддатли (2-5 йил) ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. 
Қамраб оладиган вазифаларининг доирасига боғлиқ равишда дастурлар 
оддий ва мақсадли бўлиши мумкин. Одатда корхона маркетинг 
фаолиятларининг барча йўналишлари бўйича масалаларни ечишни кўзда 
тутади. Мақсадли дастурлар эса алоҳида ажратиб олинган ўзига хос муҳим 
вазифани амалга оширишга йўналтирилган (масалан, бозорни янги сегментини 
ўзлаштиришга қаратилган). Маркетинг амалиётида маркетинг бюджетини 
шакллантиришни турли методларидан фойдаланилади. Бироқ, улардан
биронтаси ҳам универсал ва такомиллашган бўла олмайди. 
Таянч иборалар: Стратегик маркетинг, муқобил стратегия, SWOT – 
таҳлили, вазият таҳлили, «Маҳсулот бозор» матрицаси, диверсификациялаш 
стратегияси, Бостон консалтинг гуруҳи, ҳужумга ўтиш стратегияси, чекиниш 
стратегияси, дастурларни ишлаб чиқиш.


234 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling