Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Айтилганлардан келиб чиқиб, туризмга оид расмиятчиликлар –


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   190
Айтилганлардан келиб чиқиб, туризмга оид расмиятчиликлар – 
саёҳатни ташкиллаштириш, расмийлаштириш ва амалга ошириш 
жараёнида қонунчилик ва мамлакатда ўрнатилган тартиб бўйича риоя 
қилиш мажбурий бўлган қоидалар, шартлар ва ҳаракатлар демакдир.
Туризм расмиятчиликларининг муҳимлигини тасдиқлаш ва уларни тартибга 
солиш ҳамда осонлаштириш учун бир қатор энг муҳим халқаро ҳужжатлардан 
кўчирмалар келтирамиз.
- Европадаги ҳамкорлик ва хавфсизлик бўйича кенгашнинг якунловчи 
далолатномаси (Хелсинки, 1975 й.): «Кенгашнинг иштирокчи давлатлари 
хорижий давлатларга саёҳат учун талаб этиладиган расмиятчиликлар билан 
боғлиқ масалаларни ижобий руҳда қараб чиқиш орқали туризм ривожини 
рағбатлантириш мақсадида эканликларини билдирадилар»; 
- Жаҳон туризми бўйича Манила декларацияси (Манила, 1980 й.): «Бутун 
жаҳон туристлик ташкилоти ўзининг ривожланиш дастурига жаҳонда 
туризм расмиятчиликлари аҳволини ўрганиш, мазкур соҳадаги жорий 
амалиёт ва мавжуд меъёрларни тадқиқ этиш, саёҳатларни йўлга қўйиш ва 
осонлаштириш учун умумий тавсияномалар ишлаб чиқиш масалаларини 
киритган»; 
- Туризм бўйича Гаага декларацияси (Нидерландлар. 1989 й.): «Саёҳатлар тез 
ўсиши билан бир вақтда туризм расмиятчиликларининг тушунчаси 
аниқланмоқда ва кенгаймоқда. Улардан бири бевосита туристларга
бошқалари эса туризм бизнесига оид. Туризм расмиятчиликларининг 
осонлашуви ўзининг дастлабки тор чегаравий расмиятчилик ва божхона 
текширувлари рамкасидан четга чиқа олди. Бугунги кунда гап туризмни 
рағбатлантириш ва ижобий қўллаб-қувватлаш ҳақида бориши лозим
хусусан ҳар бир шахсга ички ва халқаро туризмда иштирок этишга шароит 
яратиш, ёшлар, кексалар ва ногиронлар орасида туризмга алоҳида эътибор 
ажратишга ҳаракат қилиш шарт»;


237 
- Барқарор ривожланиш бўйича БМТ комиссияси ўзининг 1999 йил апрелдаги 
Нъю-Йорк сессиясида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (БТТ) ташаббусига 
кўра, глобал туризм этик кодексини маъқуллади ва БТТга хусусий 
секторлар, ноҳукумат ва меҳнат ташкилотларидан тушган таклифлар билан 
тўлдиришни таклиф этишди.
БТТ мутахассисларининг хулосасига кўра, туризм Глобал этик кодекси 
жорий ҳужжат бўлиб, жумладан туризм расмитчиликларини тартибга солишда 
ҳам дастуриламал бўлмоғи лозим. Хусусан унинг 8-моддасида «Туризм 
саёҳатлари эркинлиги»да давлатлар томонидан киритилган ёки халқаро 
келишувлардан келиб чиқадиган, масалан визалар, санитар ва божхона 
расмиятчилигини имкон қадар шундай мослаштириш лозимки, эркин туризм ва 
халқаро туризмга йўл очиш зарур. 
Ушбу расмиятчиликларни осонлаштиришга қаратилган мамлакатлараро 
битимларни рағбатлантириш лозим; туризм ига оғир тушадиган ва унинг 
рақобат бардошлигига зарар етказадиган махсус солиқ ва тўловларни бекор 
қилиш ёки қайта кўриб чиқиш каби чоралар курсатилган.
Халқаро туризм ривожи долзарб мавзуга айланиб бормоқда. БТТнинг 
маълумотига кўра, 2010 йилда хорижий туристлар сони икки баравар кўпаяди 
ва бир мамлакатдан иккинчисига 1млрдан ортиқроқ киши саёҳат қилади. 
Бундай шароитда чегарадан ўтиш ва туристлар томонидан чегаравий ва бошқа 
туризм расмиятчиликларига амал қилиш билан боғлиқ муаммо ва тадбирлар 
юзага келиши табиий. Мазкур шароитда туризмга алоҳида олинган давлат ёки 
унга қўшни мамлакат доирасида эмас, балки умумжаҳон жамоатчилиги 
миқёсида тартибга солиш муаммоси юзага келади. Туризм соҳасида 
ҳукуматлараро етакчи ташкилот сифатида бу ишнинг катта қисмини БТТ 
ҳақиқий аъзолари бўлган 150 та давлат, ассоциацияли аъзолар – ҳудуд, 
шунингдек 400 дан ортиқ қўшиладиган аъзолар (БТТ Иш кенгаши аъзолари) 
нинг манфаатларини ифодалайди. 
БТТ нинг асосий мақсади – халқаро тинчлик ва ўзаро тушиниш, жаҳон 
савдоси ва давлатлараро хўжалик алоқаларининг асосий таъминловчи фактори 
сифатида туризм ривожини рағбатлантириш. 
БТТ фаолиятининг муҳим йўналишлари қуйидагилардир: «туризм 
алмашинуви ва расмиятчиликларнинг соддалаштируви; туризм назорати 
тартибининг қонуний аниқлаштириш ва мувофиқлаштириш, жумладан 
фавқулодда ҳолатлар юз берса (эпидемиялар, табиий офатлар ва ҳокозолар). 
Сайёҳликда иштирок этаётган томонлар ўзаро ҳамкорлигида рационал 
муносабатлар ўрнатишда ҳукумат сиёсатини ишлаб чиқишда ёрдам кўрсатиш». 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling