Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Вазият таҳлили, корхона мақсадини режалаштириш


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   190
19.2. Вазият таҳлили, корхона мақсадини режалаштириш
Корхона маркетинг стратегиясини аниқлаш, мазкур корхонадаги аниқ 
вазиятга боғлиқдир. Шунинг учун стратегик маркетингни режалаштиришни 
биринчи босқичи – бу корхонанинг жорий фаолиятини таҳлилидир. У 
маркетинг тадқиқотлари натижаларига асосланади, ҳамда унинг ёрдамида 
корхонанинг бозор имкониятлари аниқланади. 
Вазият таҳлили аввало, SWOT – таҳлилни аниқлашга йўналтирилади: 
- ташқи маркетинг муҳитида юзага келиши мумкин бўлган имкониятлар ва 
хавф-хатарлар; 
- корхонанинг ички маркетинг муҳтини ички ҳисобларини белгиловчи кучли 
ва кучсиз томонлар. 
Шу тарзда, вазият таҳлили корхонанинг ички имкониятлари ва 
ресурсларини баҳолашга, бу ўзгаришларга корхонанинг мослашув даражаси ва 
ташқи муҳит ўзгаришлар тенденциясини аниқлашга имкон беради.
 


231 
19.3. Муқобил стратегияларни танлаб олиш 
Муқобил стратегияларни ишлаб чиқишда маркетинг моделларини турли 
синалган назария ва амалиётидан фойдаланилади. Унинг доирасида корхона ўз 
имкониятларини, маҳсулотларини, бозорларини, рақобатчилар ҳолатини, 
истеъмолчиларни ва ҳ.к. ларни баҳолаши мумкин. Олинган баҳолар асосида 
корхона ресурслари ва вазифалари тақсимланади ҳамда мос равишдаги 
маркетинг стратегиялари ишлаб чиқилади. 
Кенг тарқалган муқобил стратегияларни танлаш моделлари бўлиб қуйида-
гилар ҳисобланади: 
«Маҳсулот бозор» матрицаси 
Мазкур матрица тўртта маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишга имкон 
беради. 
Бозорни чуқурроқ ўзлаштириш стратегияси, агар фирма амалдаги бозорда 
етарли даражада машҳур бўлган товар билан олдиндан фаолият кўрсатаётган
вазиятда тавсия этилади. 
Агар бозор ўсаётган бўлса ёки тўйинмаган бўлса, бу усул яхши самара 
беради. Мазкур стратегия сотишни рағбатлантиришни турли-туман шакллари
интенсив реклама қилиш йўли билан сотиш ҳажмини оширишга йўналтирилган 
бўлади. 
Янги маҳсулот ишлаб чиқиш стратегияси амалдаги бозорга фирма ўзининг 
янги хизматларини таклиф этиш тавсия этилади. Фирма янги маҳсулотларини 
корхонага нисбатан аниқ
бўлган яхши таниқли бўлган мижозларга тақдим 
этсагина мазкур стратегия самара беради. Сотишнинг одатдаги усулларидан 
фойдаланилади. Бироқ, қўллаб-қувватловчи маркетинг тадбирлари зарурдир
чунки янги маҳсулот бўлгани учун фаол реклама, бозорга маҳсулотни 
силжитиш, сотишни рағбатлантиришни тақоза қилади. 
Бозор чегараларининг кенгайиш стратегияси бозорни янги сегментларини 
аниқлаш ҳисобидан, яъни амалдаги маҳсулотларни сотиш учун ва 
режалаштирилган фойдани олиш учун етарли бўлган талаб мавжуд холатда 
самара беради. 
Диверсификациялаш стратегияси фаолият кўламини кенгайтириш 
зарурияти учун фойдаланилади. Бу эса янги бозорлар учун янги маҳсулотлар 
таклифида акс этади.

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling