Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
Таълим. Аҳолининг туристлик фаоллиги тўғридан–тўғри салоҳиятли
истеъмолчиларнинг таълим даражаси билан боғлиқ. Таълим одамларни қизиқишини кенгайтиради ва шу сабабли туризмга таъсир қилади. Ўрта маълумотли одамлар кўнгилочар саёҳатларни афзал кўрадилар. Олий маълумотли одамлар эса кўпроқ саёҳат қилишга моликдирлар. Бу тоифадаги аҳолида юқори даражада даромад манбаи бўлиб, саёҳат чоғида асосий ҳаракатланиш воситаси сифатида авиатранспортни афзал кўрадилар. Касб. Туризм махсулоти ва хизматларининг ҳаридига туристнинг қандай касб билан шуғулланиши маълум маънода таъсир кўрсатади. Идораларда ишловчилар, хизматчиларга нисбатан кўпроқ саёҳат қиладилар. Лекин йил мобайнида кўпроқ саёҳатни менеджерлар, банк ходимлари ва бошқарув аппарати ходимлари амалга оширадилар. Туристлик фирмалар машғулот турлари бўйича гуруҳларни аниқлаб олишга ҳаракат қиладилар. Баъзи бир туристлик фирмалар аниқ бир касб гуруҳлари учун махсус турмахсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Лекин ҳар доим ҳам истеъмолчиларни аниқ бир кўрсаткичлар, яъни даромади, маълумоти, ёши ва машғулот турлари бўйича ажратиб бўлмайди. Айрим ишчи хизматчилар етарлича юқори даромадларга эга бўлишлари мумкин, лекин уларнинг ҳарид қобилияти бошқарув аппарати ходимлари ҳарид қобилиятидан кескин фарқ қилади. Одатда юқори маош оладиган ишчилар туризмга камроқ пул ишлатадилар. Бу гуруҳдагилар фаол саёҳат қилувчилар бўлмасаларда, салоҳияти бўйича бозорда туризм менеджерларининг эътиборини жалб қиладилар. 228 Ирқи. Маълум бир миллат ва ирқнинг сон жихатдан камлиги ҳам туризм хизматларининг салоҳиятли истеъмолчилари бўлиши мумкин. Аҳолининг бу қисми ўзларининг миллий анъаналари, маднияти ва урф-одатларига эга. Бу гуруҳ одамларида маҳаллий аҳолидан фарқли равишда ҳарид қобилияти ўзига хос бўлади. Бу гуруҳдаги салоҳиятли истеъмолчилар ўзларига алоҳида махсус ёндашишни ва махсуслашган маркетинг дастурини бўлишини талаб қилади. Жинси. Ўзбикистон аҳолиси таркибида аёллар 51 % ни ташкил қилади, сабаби аёлларнинг ўртача умри эркакларникига нисбатан ўсиб бормоқда. Бундан ташқари доимо ўсувчи ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жабҳаларда аёлларнинг роли ошиб бормоқда. Бу омиллар аёлларни туризм хизмат бозоридаги асосий сегментга айлантирмокда. Ўзбекистонда ишловчи аёллардан кўра уй бекалари кўп. Ишловчи аёллар кўп ҳолларда юқори даромадларга эга ва шу сабабли оилада қўшимча даромад бўлиши туфайли саёҳатларга етарли пул маблағлари бўлади. Ишлаётган аёллар орасида каръерага қизиқувчи аёллар турфирма учун анча истиқболлидир. Шу сабабли жинсларнинг ижтимоий ролида ўзгаришлар содир бўлмоқда ва бу истеъмолчилар ҳаракатидаги ўзгаришларга олиб келмоқда. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling